Мирзо улуғбек номидаги


САНОАТ ЧИҚИНДИСИ АСОСИДА МУРАККАБ ЎҒИТЛАР ОЛИШ


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

 
САНОАТ ЧИҚИНДИСИ АСОСИДА МУРАККАБ ЎҒИТЛАР ОЛИШ 
Собиров М.М, Махсудова З.И., Ахмедова Д.Х., Таджиев С.М. 
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти
е–mail: 
ionxanruz@mail.ru 
Минерал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг самарадор усулларидан бири
бу уларниyu суюқ ҳолда ишлаб чиқаришдир. Ишлаб чиқаришда бир қатор 
жараёнларнинг қисқартириш ва қаттиқ ўғитларга қараганда сезиларли 
даражада харажатларни камайтиришга олиб келади. Ундаги озуқа 
моддаларининг концентрациясини юқорилиги уларнинг истеъмолчига 
етказиш самарадорлигини оширади.
Мустақилликка эришилгандан сўнг мамлакатимизда маҳаллий хом 
ашёлар асосида таркибида азот, фосфор, калий ҳамда бошқа озуқа 
моддалари бўлган ўғитлар олиш технологияларини яратишнинг 
ривожлантириш бўйича қатор илмий изланишларни юқори даражада 
ташкил этиш ва уларни қишлоқ хўжалигида қўллашнинг иқтисодий 


259 
самарадор усулларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш борасида кенг 
қамровли чора тадбирлар асосида назарий ва амалий натижаларга 
эришилди. Бу борада ўсимликларни ҳосилдорлигини оширишга хизмат 
қилувчи (аммофос, нитрофос, суперфосфат, аммиакли селитра ва бошқ.) 
ўғитларни алоҳида таъкидлаш мумкин. Шу билан биргаликда бу ўғитлар 
ўсимликлардан 
юқори 
ҳосил 
олиш 
учун 
таркиб 
жиҳатдан 
қаноатлантирмаслиги ва ишлаб чиқаришда юқори энергия сарфига 
етарлича эътибор қаратилмаган.
Саноат чиқиндиларини қайта ишлаб, уларни қишлоқ хўжалиги учун 
зарур бўлган минерал ўғитлар олиш инновацион технологиялар ишлаб 
чиқиш бугунги кундаги долзарб муаммолардан биридир. Бу борада, 
таркибида юқори миқдорда кальций ва магний тутган саноат чиқиндисини 
комплекс ўғитларга қайта ишлаш айни муддао бўларди. Бизнинг 
мақсадимиз ўсимликларни ҳам илдиз, ҳам барги орқали озиқлантириш 
учун 
универсал 
таъсирга 
эга 
бўлган 
мураккаб 
суюқ 
ва 
суспензиялаштирилган ўғитлар олишдан иборат.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун лаборатория шароитида 
“FARG’ONAAZOT” АЖнинг кальцийли саноат чиқиндисини нитрат 
кислотанинг турли меъёрларида парчаланди ҳосил бўлган ярим тайёр 
махсулот (ЯТМ) таркибига ўсимликнинг ўсиб ривожланиши учун зарур 
бўлган фосфорни киритиш учун унга аммофос таъсири ўрганилди 
(жадвал).
Жадвал 
Азот-фосфорли мураккаб суспензияли ўғитлар кимёвий ва туз таркиби, % 
ЯТМ:аммофос 

Р
2
О
5
СаО MgO H
2
O Ca(NO
3
)
2
Mg(NO
3
)
2
100:25 
8,93 
8,18 
13,32 
0,58 
40 
39,01 
2,17 
100:50 
8,24 12,49 10,16 
0,44 
40 
29,78 
1,65 
100:75 
7,81 15,15 
8,22 
0,36 
40 
24,07 
1,34 
100:100 
7,52 16,96 
6,90 
0,30 
40 
20,21 
1,12 
Олинган махсулот таркибидаги аммофос миқдори ўсиб бориши 
билан унинг таркибидаги фосфор миқдори 2,08 мартагача ортади. Ўғит 
таркибидаги ярим тайёр махсулот миқдорининг ортиши эса, азотнинг 1,04 
дан 1,19 мартагача, кальций, магний, кальций нитрат ҳамда магний 
нитратнинг миқдорларии 1,19 дан 1,93 мартагача ортиши аниқланди. 
Ўғитларни қишлоқ хўжалигида қўллашда унинг физик товар хоссалари 
муҳим ўрин тутади. Олинган ўғитларнинг оқувчанлигини таъминлаш 
мақсадида унинг таркибидаги сув миқдори барча наъмуналарда 40% ни 
ташкил этади. 
Илмий тадқиқот натижалари асосида кальцийли саноат чиқиндиси ва 
аммофос ёрдамида қониқарли реологик хоссаларга эга бўлган 
суспензиялаштирилган азот-фосфор кальцийли ўғитлар олиш мумкинлиги 
аниқланди. Олинган ўғитларни ўсимликнинг нафақат илдизи орқали, балки 


260 
барги орқали ҳам озиқлантиришда қўллаш мумкин. Ўсимликларни барги 
орқали озиқлантирилганда ўсимлик бир вақтнинг ўзида бир неча озиқа 
моддалари билан таъминланади, натижада уни ташқи муҳитнинг 
ноқулайликларига ва турли касалликларга чидамлилигини ошади.

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling