Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Татарлар. 
Қозон 
татарларининг 
асосий 
қисми 
Татаристон 
Республикасида яшайди. Улар, шунингдек, Россия Федерациясининг 
Бошқирдистон, Мари, Мордовия, Удмуртия ва Чувашистон республикалари, 
Нижний Новгород, Киров ва Пенза вилоятларида яшайди. Шунингдек, туркий 
тилда сўзлашувчи Сибирь (Сибирь татарлари), Қрим (Қрим татарлари) ва бошқа 
қавмларни ҳам ўзларини “татарлар” деб атайди ва татар тилида сўзлашади. 
Диндорлари – сунний мусулмонлар бўлиб, деҳқончилик, чорвачилик ва 
ҳунармандчилик билан шуғулланади.
Биринчи марта “татар” этноними VI–IХ асрларда Байкал кўлининг 
жанубий-шарқий соҳилларида яшовчи кўчманчи мўғул қабилалари орасида 
учраган. Мўғуллар истилоси даври (ХIII аср)да “татар” номи Европага маълум 
бўлган. Туркий тилли қабилаларнинг Урал ва Волга бўйларига кириб бориши 
милодий III–IV асрларга тўғри келиб, хунн ва бошқа қабилаларнинг Шарқий 
Европага истилоси даври билан боғлиқ. Татарлар угор-фин халқлари билан 
аралашиб кетган. V – VII асрларда туркий қабилалар Турк хоқонлиги босқини 
муносабати билан Ғарбий Сибирь, Волга ва Уралбўйи минтақаларига қайта 
кириб келган. VII–VIII асрларда Азов бўйларидан Волгабўйига булғорлар кириб 
келиб, туркийлар ва маҳаллий угор-финлар билан бирга Волга-Кама Булғорияси 
давлатини тузган. ХV–ХVI асрлардаги давлат (Қозон, Астрахань, Қрим, Сибирь 
ва б.)лар даврида татарларнинг алоҳида гуруҳлари – Ўрта Волгабўйи ва 
Уралбўйи (Қозон татарлари, мишарлар), Астрахань, Сибирь ва Қрим татарлари 
шакллана бошлаган.


Корейслар. Корейслар ўзларини “Чосон саром” – “Чосон мамлакати 
одамлари” деб атайди ҳамда Кореянинг асосий аҳолисини ташкил қилади. Улар 
асосан, КХДР, Корея Республикаси, АҚШ, Россия Федерацияси, Хитой, Япония, 
Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа қатор мамлакатларда яшайди ҳамда корейс 
тилида сўзлашади. Монголоид ирқига мансуб бўлиб, асосан, будда, конфуцийлик 
ва христиан динларига сиғинади.
Корейсларнинг аждодлари жуда қадимдан Корея яримороли ҳудудида 
яшаб келмоқда. Корейсларнинг ривожланишида учта қабила гуруҳи (палеосиё, 
олтой, австронез) фаол қатнашган бўлиб, бунда етакчи ролни протоолтой 
қабилалари ўйнаган. Корейс қабилаларининг биринчи иттифоқи – Чосон 
милодий I асрда вужудга келиб, ушбу ҳолат аҳолининг этник таркибига катта 
таъсир кўрсатган. Милоддан аввалги I минг йилликнинг ўрталарида 
Манжуриянинг жануби ва Кореянинг шимолида Чосон давлати (ўзларини чосон 
деб атаганликлари шундан) ташкил топган.
Илк ўрта асрларда Корейс давлатларининг вужудга келиши ва унинг 
ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тарихда ҳанузгача баҳсли масала ҳисобланади. 
Кореяда қулдорлик даври бўлганми? - деган саволга ҳалигача узил-кесил жавоб 
берилмаган. Баъзи корейс тарихчилари мамлакат ҳудудидаги илк феодал 
уюшмаларини қулдорлик давлатлари, деб ҳисоблайди.
Манбаларда ярим оролда яшаган турли қабилалар ҳақида маълумотлар 
мавжуд. Шимолда когурё, емэк ва очко, Хангиен дарёсидан жануброқда эса хан 
қабилалари яшаган. Улар учта шохобчага бўлинган: махан (хан), чинхан ва 
пёнхан. Аҳоли чорвачилик, балиқчилик ва овчилик билан машғул бўлган, лекин 
асосий машғулоти деҳқончилик ҳисобланган. Асосан, “беш-нон” деб аталган 
экинлар экилган ва кийимлари бўз ва шойидан тайёрланган.
Синфий муносабатлар шимолдаги Амнокан дарёси ҳавзасида яшовчи 
когурё қабиласида эртароқ бошланган ва натижада окчо ҳамда емэк қабилалари 
Когурёга бўйсундирилган. Ўлпонлар дон, материал, балиқ ва канизаклар билан 


тўланган. Жанубда синфий жамият қарор топиши жараёни кечроқ бошланган. 
Хан қабиласи 78 та уруққа бўлинган ва хитой манбаларида ҳам тилга олинган 
Когурёда ҳарбий доҳий Ван (король) унвонини олган.
Когурё давлати қачон пайдо бўлганлиги хусусида тарихчиларда ягона 
фикр мавжуд эмас, лекин у IV аср охири – V аср бошларида яриморолнинг 
шимоли ҳамда қўшни Ляодун ҳудудини эгаллаган кучли давлат эди. Ярим орол 
жанубида давлатнинг пайдо бўлиш жараёни пекче, саро ва кая қабилалари 
томонидан заифроқ қўшинларни бўйсундириш орқали юз берган. 
Бўйсундирилган ерлар аристократияси табиий равишда босқинчи зодагонлар 
билан қўшилиб кетган. Пекче жамоаси III–IV асрларда қўшма жамоа ва 
қабилаларни бўйсундирган. Корея жанубий ғарбида Ханган ва Кимган даёрлари 
ҳавзаларида анча кучли Пекче давлати пайдо бўлган.
V–VI асрларда ярим оролнинг жанубий-шарқий қисмида Силла давлати 
вужудга келган. Унинг ядросини сарос (собол) қабиласи ташкил этган. Янги 
давлатда маъмурий бўлинишнинг ҳудудий тамойилига амал қилинган. Турли 
даражадаги махсус чиновниклар аппарати вужудга келган. Силла давлатининг 
энг жанубидаги Кая қабилалар иттифоқи ва узоқ Усам оролини ўзига қўшиб 
олган. Шундай килиб, VI асрга келиб, Корея яриморолида ҳукмронлик учун 
ўзаро курашаётган Когурё, Пекче ва Силла давлатлари бор эди. Ушбу 
давлатлардаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар характери масаласи корейс 
тарихшунослигида узоқ вақт баҳсларга сабаб бўлиб келди. Баъзи тарихчилар 
уларни қулдорлик давлатлари эди, деб ҳисобласалар-да, улар феодал характерга 
эга бўлиб, деҳқон жамоалари давлат фуқаролари сифатида солиқ тўлаган.
Когурёда дастлабки будда роҳиблари 372 йилда пайдо бўлган. Пхеньян 
яқинида иккита будда монастири қурилган бўлиб, 384 йилда Пэкче ванни 
илтимосига биноан, Хитойдан роҳиблар келган ва уларга катта ерлар инъом 
этилган. Силла давлатига Когурёдан кириб келган буддизм VI аср биринчи 
ярмида кенг тарқалган. Силлада ҳам маъмурий бўлиниш Хитойдаги каби 


кўринишда бўлиб (вилоят, округ ва уезд), уларнинг раҳбарлари пойтахтдан 
тайинланган. Давлат пойтахти Кимсон вақтлар ўтиб, йирик шаҳарга айланган. Х 
асрнинг бошларида корейслар ягона халқ сифатида шаклланган.
Корейслар Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа МДҲ республикаларига ХХ 
асрнинг биринчи ярмида келиб қолган. Дастлаб улар XIX аср ўрталаридан Россия 
империясининг шаҳар ва қишлоқларига кўчиб ўта бошлаган. Қашшоқлик ва оғир 
ҳаётга барҳам бера олмаган камбағал корейслар тирикчилик учун қулай шарт-
шароитларни излаб, ўзга юртлар, биринчи навбатда, Хитой ва Россияга ўз 
оилалари билан ёки ёлғиз қочиб борган. 1920 йилгача вақти-вақти билан 
корейслар советлар мамлакатига кўчиб ўтган. XX асрнинг 20- йиллари охирига 
келиб собиқ иттифоқ ҳудудида яшаётган корейсларнинг кўпчилиги ушбу давлат 
фуқаролигига ўтди.
Ўзбекистонда корейслар кўпроқ Тошкент вилоятининг Бўка, Пискент, 
Тўйтепа, Оққўрғон, Ғазалкент ва Оҳангарон шаҳарлари ва уларнинг атрофидаги 
қишлоқларда яшайди. Шунингдек, корейслар Хоразм, Самарқанд, Наманган, 
Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 
яшайди.
Қозоғистонга кўчиб ўтган корейс оилалари асосан, Қизилўрда ва Олмаота 
вилоятларида истиқомат қилади. Корейсларнинг аксарияти икки тил (ўз она тили 
ва рус тили)да гаплашади, баъзилари эса учта тил, яъни маҳаллий тилни ҳам 
билади.
1937–1939- йилларда совет тузуми зўравонлик билан Россиянинг Узоқ 
Шарқ ўлкасидан 74500 нафар корейсларни Ўзбекистон ҳудудига кўчирди. Бунга 
асосий сабаб, Совет Иттифоқи билан Япония ўртасидаги муносабатларнинг 
кескинлашуви бўлган. Ўша даврда Корея яримороли Япония томонидан босиб 
олинган бўлиб, туб корейс аҳолиси билан Узоқ Шарқ ҳудудидаги корейсларнинг 
этник келиб чиқиши бир хил эди. Ўзбек халқи корейсларга нисбатан ўзининг 
меҳмондўстлиги ва бағрикенглигини кўрсатди. Уларни уй-жой, иш билан 


таъминлади, уларга маиший хизмат ва маданий ўчоқлар яратди, болаларининг 
ўқиши ҳамда таълим олиши учун мактаблар очди.
Курдлар ўзларини “кура”, “курмааж” деб атайди. Улар Туркияда 15 млн, 
Ироқда 7,2 млн, Эронда 10–12 млн, Сурияда 2,5–3 млн, Германияда 800 минг, 
Афғонистонда 200 минг, Озарбайжонда 6,1 минг, Ливанда 80 минг, Россияда 65 
минг, Грузияда 12 минг, Қозоғистонда 38 минг, Туркманистонда 6 минг кишини 
ташкил қилади. Уларнинг асосий қисми сунний мусулмонлар бўлиб, шунингдек, 
шиалар ва алавийлар ҳамда бошқа мазҳаб эгалари ҳам бор.
Курдлар асосан, Туркманистоннинг Ашхобод, Байрамали ва бошқа 
туманларда жойлашган. Улар қадимдан Хуросон ва Туркманистонда яшаб 
келган. Курдларнинг асосий машғулотлари чорвачилик ва деҳқончилик, 
шунингдек, ҳунармандчилик турларидан бири бўлган тўқувчилик ҳам кенг 
тарқалган.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling