Минтақалардаги эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини баҳолаш усуллари ва таҳлили
Download 220.61 Kb.
|
6. 2022- Форум Прогнозлаштириш Рашидов Мэлс doklad- (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий зоналарининг ҳудудлар иқтисодиётида тутган ўрни 2
-Эксперт усули. Бу усулда эркин иқтисодий зоналарнинг иқтисодий кўрсаткичлари орқали минтақанинг мос равишдаги иқтисодий кўрсаткичлари солиштирилади ва баҳоланади.
1-жадвал. “Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий зоналарининг ҳудудлар иқтисодиётида тутган ўрни2
Таҳлилларимиз натижасида шунга амин бўлдикки, эркин иқтисодий зоналар яратиш орқали ҳудудлар иқтисодиётини тизимли равишда ривожлантириб бориш мумкин. Бунда асосан маҳаллий ресурслардан фойдаланиш даражаси, инвестицияларни ўзлаштираётган соҳа тизимининг ўзгариши, меҳнат ресурсларининг оқилона тақсимланиши каби омиллар ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш учун асосий дастак сифатида ўрганиб бориш лозим. Масалан, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида маҳаллий ресурслардан фойдаланиш даражаси “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий зоналарига қараганда паст кўрсаткичга эга. Бу жараёнга юқори эътибор қаратиш лозим. Хулоса қилиб айтганда, эркин иқтисодий зоналарни самарадорлигини ўлчаш анча мураккаб масаладир. Чунки унинг ижобий таъсири нафақат ўша зонада фаолият юритаётган корхоналар ишининг самарасига, балки бутун минтақанинг иши самарасига, қўшни минтақаларга, ҳатто, бутун мамлакат иқтисодиётига ҳам таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, эркин иқтисодий зоналар фаолияти тезда ижтимоий-иқтисодий самара (биринчи навбатда, ижтимоий самара) бермайди, у қандайдир вақт оралиғини талаб қилади. Агар эркин иқтисодий зоналар мавжуд ҳудудларда ишловчиларнинг иш ҳақлари ўса бошласа, хориждан инвестиция кўпроқ кела бошласа, ишсизлар сони камая бошласа, бозорларда товарлар кўпая бошласа, демак эркин иқтисодий зона яхши ишламоқда. Эркин иқтисодий зоналар яратишда барча қоидаларга, талабларга риоя қилинса ҳамда тайёргарлик ва ташкилий ишлар бошидан пухта олиб борилса, унинг самарали ишлашига кафолат бор. Бундан ташқари қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозимдир: -ҳар бир эркин иқтисодий зона дирекцияси инвесторларга бериладиган имкониятларни минтақа шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда мотивацион тарзда беришини йўлга қўйиш керак. Бу жараён минтақалар рақобатбардошлигини ошириш учун ҳам хизмат қилади; -инвесторларга мамлакат минтақаларида яшаш учун етарли шарт-шароитларни яратиш ва бу тизим тартибларини инвесторлар учун соддалаштириш лозим; -эркин иқтисодий зоналар фаолиятини расмий идоралар томонидан эмас, бозор яъни ички ва ташқи бозор механизмлари томонидан баҳоланишини ташкил этиш лозим; -эркин иқтисодий зоналарда янги корхоналарни ташкил этиш ва тугатиш масалаларини ҳал қилишни тўлиқлигича дирекциялар ихтиёрига топшириш керак; -келажакда эркин иқтисодий зоналар ютуқларини бардавомлигини таъминлаш учун уларда ҳозирдан илм-фан, илмий ютуқли жараёнлар ва унга мос корхоналарни ташкил этишга юқори эътибор қаратиш лозимдир. Масалан, бу бўйича Россиянинг Наукоградларининг тажрибасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Адабиётлар: 1. Ҳамроев Ҳ.Р. Зонал сиёсат:. Монография.- Тошкент: Фан,- 2008. 2. Холиқулов А.Р. Эркин иқтисодий зоналар: назарий асослар ва жаҳон тажрибаси. Т., 2002. 3. Рашидов М.К. Ўзбекистон минтақаларида эркин иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштириш//Монография. Навоий: “Азиз китобхон” нашриёт, 2022. - 156 б. 4. Интернет сайтлари: www.stat.uz www.fez.uz www.lex.uz www.ifmr.uz 1 Манба:Муаллиф томонидан www.fez.com. Ахборот манбаи асосида ишлаб чиқилган. 2 www.stat.uz. Сайтидаги маълумотлар асосида эксперт усули орқали аниқланди. Download 220.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling