Мирзо улуғбек номидаги
ЧИҚИНДИ ВА ТУТУНЛИ ГАЗЛАР ТАРКИБИ МОНИТОРИНГИ
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
ЧИҚИНДИ ВА ТУТУНЛИ ГАЗЛАР ТАРКИБИ МОНИТОРИНГИ УЧУН АВТОМАТЛАШГАН ТЕРМОКАТАЛИТИК УСУЛЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ. Абдурахманов Э., Султонов М.М., Тиллайев С.У., Хамраева Д. А. Самарқанд давлат университети. Самарқанд. Ш. ergash50@yandex.ru Ҳозирги кунда чиқинди ва тутунли газлар таркибидан СО, О 2 ва углеводородларни аниқлашнинг юқори эффектив термокаталитик усуллари ва сенсорларини яратиш газ анализи соҳасидаги долзарб масалалардан бири. Ишда ёқилғи моддаларнинг оксидланиш қонуниятлари ва ТКС сезувчанлигига турли факторларнинг таъсири ўрганилди. СО ва углеводородларни оксидланишини тажриба ҳарорати ва катализатор таркибига боғлиқлик қонуниятлари аниқланди. Ўтказилган тажрибаларда СО ни оксидлаш жараёни учун металл оксидларининг фаоллиги қуйидаги кетма-кетликда: CoO>MnO 2 >NiO>СuO>ZnO>CdO камайиб бориши кузатилди. Катализаторларнинг бензин буғларини оксидлаш жараёнидаги фаоллиги уларни СО ни оксидлаш жараёнидаги кетма-кетлигига ўхшаш. Металл оксидлари асосида ишлаб чиқилган сенсорларни барқарорлиги 65 турли каталитик заҳарлар таъсирида чекланган бўлганлиги сабабли кейинги тажрибаларди СО ва углеводородларни ТКС лари учун катализатор сифатида Pd ва Pt металлари ва металл оксидларидан иборат аралашмалардан фойдаланилди. Тажрибаларда Pd-NiO/Al 2 O 3 таркибли катализатор иштирокида Н 2 ва СОни тўлиқ оксидланиши кузатилади. Ишлаб чиқилган сенсорда биринчи сезгир элементнинг сигнали Н 2 концентрациясига мутаносиб бўлиб, иккинчи сезгир элементнинг сигнали эса аралашмадаги Н 2 ва СОнинг концентрациясига мутаносиб бўлади. Натижада биринчи ва иккинчи сезгир элементлар сигналларининг фарқи текшириладиган намунадаги СО концентрациясига мос келади. Бу ТКС ниг таққослаш элементи катализатори сифатида Pt-NiO/Al 2 O 3 ни кўллаш мумкин. Танланган катализаторлар ва муқобил шароитлардан фойдаланиб СО ни аниқловчи сенсор (ТКС-СО) ишлаб чиқилди. СОни аниқлаш жараёнидаги ТКС-СО нинг селективлиги аниқлаш натижалари 1 – жадвалда келтирилган. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling