Газни намлик сиғими (намсакланиш) - бу сув буғининг берилган ҳарорат ва босимдаги тўйиниш ҳолатдаги микдоридир (г/м3да).
Газни абсолют намлиги - бу сув буғларини ҳақиқий миқдори (г/м3да).
Нисбий намлик - бу газ аралашмада ҳақиқий мавжуд бўлган сув буғи массасини ўша босим ва ҳароратда берилган хажмда бўлиши мумкин бўлган, тўйинган буғ массасига нисбатидир, яни бу абсолют намликни намсақлашга нисбатидир. Нисбий намликни сув буғларини газдаги парсиал босимини ўша ҳароратдаги тўйинган буғ босимига нисбати билан ҳам ифодалайдилар.
Газни қуритиш - бу ундан намликни йўкотиш жараёнидир, яни абсолют ва нисбий намликни пасайишидир. Одатда қуритиш чуқурлиги (намликни қолдиқ миқдори) шудринг нуқтаси билан регламентланади.
Шудринг нуктаси - бу берилган босимдаги ҳарорат бўлиб, бунда сув буғлари тўйинган ҳолатига, яни берилган босимда ва газнинг таркибида намлик томчилар холида конденсирланиши мумкин бўлган энг юқори ҳароратдир. Қуритиш қанчалик чуқур бўлса, шудринг нуқта шунча қуйи бўлиб, газни кейинги белгиланган мақсадига боғлиқ холда, одатда минус 20 дан то минут 700С гачани ташкил қилади.
Шудринг нуқта депрессияси - бу нам ва қуритилган газ шудринг
нуқталарининг фарқидир.
Газда намликнинг бўлиши уни транспорт қилишда ножойиз (айрим холларда ҳавфли) дир, чунки намлик тоза холда ёки углеводородлар гидратлари кўринишида ажралиб колиши мумкин, бу эса транспорт тузилмалари системаси ишида мураккаблашишларга олиб келиши мумкин. Агар газ қуйи ҳароратли кейинги қайта ишлашларда нам бўлиши ножойиздир, бунда унинг шудринг нуқтаси газни технологик кайта ишлаш ҳароратидан паст бўлиши лозим. Намлик газни кейинги қайта ишлашда фойдаланиладиган қатор катализаторларни зарарлаши мумкин.
Газни қуритиш даражаси (шудринг нуқтасининг депрессияси) газни қайси томонга йўналтирилишига - истемолчи ёки кейинги қайта ишлашга боғлиқ холда белгиланади.Агарда газ истемолчига йўналтирилса, қуритилган газнинг шудринг нуқтаси у транспорт қилинганда қувур ўтказгичларда намликнинг конденсатсияланиши ва суюқлик тиқинларини ҳосил бўлишини олдини олиш учун газни намлик бўйича шудринг нуқтаси минимал ҳароратдан бир қанчақуйи ҳароратда бўлиши лозим.
Агарда газ кейинги қайта ишлашга юналтириш мўлжалланган бўлса, масалан, қуйи ҳароратли конденсатсия ёки ректификатсия усули билан ажратишга, қуритилган газнинг шудринг нуқтаси кейин қайта ишлаш босқичлари ишчи ҳароратларидан келиб чиқиб белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |