Мирзо улуғбек номидаги


  ТЕМИР(III) НИ 6-СУЛЬФО-β-НИТРОЗА-α-НАФТОЛ БИЛАН


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

 


17 
ТЕМИР(III) НИ 6-СУЛЬФО-β-НИТРОЗА-α-НАФТОЛ БИЛАН
ФОТОМЕТРИК АНИҚЛАШ 
1
Турабов Н.Т., 
1
Абдумуталлиев А.А., 
1
Ахмаджонов А.Н., 
2
Қаршиев Э.Б.
1
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 
2
 Жиззах давлат педагогика институти 
Замонавий аналитик кимё фани олдида турган муҳим масалалардан 
бири, бу турли оғир ва заҳарли металлар, шунингдек, нодир ер 
элементларининг микромиқдорларини атроф-муҳит объектлари ва тирик 
организм таркибидан аниқлаш ҳамда уларнинг рухсат этилган миқдорда 
бўлишини назорат қилишдан иборатдир. Бу талаблар мамлакатимиздаги 
оғир ва енгил саноат, технологик жараёнлар ҳамда қишлоқ хўжалиги 
соҳаларининг жадал ривожланиб бораётганлиги сабабли юзага келмоқда. 
Ҳозирги вақтда оғир ва заҳарли металларнинг микромиқдорларини 
аниқлаш учун, айниқса, спектрофотометрик ва фотометрик усулларини 
арзонлиги, қулай ва тезкорлигиучун кенг қўлланилади.
Ушбу ишда Fe(III)нинг 6-сулфо-β-нитроза-α-нафтол реагенти
билан комплекс ҳосил қилиш оптимал шароитлари ўрганилди. Оптимал 
нур фильтри сифатида 8-нур фильтри λ
мах
=670нм танлаб олинди. 
Комплекс бирикма оптик зичлигининг муҳитнинг кислоталилигига 
боғлиқлиги ўрганилди ва оптимал рН=4,0-6,0 оралиғига тўғри келди. 
Оптик зичликнинг буфер эритма таркибига боғлиқлиги ўрганилди. Бунда
рН=4,52 бўлган универсал буфер эритмадан фойдаланилди. Fe(III) нинг 
реагент билан ҳосил қилган комплекс бирикмасининг вақтга нисбатан 
барқарорлиги ўрганилди ва 2 соат давомида оптик зичлик қиймати 
ўзгармади. Комплекс бирикма таркибий компонентларининг қуйилиш 
тартиби ўрганилди. Бунда компонентларининг қуйилиш тартиби “Темир -
реагент- буфер- дист.сув” бўлганда максимал оптик зичликка эришилди. 
Аниқланаётган металлнинг тўлиқ комплексга боғланиши учун реагентнинг 
ортиқча миқдорда олишга тўғри келади. Шуни эътиборга олган ҳолда 
комплекс бирикма оптик зичлигининг қўшилаётган реагент миқдорига 
боғлиқлиги ўрганилди. Fe(III) нинг 6-сульфо-β-нитроза-α-нафтол билан 
тўлиқ боғланиши учун 2,5 мл 0,1 %ли реагент эритмаси етарли эканлиги 
аниқланди. Комплекс бирикма оптик зичлигининг элемент миқдорига 
боғлиқлиги яъни Бугер-Ламбер-Бер қонунига бўйсуниши 2-45мкг/25 мл 
оралиғида кузатилди. Ундан юқори концентрацияларда эса тўғри чизиқли 
боғланишдан четланиш рўй берди.
6-сульфо-β-нитроза-α-нафтол реагенти ва Темир(III) билан ҳосил 
қилган комплексини танланган оптимал шароитда нур ютилиш 
спектрлари олинди. Ютилиш спектри бўйича 6-сульфо-β-нитроза-α-
нафтол реагентининг Fe(III) комплексининг максимал нур ютиш соҳаси 
λ
комп
=675 нм да жойлашган, 2,7-динитрозо-1,8-диоксинафталин-3,6-
дисульфокислота реагентининг максимал нур ютиш соҳаси қисқароқ 
спектрал тўлқинлар соҳасида яъни λ
реагент
= 380 нм да кузатилди.( Δλ=295 


18 
нм). Комплекс бирикманинг максимал оптик зичлиги қийматидан 
фойдаланиб (λ=675 нм бўлган соҳада) кўринма моляр сўндириш 
коэффициентини (ε
кўр
) аниқланди. Усулнинг Сендел бўйича сезгирлиги 
0,0052 мкг/см
2
га тенг эканлиги аниқланди. 6-сульфо-β-нитроза-α-нафтол
реагенти ва темир(III) нинг комплекс ҳосил қилиш реакциясини тўлароқ 
ўрганиш учун асосий тавсифларидан комплекс ҳосил бўлиш мувозанат 
константаси Толмачёвнинг график методи ёрдамида аниқланди. Комплекс 
таркибини изомоляр сериялар методи ёрдамида аниқланди. Темир (III) 
билан 6-сульфо-β-нитроза-α-нафтол реагентининг ҳосил қилган 
комплексининг таркиби Fe:R=1:3 моллар нисбатига тўғри келди. 
Комплекс таркибини тўғри чизиқли Асмус методи ёрдамида аниқланди. 
Олинган натижалар шуни кўрсатадики, тўғри чизиқ 1:3 моллар нисбатига 
тўғри келди. Демак, иккала метод ҳам бир-бирини тасдиқлади ва таркиб 
Fe:HR=1:3 нисбатда эканлигини кўрсатди. Темир (III) нинг 6-сульфо-β-
нитроза-α-нафтол реагенти билан ҳосил қилган комплексининг ҳақиқий 
моляр сўндириш коэффициенти ва мувозанат константаси Толмачёвнинг 
график методи ёрдамида аниқланди( 
хак


4167


мув
К
3
10
59
,
1

). 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling