Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети тарих кафедраси мустақил иши фан номи: Жаҳон тарихи
XIX аср - XX аср бошларида Хитойнинг айрим йирик шахдрлари марказида чет элликларга ижарага бериладиган даҳалар. Сеттльментлар экстерриториаллик
Download 174.56 Kb.
|
Цин давлати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар http://e-library.namdu.uz https://qomus.info https://e-tarix.uz
XIX аср - XX аср бошларида Хитойнинг айрим йирик шахдрлари марказида чет элликларга ижарага бериладиган даҳалар. Сеттльментлар экстерриториаллик
хуқуқига эга эдилар. Тайпинлар Цинлар хукмронлигига карши курашиш ва Хитойда «анъанавий жамият» Урнатиш учун етарли кучга айланган эди. Тайпинларга гуандунлик кишлок укитувчиси Хун Сюцюань (1814-1864) бошчилик килди. У дехконлар орасидан чиккан булиб, халк хаётини яхши биларди. Хун Сюцюань христиан дини билан танишгандан сунг худо унга Хитойни иблисдан халос килиш ва адолат подшолигини - «Буюк хузур-халоват само давлати»ни (хитойчасига - «Тайпин тяньго», шу сабабли харакат катнашчиларини тайпинлар деб атадилар) урнатишни топширганлигини эълон килди. 1850 йилнинг охиридан тайпинларнинг Гуанси вилояти хукуматига карши биринчи чикишлари бошланди, келгуси йилнинг январида эса Цзантянь кишлогида Тайпин Тяньго давлати тузилганлиги эълон килинди, унинг етакчилари Цинларнинг пойтахти – Пекинни эгаллаш макеадида Шимолга томон юриш килишларини билдирдилар. Юньань шахри эгалланганидан кейин (Гуанси вилоятининг шимолида) Хун Сюцюанни Тянь ван (самовий хукмдор) деб эълон килдилар. Унинг энг якин сафдошлари эса ван унвонига лойик курилди. Хун Сюцюань, Хитой анъаналари рухида, факат Хитойнинггина эмас, бошка барча давлатларнинг ва халкларнинг хам номинал хукмдори деб, унинг ванлари эса -дунёнинг тўрт томони - Шимол, Жануб, Шарк ва Гарбнинг рахбарлари деб хисоблана бошланди. Тайпинлар европаликларни христианлик дини бўйича биродарлари деб хисобларди (уларнинг асосий кисми христианликни кабул килган эди), улар билан дустона муносабатлар урнатишга иштиёклари баланд эди. Дастлабки даврларда чет элликлар тайпинларга нисбатан ижобий муносабатда булдилар. Улар бундан Цинлар билан муносабатларида фойдаланиш умидида эдилар. Тез орада Цин кУшинлари Юньаньни камал килди ва 1852 йилнинг апрель ойига кадар унинг мудофааси давом этди. Кейин эса тайпинлар бу шахарни ташлаб кетишга ва партизанлик харакатларини бошлашга мажбур булди. Хунань вилоятининг бош шахрини эгаллашга булган тайпинларнинг муваффакиятсиз уринишлари пайтида уларнинг рахбарларидан Сяо Чаогуй ва Фэн Юныпань халок булдилар, аммо исёнчилар 1852 йилнинг охирида Янцзи дарёсига чикишга муваффак булдилар ва 1853 йилнинг январида Учан шахрини эгалладилар, кейин Айцин шахри эгалланди, уша йилнинг бахорида Янцзи дарёси буйидаги энг йирик марказ - Нанкин шахри хам уларга буйсунди. Бу шахар тайпинларнинг Самовий пойтахти деб эълон килинди. Айни пайтда исёнчиларнинг кушинлари сон жихдтдан купайди ва махаллий ахолининг кувватлашларига сазовор бўлди. Шундан кейин тайпинлар шимол томонга юришларини давом эттирди. 1854 йили улар Тяньцзинга (шимолдаги порт) жуда якинлашди, бу Пекинда хакикий саросимани келтириб чикарди. Бирок уни эгаллашга тайпинларнинг кучи етмади. 1853 йили тайпинлар сиёсатидан норози булган дехконлар ва заминдорлардан иборат жидций харбий ракиб тайпинларга юзмаюз булди. Келгуси йилнинг Узидаёк улар Уханни эгалладилар, лекин 1855 йили тайпинлар уларга зарба беришга ва шахарни уз назорати остига олишга эришди. Бу даврда тайпинлардан ташкари, Хитойнинг турли худудларида манжурларга карши бошка ташкилотлар хам харакат киларди. Улардан бири - «Калта киличлар» жамияти 1853 йилнинг сентябрида Шанхайда исён кутариб, 1885 йилгача шахарни эгаллаб турдилар. «Калта киличлар» жамияти аъзоларининг тайпинлар билан уз харакатларини мослаштиришга, улар билан бевосита алока Урнатишга булган уринишлари натижа бермади. 1856 йилга келиб тайпинлар харакатининг инкирози кузатилади, бу энг аввало, унинг етакчилари Ўртасидаги келишмовчиликларда намоён булди. Натижада харакат ичида булиниш юз берди. Хулоса Хитойда ҳукмронлик килган манжур императорлари сулоласи (1644 — 1912) яшаб ўтган.Цин сулоласи ҳукмронлигини 4 та йирик даврга бўлиш мумкин: 1) манжурларнинг Хитойга бостириб кирганидан Мин давлати чегараларида Цин тузумини ўрнатилишигача (1644—83; Шуньчжи ва Канси ҳукмронлиги); 2) 17-а. нинг 80-й. ларидан 18-а. нинг 70-й. ларигача — Хитойда Цин тузумининг нисбатан турғун ички сиёсати ва Халхадаги мўғул князликлари, Амурдаги рус қишлоқлари, Жунғор хонлиги, Тибет, Шарқий Туркистон, Вьетнам, Бирма, Непал ва б. га нисбатан босқинчилик юришлари (Канси, Юнчжэн ва Цяньлун ҳукмронликлари) даври; 3) 18-а. нинг 70-й. ларидан 19-а. нинг охиригача, яъни Цин монархияси 19-а. ўрталарида капиталистик давлатлар агрессияси натижасида ички низоларнинг кучайиши (Цяньлун, Цзяцин, Даогуан, Сяньфин, Тунчжи, Гуансюй ҳукмронликлари) дав-ри; 4) 1894—95 й. лардаги Япония — Хитой урушидан Цинларнинг тахтдан воз кечгунларигача бўлган давр. Ц. им-перияси империалистик давлатларнинг ярим мустамлакасига айланган. Синьхай инқилоби натижасида Цин сулоласи ҳукмронлиги ағдариб ташланган (сўнгги манжур императори Пу И 1912 й. 12 фев. да тахтдан расман воз кечган). Фойдаланилган адабиётлар http://e-library.namdu.uz https://qomus.info https://e-tarix.uz http:/vikipediya.uz Шухрат Эргашев «Жахон тарихи янги давр 1800-1918йиллар» Тошкент Ўзбекистон 2015й Download 174.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling