Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети газ кимёси лаборатория машғулотлари
Download 1.22 Mb.
|
газ кимёси Лаб
4. Авария холатларида ҳавфсизлик талаблар
Хом ашё системасида ёки реакция маҳсулотларини сирқиб чиқиб кетиши холи юзага келганида қурилма иши зудлик билан тўхтатилиши. буғлаткичлар ва реактор электроиситгичлари ўчирилиши лозим, сириқиб чиқиб кетиш сабаблари аникланиши лозам, Лаборатория хонасида медикаментларни белгиланган муддати доимо янгиланиб турувчи медитсина ёрдами кўрсатиш воситалари (аптечка, дезинфексия воситалари) бўлиши лозим. Ёнғин вужудга келган холда ўз куч- ғайратлари билан ва мавжуд қўл остидаги ёнғинни ўчириш воситалари (қум, намат) билан уни ўчириш учун барча чораларни дарҳол кўриш лозим. Агарда ёнғинни тарқалишини чеклаш ва уни йўқотишни иложиси бўлмаса дарҳол ўт ўчириш бўлимининг командасини чақириш лозим. Углеводород хом ашё ёки реаксия суюқ маҳсулотлари ёнганиди оловга сув қуйиш мумкин эмас. Ушбу холда электроенергияни ўчириш ва сўнгалангани асбестли кигиз билан ёпиш ёки ёнаётган жойга қум сепиш (агарда ёнғин юзада бўлса) ёки карбонат кислотали ўт ўчириш воситасини қўллаш керак. Лаборатория қурилмасида углеводородлар алангаланса у фақат карбонат кислотаси ўт ўчириш воситаси ёрдамида ўчирилади, чунки ушбу холда қумдан фойдаланиш самара бермайди, асбестли кигизни қўллаш қурилмалар жиҳозлари шишали қисмларини синиб кетиши мумкинлиги боис ва бунинг натижасида ёнғиннинг иккинчи ўчоғи вужудга келиши мумкин. 4.4. Электроенергия ўчиб кқлган вақтда барча электр асбоблари ва қурилмалар дарҳол ўчирилиши лозим. Кимёвий лабораторияда ишлаётган талабалар жабр кўрганларга биринчи (врачгача) ёрдам беришни билишлари лозим. Заҳарланган жабр-дийдаларни зудлик билан газ босган муҳитдан соф ҳавога олиб чиқиш лозим, сўнг медпунктга жўнатиш ёки врачни чақириш лозим. Врач келгунича жабрланувчи қийинчилик билан нафас олганида уни тортилиб турувчи кийимдан озод қилиши керак ва унга кислород бериш, иссиқ қилиб туриш лозим. Ҳушидан кетиб нафас олиши тўхтаб қолса жабрланувчини сунъий нафас олдириш лозим. 4.7. Биринчи ва иккинчи даражали термик куйишларда куйган жой этил спирти ёки калий перманганат (маргансовка) эритмаси билан ҳўллаш ёки куйишга қарши малҳам дорили боғич билан боғлаш лозим. Оғир куйишларда медитсина ходими томонидан ёрдам кўрсатилиши лозим. А гарда кийим-кечак ёнган бўлса, аввал жабрланувчига шерст ёки асбест тўқима мато ёпиб ёки унга сув қуйиб аланга ўчирилиши, сўнг зса ундан кийим-кечаги эчиб олиниши ва зудлик билан врач чақирилиши керак. Кимёвий куйишларга биринчи навбатда куйишга сабаб бўлган моддани мос холдаги эритувчи билан йўқотиш, сўнг эса баданнинг куйган эри этил спирт билан ювиб ташланиши лозим. Сувда эрувчи ювувчи моддалар (кислоталар, инқорлар) билан куйганда тезда куйган жой мўл сув билан ювиб ташланиши, сўнг эса уни нейтралловчи воситалар билан ишлов берилиши керак. Кўзга тушган турли кимёвий реагентлар зудлик билан мўл сув билан 3-5 минут давомида ювиб ташланиши лозим, сўнг уларни натрий бикарбонат.еритмаси билан (ишқорий реагентлар тушган холда) ювиб ташланади ва дарҳол врачга учрашилади. Электр токи билан шикастланганда, агарда одам ток ўтказувчи қисмларга теккан холда бўлса, зудлик билан электр энергияси узитилиши ёки ток ўтказувчи сим изолясияланган восита билан кесиб ташланиши лозим. Агарда электр токини тезда ўчиришнинг иложи бўлмаса, ёрдам берувчи ўз қўлларини резина қўлқоп, қуруқ латталар билан изолясиялаб, резина гиламча, қуруқ тахтага туриб олиб, жабрланувчини ток ўтаётган қисмлардан ажратиши лозим. Ток остида турган жабрланувчига ҳимояланмаган қўл билан тегиш мумин эмас. Агарда жабрланувчи хушини йўқотган бўлса, зудлик билан шифокор келишини кутдан, сунъий нафас олдиришни қўллаш лозим. Яраланишларда ярага тегиш ва сув билан ювиб ташлаш мумкин эмас. Яра чеккаларига ёд дамламаси суртилади ва стерил богич куйилади. Қўл-оёклардаги яралардан кучли қон оқиши кузатилганида жгут яранинг юқорисидан боғланади (жгутни бевосита очик терига қўйилмаслиги лозим). Барча холлардаги травмалар, куйишлар ва захарланишлар биринчи ёрдам кўрсатилгач, врачга мурожаат қилиниши даркор. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling