Мирзо улуғбек номидаги
БАҒРИ КЕНГ АКАДЕМИК ОЛИМ!
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
БАҒРИ КЕНГ АКАДЕМИК ОЛИМ! Профессор А.К. Абдушукуров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, кимё фанлари доктори, профессор Шукур Толипович аналитик кимёнинг устувор йўналишларидан бири бўлган “Аналитик кимёда органик реагентларнинг қўлланилиши, оптик методларда қўлланиладиган реагентларни иммобиллаш, модификацияланган электродлар яратиш, ҳамда уларни анализларда қўллаш” бўйича йирик илмий мактабга асос солди. Шукур Толипович ва унинг шогирдлари томонидан республикамизда ўсадиган ўсимликлардаги табиий бирикмалар – анабазин, папаверин, пиридин, госсиполлар ва уларнинг ҳосилаларини синтези, металлар билан комплекс ҳосил қилиш хоссалари, бензол халқасидаги ўринбосарларни азореагентлар реакцион қобилиятини таъсири ўрганилди ва янги 12 қонуниятларга асос солинди, улар асосида турли металларни миқдорий аниқлашнинг физик – кимёвий усуллари ишлаб чиқилди. Шукур Толипович Ўзбекистон Миллий университетининг кимё факультетида 42 йил декан лавозимида самарали ишлади. У шу давр ичида университетда ва факультет миқёсида олиб борилган жамоат ишларига раҳбарлик қилди. Факультетдаги профессор – ўқитувчилар ва ўқув ёрдамчи ходимлар орасида вазифаларни тўғри тақсимлаш ва меҳнатларини баҳолашга адолатлилик принципи асосида ёндошди. Кимё факультети жамоасининг ўқув ишларини талабчанлик, адолатлилик билан ўз вақтида олиб боришга эришди. Шукур Толипович факультет декани сифатида фаолият олиб борган вақтларида Ўзбекистонликларгина эмас, Туркия, Арабистон, Покистон ва бошқа кўпгина чет эллардан келган студентлар таълим олди. Уларнинг кўпчилиги кимё факультетида илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланиб кимё фани бўйича докторлик диссертациясини муваффақият билан ёқлашган. Мисол тариқасида, Абдел Алим Хасан (Арабистон), Музаффар Хуссейн Гурмани(Покистон) ва бошқаларни келтириш мумкин. Шукур Толипович адолатли, бағри кенг бўлиб факультетнинг барча жамоа аъзоларини ҳурмат қиладиган талабчан ва керакли пайтда уларга ёрдам берадиган инсон эдилар. Улар ўзларининг жамоатдаги раҳбарлик ва илмий-тадқиқот ишларининг кўлами билан университетдагина эмас, Ўзбекистон республикаси ва чет элдаги таниқли олимлар қаторидан салмоқли ўрин олган буюк инсон эдилар. Шукур Толипович раҳбарлиги остида аналитик кимё соҳасида кўплаб фан номзодлари ва докторлари етишиб чиқди ва ҳозирги вақтда улар Ўрта Осиё ва чет эллардаги Олий ўқув юртларида фаолият олиб бормоқдалар. Шукур Толипович илмий мактабининг асоси бўлган аналитик кимё кафедрасида 1300дан ортиқ мақола, 6та ўқув қўлланма, 8та монография, кўплаб авторлик гувоҳномалари ва патентларнинг олиниши ҳам олим томонидан олиб борилган тадқиқот ишларининг аналитик кимё фанига салмоқли ҳисса қўшганлигидан дарак беради. Шукур Толипович вафот этган бўлса ҳам у ўз шогирдларига аналитик кимё илмий мактабининг йўналишини аниқ белгилаб берган устозлардан ҳисобланади. Умр оқар дарё экан, дарё суви ирмоқларга бўлиниб табиатга, кишиларга ҳаёт бағишлаганидек, улуғ устозимиз Шукур Толиповичнинг берган ўгитлари ва ғоялари ҳозирда унинг шогирдлари доцент Н. Туробов, проф. З. Сманова ва бошқалар томонидан давом эттирилмоқда. Олиб борилаётган ўқув ва илмий ишлар эса шогирдларининг ҳаёт ва илм йўлларини юксалтиришда йўлчи юлдуз вазифасини бажармоқда. Аналитик кимё кафедрасида эришилаётган ютуқларнинг барчасида ҳурматли устозимиз Шукур Толиповичнинг ҳиссаси борлигини сезиб ва ҳис қилиб турамиз. 13 Мен органик кимё кафедрасида фаолият олиб борган бўлсам ҳам органик кимё кафедрасидаги устозларимиз академик И. П. Цукерваник, профессорлар А.Р. Абдурасулова, С.Л. Гусинская, Н.Г. Сидорова, Х.Й. Йўлдошев, К.Й. Йўлдошев, Қ.Н. Аҳмедовлар билан бир қаторда кимё факультети декани, аналитик кимё соҳасидаги академик Ш.Т. Толиповнинг адолатли, холисона берган маслаҳатларидан кўп марталаб баҳраманд бўлганман ва ундан фойдаланганман. Шу сабабли ҳурматли устозимиз Шукур Толиповичнинг қалбидаги ўз шогирдларига ва барча кишиларга бўлган меҳр ва олийжаноблик ҳиссининг қалбларда ўрин олишига устозимиз сиймосининг ўчмас из қолдирганлиги сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, кимё фанлари доктори, профессор Шукур Толиповичнинг таваллуд топган кунларининг 110 йиллик юбилейлари арафасида уларнинг Ватанимиз ёшларига илм бериш ҳамда уни назорат қилишдек Буюк мажбуриятни ҳис қилганликларини ва уни шараф билан бажарганликларини ҳурмат билан эслаймиз, охиратларини обод бўлишини тилаймиз. Уларнинг шогирдларига эса ўз устозларининг ғоялари асосида олиб бораётган ўқув ва илмий ишларида муваффақиятлар тилаймиз. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling