22
Рестриктазалар номи бактериялар тури номининг биринчи щарфлари билан
белгиланади, масалан,
Eco – E. coli.
Хар бир рестриктаза тўрт ѐки кўпроқ
махсус нуклеотид жуфтларни
таниб олиб боғланади ва ДНК молекуласини кесади. Айрим рестриктазалар
ДНК қўш занжирини қайчи сингари шартта икки бўлакка бўлади.
Бундай
рестриктазаларга Alu I, Dra I, Hae III, Hpa I, EcoR V, Hinc II, Pvu II, Rsa I,
Sca I, Sma I ва бошқаларини мисол қилиб келтириш мумкин (3-жадвал).
Шу билан бирга қўш занжир ДНК молекуласини "
ёпишқоқ" учлар
ҳосил қилиб кесувчи рестриктазалар ҳам мавжуд (Aat II, Acc III, Apa I, Bam
HI, EcoRI, Hind III ва бошқалар). Бу рестриктазалар функцияси жиҳатдан
транспозазага ўхшашлиги кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам бу
рестриктазалар ҳосил қилган "ѐпишқоқ"
учлардан фойдаланиб, ҳар хил ДНК
бўлакларини бир - бирига боғлаш осонлашади. Ана шу хусусияти туфайли бу
хил рестриктазалар ген мухандислиги ва ДНК клонлашда кенг қўлланилади.
Бир турдаги рестрикцион эндонуклеаза ферменти таъсирида ДНК
молекуласи 5'-охирги учлар бўйича ѐпишқоқ
учларни юзага келтириши
кузатилса, бошқа типдаги рестриктаза иштирокида узилишда эса 3'-охирги
қисмлар бўйича учлар хосил бўлиши қайд қилинади (13-расм).
5'-TTT^AAA-3'
5'-G^AATTC-3'
5'-GACGT^C-3'