2-лаборатория иши. Углеводородлар пиролизи химизми, озод радикаллар назарияси.
Пиролиз – юқори ҳароратлар (750 – 9000С) да кетувчи углеводород хом ашёнинг парчалаш жараёнидир, у турли хил маҳсулотларни, шу жумладан, биринчи навбатда этилен ва пропиленларни органик ва нефткимёвий синтез саноати учун олишга мўлжалланган.
Пиролиз жараёни учун углеводород хом ашёси сифатида газ холидаги углеводородлар: этан, пропан, бутан, ҳамда суюқ нефт фраксиялари, энг тез–тез - тўғридан–тўғри ҳайдаб олинган бензин фраксияси (Қ.Б. – 1800С) қўлланилади. Пиролиз шароитларида юқори ҳароратларда турли – туман реаксиялар: крекинг, дегидрирлаш, конденсатсия ва бошқалар кетади ва оқибатда газ холидаги тўйинмаган углеводородларни, ароматик углеводородлари юқори миқдорда бўлган суюқ маҳсулотлар (пиролиз смолалари) ни ва пиролиз печи қувурларининг ички юзасида жойлашувчи кокс ҳосил бўлишига олиб келади.
Пиролиз учун энг мақбул хом ашё бу н–парафин углеводородлардир, энг номақбули – ароматик углеводородлардир. Илк хом ашё молекуляр массасининг ортиб бориши билан газ холидаги маҳсулотларнинг чиқиши камаяди ва суюқлик ҳамда кокснинг чиқиш миқдорлари ошади. Пиролиз жараёнига таъсир этувчи асосий факторлар – ҳарорат, контакт вақти ва босимдир. Қуйи олефинлар (етилен ва пропилен) нинг чиқишини ошириш учун пиролиз жараёнини максимал юқори ҳароратларда (850 – 9000С), минимал мумкин бўлган контакт вақтда (0,01 – 0,8с) ва углеводород хом ашёнинг минимал мумкин бўлган босимида олиб бориш лозим. Сўнгги кўрсаткични пасайтириш учун пиролиз сув буғи иштирокида олиб борилади. Сув буғининг миқдори қўлланилаётган хом ашёга боғлиқ бўлиб, 30 – 40% ни (газ холидаги хом ашё учун) ва 50 – 100% ни (суюқ учун) ташкил қилади.
Ишдан мақсад
И – Вариант.
Пиролиз жараёнини ўқитувчи томонидан берилган жараён шароитларида (ҳарорат, Н2О: хом ашё нисбати, тажриба олиб бориш вақти) олиб бориш, материал балансини тузиш.
ИИ – Вариант.
Жараён параметрлари (ҳарорат, Н2О: хом ашё нисбати, шартли контакт вақти) ни пиролиз мақсадий маҳсулотларининг чиқишига таъсирини ўрганиш. Ушбу холда иш ўзгарувчи параметрларнинг уч лаборатория куни давомида бажарилади. Шу билан бирга ҳар бир тажриба материал баланси тузилади ва пиролиз мақсадий маҳсулотларнинг чиқишлари билан ҳарорат, Н2О: хом ашё нисбатлари ёки шартли контакт вақти ораларидаги боғлиқлик графиги қурилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |