Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Марказий Осиё лўлилари – кўчманчи халқ бўлиб, уларнинг бошқа 
вакиллари жаҳондаги барча мамлакатларда тарқоқ ҳолда яшайди. Уларнинг икки 
асосий гуруҳи: Европа ва Марказий Осиё лўлилари мавжуд. Лўлилар катта 
европеоид ирқининг ҳинд ўрта денгиз гуруҳига мансуб бўлиб, кўплаб лаҳжаларда 
сўзлашади.
Уларни Ўзбекистонда лўлилар, Тожикистонда жўгилар, Арманистонда 
боша, Англияда мисрлик, Эронда карачи, Францияда фирьавн қабиласи, 
Финляндияда қора, Россияда цыган ва яна бошқа мамлакатларда турли номлар 
билан аталади. Лўлиларнинг асл ватани, қачон ва қандай қилиб жаҳонга 
тарқалганлиги ҳам узоқ вақт мобайнида жумбоқ бўлиб келди. Ўзбекистоннинг 
айрим туманларида лўлилар мўлтони деб ҳам аталади. Ушбу атама Карачи ва 
Мўлтон шаҳарлари номи билан боғлиқ, деган фаразлар ҳам мавжуд. Марказий 
Осиё лўлиларининг айрим гуруҳлари жўги (ҳиндча камбағал ёки қашшоқ), 
ҳиндистоний ва бўлижий деб аталиши ҳам лўлиларнинг асл ватани Ҳиндистон 
бўлганлигини тасдиқлайди.
Баъзи маълумотларга кўра, лўлиларнинг дастлабки гуруҳлари милоднинг 
бошларида V–VII асрлар ва ундан кейинги даврларда Шимолий Ҳиндистонда 
тарқала бошлаган. Уларнинг айрим гуруҳлари Ҳиндистон-Балужистон-


Афғонистон-Эрон-Кавказ-Туркия орқали Юнонистонга, иккинчи гуруҳи эса 
Ҳиндистон ва Эрон орқали Марказий Осиёга тарқалган.
Марказий Осиё лўлилари минтақага бир вақтда эмас, балки турли 
даврларда кичик-кичик гуруҳлар тарзида келиб жойлашган. Уларнинг 
миграцияси қўшни давлатлар – Эрон ва Афғонистон орқали амалга ошган. 
Масалан, лўли гуруҳларидан бири ўзларини афғони (ковули) деб атайди. Бундан 
ташқари, лўли гуруҳлари азалий ватанлари бўлган Ҳиндистонни тарк этгач, Ўрта 
Осиёга келишларидан олдин кўп вақт мобайнида Араб мамлакатларида кун 
кечирган бўлишлари ҳам мумкин. Бунга лўлиларнинг шевасида араб тилига хос 
бўлган кўплаб сўзларнинг учраши ва улар ўзларининг яширин тиллари (арго)ни 
“арабча” деб, ўзларини эса “арабларнинг амакиваччалари” деб номлашлари 
далил бўлади.
Лўлиларнинг яна бир гуруҳини афғон ёки мўғат қовули деб атаганлар. Ўз 
навбатида афғонлар ҳам уч гуруҳга бўлинади: қавал, чистоний ва парья. ХХ 
асрнинг 20- йилларида Сурхондарёдаги Сариосиё ва Юрчида Қоратоғ лўлилари 
яшаган, шунингдек, Сурхон ва Ҳисор водийларида ҳам уларни учратиш мумкин 
эди. Ҳисорда уларнинг катта мозори, яъни хилхонаси ҳам бўлган. Олимлар 
“маҳаллий лўлилар”нинг Марказий Осиёга Ҳиндистондан кириб келганлиги ва 
бунга кўп вақт бўлганлигини қайд этади. Жумладан, тадқиқотчи А. П. 
Баранников ушбу фикрни асослаш мақсадида, Абулқосим Фирдавсийнинг 
“Шоҳнома” достонига мурожаат қилади. Достонда Эрон шоҳи Баҳром Гўр (V 
аср)га Ҳиндистондан тортиқ сифатида 12 минг лўлилар юборилгани ҳақида 
маълумот келтирилади.
Шунингдек, лўлилар тўғрисида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 
“Бобурнома”, Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажарайи турк” ва Мир Муҳаммад 
Амин Бухорийнинг “Убайдулланома” асарларида ҳам маълумотлар мавжуд.
Буюк Амир Темурнинг Ҳиндистонга қилган юришлари даврида ҳам 
лўлиларнинг ўз ватанини тарк этиши кучайган. Соҳибқирон Ҳиндистондан 


қайтаётганида кўплаб усталарни Самарқандга олиб келган. Уларнинг орасида 
лўлилар ҳам мавжуд эди. Самарқандда Амир Темур даврида лўлилар маҳалласи 
бўлганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона, 
Қўқон ва Қарши каби йирик шаҳарлар ҳамда баъзи қишлоқларнинг чеккаларида 
лўлиларнинг маҳалла ва тўп (тўпор)лари бўлган.
Марказий Осиё лўлилари асосан, ўзига хос шева билан тожик тилида 
сўзлашади, яъни улар арго (ўзига хос жаргон) услубига ҳам эга. Аммо, 
Тожикистоннинг Душанбе, Ҳисор, Кўлоб ва Қўрғонтепа каби ҳудудлари, 
шунингдек, Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида истиқомат қилаётган 
лўлиларнинг баъзилари ўзбек тилида гаплашади.
Марказий Осиё лўлиларининг анъанавий машғулотлари асосан, 
даллоллик, зулук сотиш, ёғочлардан турли уй-рўзғор буюмларини тайёрлаш, 
паншаха, кетмон, ғилдирак тўғи ва гупчагини чархлаш, дўппи, белбоғ тикиш 
ҳамда қалайдан халқа ясаш кабилардан иборат бўлган. Шу билан бирга, 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling