Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети тарих кафедраси мустақил иши фан номи: Жаҳон тарихи
Биринчи «афюн1 уруши» (1839-1842-йиллар)
Download 174.56 Kb.
|
Цин давлати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йўлда
Биринчи «афюн1 уруши» (1839-1842-йиллар)
Хитойга кора дори киритилишига тускцнлик килиш максадида Цинлар 1839 йили Кантон ҳокими килиб, факат маъмур сифатидагина эмас, хитой аслзодалари илгор фикрловчи кисмининг вакили сифатида хам буюк роль уйнаган, ватанпарварлик кайфиятидаги амалдор Линь Цзэсюйни тайинлади. Линь Цзэсюй (1785-1850) Фуцзянь вилоятида тугилган, Хитойнинг бир катор олий амалдорларини етиштириб берган камбагаллашган кадимий аслзодалар уругидан чикканди. У оиласида яхши тарбия олганидан кейин, Ханьминь академиясида укиди, у ерда конфуцийлик таълимини олди. Хусусий мактабда укитувчилик килди, кейин чегара курикчилигида ишлади. 1820 йилдан Гуандун вилоятида императорнинг алохида вакили булди, кейин Цзянсу вилоятида бош хакам, Хуанхэ дарёси ва Императорлик каналининг шаркий кисмини мустахкамлаш ва саклаш буйича бош директор бўлиб ишлади. Хали 1833 йилдаёк император номига кора дори савдосини такиклаш хакида хат жунатди. У уз хатида бу кадам зарурлигини батафсил асослаб берди, бу офатни йук килишга йуналтирилган чораларнинг тулик режасини тузди, кора дори етиштирувчи ва сотувчиларни, шунингдек, уни чекиш учун хизмат килаётган ишратхоналарнинг эгаларини хам каггик жазолаш таклифини киритди. Бунинг устига у, куркитиш максадида факат айбдорларнигина эмас, уларнинг кариндошларини хам жазолашни таклиф килди. Линь Цзэсюйнинг дастури шунга ухшаш бошка лойихалардан кўра император Дяогуанга купрок ёкди ва у 1838 йили Линь Цзэсюйни «кора дори» масаласи буйича текшириш ва чора куриш учун Гуандун вилоятининг кора дори савдоси билан кураш буйича Олий ваколатли эмиссар лавозимига тайинлади. Линь Цзэсюй Гуандундаги фаолиятини икки асосий йуналишда олиб борди - мамлакат ичкарисида кора дори тайёрловчилар, етказиб берувчилар ва сотувчилар билан курашди хамда унинг чет эллардан келишини тухтатиш учун харакат килди. 1839 йили у барча хитойлик хизматчиларга портни тарк этишни, олиб келинган барча кора дорини хокимиятга топширмагунларича чет эллик фукароларга сув ва озик-овкат етказиб беришни тухтатиш хакида буйрук берди. Линь Цзэсюйнинг ниятлари жидций эканлигини курган инглизларнинг вакили беш кундан кейин 20 283 кути кора дорини топширишга тайёр эканлигини билдирди, шундан кейин портнинг камали бекор килинди. 3 июнда бу қора дориларни йук килиш бошланди, у охак билан аралаштирилди ва денгизга чўктириб юборилди. Инглизлардан мамлакатга бошка кора дори олиб келмасликлари кафолатига эришиш анча кийин булди. 1839 йилнинг ёзида Пекинда янги такикловчи конунлар ишлаб чикилди, унда хам хитойлик, хам чет эллик кора дори сотувчилари учун каттик жазолар назарда тутилганди. Инглизлардан унинг буйрукларини бажариш хакидаги ёзма кафолат олишга эришиш учун Линь Цзэсюй уларга оилалари билан Аомин (Макао) худудига кетишни буюрди. Бу вокеа Буюк Британия билан, тарихда «афюн уруши» номини олган урушнинг бошланишига сабаб б^лди. 1839 йилнинг 4 сентябрь куни инглизлар ўз кемаларидан Цзянлун яримороли якинида Хитойнинг харбий кемаларини укка тутди. Шу йилнинг ноябрь ойида улар ёрдам кута туриб, Хитой киргоклари ёнида харбий харакатларни бошлади. Уз навбатида, Линь Цзэсюй хам инглиз кемаларининг Гуанчжоуга келишини такиклади. 1840 йилнинг 5 январида императорнинг карори билан Лянгуандаги ноиб килиб тайинланди ва жуда кенг ваколатларга эга булди, бундан кейинги вокеаларнинг бориши учун унга шахсий масъулият юкланди. 1840 йилнинг февралида Англия, расман уруш эълон кдпмасдан, 4 минг кишилик жазо кушинини Хитойга юборди. 1840 йилнинг июнида, Линь Цзэсюйнинг такиклашини бузиб, инглизлар жанубий Хитой кирткдарига келди, Кантон, Амой, Нинбо, шунингдек, Миньзян, Янцзи ва Байхэ дарёлари сохилларини камал килди. Уша йилнинг июлида улар Чжоушань оролларидаги Динхай шахрини эгалладилар ва таладилар. Шундан кейин Хитойга талаблар куйилди, улар орасида Гонконг (Сянган) оролини Британия хукмронлигига бериш, Контонда й^к килинган кора дори учун товон тўлаш ва икки томонлама савдони янгидан йулга куйиш талаблари хам бор эди. 11 августда инглизларнинг кемалари Пекин якинидаги Дагу портига келди. Вокеаларнинг бундай туе олишидан Цинлар узини йукотиб куйди. Хитой хукумати Линь Цзэсюйни вазифасидан озод килди, унинг урнига тайинланган Ци Шань инглизлар билан музокаралар олиб борди ва уларнинг барча шартларини кабул килди. Бундай таслимчилик, хдли уз мамлакатларининг жахон сиёсатидаги урни борасида янглиш хаёлларга бориб юрган хитойлик аслзодалар орасида норозилик тугдирди. Натижада Богдихан бу келишувни тасдикдамади, Ци Шанни эса хоин сифатида камокка олди. Бу вокеалардан кейин инглизлар хукумати Хитойга кУшимча кучлар юборди ва 1841 йилнинг августида бу ерга яна 36 та харбий кемалар етиб келди, уларнинг ёрдамида Кантоннинг атрофи, Амой хамда Нинбо портлари эгаллаб олинди. 1842 йилнинг бахорида Шанхай якинидаги Усун калъаси босиб олинди, июннинг урталарида эса шахарнинг узи хам эгалланди. Кейин инглиз харбий кемалари Янцзи дарёси буйлаб Нанкин шахрини эгаллаш макеадида еузиб кетди. Йўлда Чжэцзян шахри учун жанг бўлди ва у 21 июнда эгаллаб олинди. Шундай килиб инглизлар Хитойнинг стратегик жихатдан энг мухим худудларидан бирини уз назоратига олдилар. Уруш харакатлари Хитойнинг харбий ва иктисодий заифлигини, унинг Европа мамлакатларининг хуружларига карши тура олмаслигини намоён килди. 1842 йилнинг 29 августида Буюк Британия билан Хитой Уртасида биринчи тенг булмаган Нанкин шартномаси имзоланди. Хитой хукумати инглиз савдогарлари учун Кантон, Амой, Фучжоу, Нинбо, Шанхай портларини очиш мажбуриятини олди. Хитой товон сифатида 21 миллион лян кумуш т^лаши, Кохконг савдо компаниясининг якка хукмронлигини тугатиши лозим эди. Англия махсулотлари факат беш фоизлик божга тортиладиган булди, Гонконг ороли эса Буюк Британия назорати остига утди. Шундай килиб, бу шартнома Хитой тараккиётида унинг Гарб давлатларига ярим карамлиги билан характерланувчи янги даврга кирганлигини англатарди. Download 174.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling