Мирзо улуғбек номидаги
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
- Bu sahifa navigatsiya:
- спектрал тавсифлари ўрганилди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Л.А.Еттибоева Ў.Қ.Абдурахманова “Mentha piperita” нинг таркибидан ажратиб олинган терпенларнинг хоссалари. Биоорганик кимёни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари. Халқаро илмий анжумани. Т.: 2013. 59 б. 2. Г.В.Лазурьевский, И.В.Терентьева, А.А.Шамшурин. Практические работы по химии природных соединений. Выпуск I. Методы выделения, разделения и идентификации. - М. : «Высшая школа», 1961.-С. 90-92. 3. Потапов В. М. Стереохимия. — М: Химия, 1988. — С. 18-20. РУХ (II) ИОНИНИ ФОТОМЕТРИК АНИҚЛАШ 1 Турабов Н.Т., 2 Алланазарова Д.М., 3 Ж.Ш.Бобожонов 1 Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент шаҳри 2 Гулистон давлат университети. Гулистон ш. 3 Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти. Самарқанд шаҳри Allanazarova_Dilafruz@mail.ru Ҳозирги замон фани ишлаб чиқариш технологияси, қотишмалар, ўсимликлар ва бошқа табиий объектлар таркибини ўрганиш учун 26 аниқлиги, танлаб таъсир этувчанлиги, сезгирлиги юқори ва арзон усулларни ишлаб чиқишни тақазо этади. Айниқса, кимё ва техника саноати жадал ривожланаётган бир пайтда ушбу соҳаларда қўлланиладиган ва биологик аҳамиятга эга бўлган элементларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Бундай элементлардан бири рухдир. Уни aниқлaш учун aтoм- aбcoрбциoн, aтoм-эмиccиoн, рeнтгeнo-флуоресцeнт, кулoнoмeтрик вa бoшқa шу кaби физикaвий вa физик-кимёвий мeтoдлaрдaн фoйдaлaнилaди. Бу мeтoдлaр дeярли ҳaммa рух тутгaн мeтaллaрни aниқлaшдa қўллaнилaди, бирoқ, улaрнинг кўпгинa aнaлизлaрдa қўллaш ўзини oқлaмaйди. Aнaлитик кимёдa рух мeтaлини cпeктрoфoтoметрик aниқлaш энг кeнг тaрқaлгaн, экcпрecc aниқлaйдигaн вa aниқлaнaётгaн кoнцeнтрaциянинг кeнг интeрвaлидa қулaй мeтод ҳиcoблaнaди. Спeктрфoтoмeтрик мeтoд мaccaвий aнaлизлaр учун ocoн ўзлaштирилaди. Кўпгинa мaвжуд мeтoдлaр мeтaллaрни тўғридaн-тўғри aниқлaш учун ярoқcиздир, чунки улaр oбъeктдa кaм миқдoрдa мaвжуд бўлaди, шунинг учун уни кoнцeнтрлaш шaрт. Бугунги кунда ушбу металнинг медицинада, саноатда, халқ хўжалигида аҳамияти тобора ортиб бораётганлиги сабабли рухни аниқлашнинг танлаб таъсир этувчан, юқори сезгирликка эга, экспресс ҳамда оддий ва арзон усулини ишлаб чиқиш долзарб муаммо ҳисобланади [1]. Кўп ишларда намунани парчалаш, сорбцион концентрлаш ва атом- абсорбцион спектроскопия (алангали ва электротермик атомлантириш), атом-эмиссион анализ каби методлар ёрдамида рухни рудалардан ва табиий объектлардан аниқловчи юқори сезгир методлар тақдим этилган. Бу методлар рухни аниқлашда кўп вазифаларни ҳал қилишига қарамай, анализда қўллаш жуда қимматга тушади. Элементларни фотометрик аниқлаш методлари эритма ранги интенсивлиги ва эритмадаги модда концентрацияси орасидаги оддий боғланишга асосланган. Фотометриянинг афзалликларидан бири–унинг сезгирлиги ва арзонлигидадир. Ҳозирги кунда захарли ва кучли таъсир этувчи оғир металларни аниқлашда фотометрик усуллар кенг қўлланилади. Бу усул ўзининг сезгирлиги, соддалиги, тахлил учун кам вақт сарфланиши билан катта аҳамиятга эга. Ушбу ишда Zn (II) нинг 3-(2-пиридилазо)-диоксипиридин реагенти билан комплекс ҳосил қилиш оптимал шароитлари ўрганилди ва Zn (II) ни фотометрик аниқлаш методикаси ишлаб чиқилди [2]. Ишда ҳозирга замон талабларига жавоб берадиган янги фотометрик усулни ишлаб чиқиш ва атроф-муҳит объектларида рух ионини органик реагент 3-(2-пиридилазо)-диоксипиридин ёрдамида фотометрик аниқлаш усулини ишлаб чиқиш ҳамда метрологик ва аналитик тавсифларини яхшилаш, ишлаб чиқилган методика асосида рухни сунъий аралашмалардан аниқлаш мақсад қилинди. Ушбу ишда Zn (II)нинг 3-(2-пиридилазо)-диоксипиридин билан ҳосил қилган комплексининг оптимал нур ютиш соҳаси ўрганилди ва олинган 27 натижаларга кўра 6-нур фильтрида максимал оптик зичликка эришилди. Ҳар бир кимёвий реакция маълум муҳитда амалга оширилишини ҳисобга олиб рух (II)нинг 3-(2-пиридилазо)-диоксипиридин билан комплексининг рН га боғлиқлиги ўрганилди. Максимал оптик зичлик рН=7,0 оралиқда кузатилди (1-расм). 1-расм. Комплекс бирикма оптик зичлигининг эритма муҳитига (pH) боглиқлиги графиги. 2-расм. Комплекс бирикма оптик зичлигининг қўшилган реагент микдорига боғликлиги графиги Кейинги ишда комплекс оптик зичлигининг реагент миқдорига боғлиқлиги ўрганилди. Олинган натижаларга кўра 0,01% ли ПАДОП нинг спиртли эритмасидан 1,20 миллилитри 50 мкг рух (II) ионини тўла комплекс хосил қилиш учун етарли экан (2-расм). Олинган оптимал шароитлар асосида Zn (II) нинг миқдорий аниқлашга қўллаш мақсадида комплексининг Бугер-Ламберт-Бер қонунига бўйсуниши соҳаси ўрганилди. Унга кўра, Zn (II)нинг Бугер-Ламберт-Бер қонунига бўйсуниш соҳаси 0,7-40 мкг оралиғида кузатилди. Ишда Zn (II) ионининг ПАДОП реагенти билан комплексининг ва реагентнинг спектрал тавсифлари ўрганилди. Рух (II) ионининг ПАДОП реагенти билан комплексининг ва реагентнинг спектрал тавсифи Компле кс ранги pH ℷ MeR нм ℷ HR нм 𝚫ℷ С Zn 2+ мкг С Zn 2+ моль/л Ā Сендел бy`йича сезгирлик мкг/см 2 Тўқ пушти 7,0 500 450 50 50.0 3,05*10 - 5 0,320 0.0062 мкг/см 2 Рухнинг Сендел буйича сезгирлиги С.б.с =0.0062 мкг/см 2 бўлган 0,26 0,3 0,4 0,55 0,62 0,56 0,46 0,44 0 0,1 0,2 0,3 0,4 0,5 0,6 0,7 0 2 4 6 8 10 12 0,03 0,15 0,22 0,34 0,47 0,56 0,59 0,59 0,59 0 0,1 0,2 0,3 0,4 0,5 0,6 0,7 0,1 0,2 0,4 0,6 0,8 1 1,2 1,4 1,6 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling