Мирзо улуғбек номидаги


Жадвал 1 СОни аниқлаш жараёнидаги ТКС-СО нинг селективлиги


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

Жадвал 1
СОни аниқлаш жараёнидаги ТКС-СО нинг селективлиги
(n = 5; Р= 0,95) 
 
Аралашма таркиби, ҳаж.%.
СО нинг аниқланган миқдори 
ҳаж.%




Sr*10

CO(1,60)+CH
4
(2,00)+ ҳаво (қолгани) 
1,62±0,02 
0,02 
1,0 
CO(1,60)+бенз(2,00)+ ҳаво (қолгани) 
1,61±0,03 
0,02 
1,5 
CO(1,60)+H
2
О(2,00)+ ҳаво (қолгани) 
1,63±0,01 
0,01 
0,5 
CO(1,60)+СО
2
(2,00)+ ҳаво (қолгани) 
1,62±0,02 
0,02 
1,0 
Шундай қилиб олиб борилган тадқиқотлар ишлаб чиқилган сенсор СО 
ни H
2
, бензин буғлари, CH
4
, H
2
O ва CO
2
иштирокида концентрациянинг 
кенг диапазонида тутун ва чиқинди газлар таркибидан узлуксиз селектив 
назорат қилиш имконини тасдиқлайди. 
Яратилган углеводородларни аниқловчи селектив термокаталитик 
сенсор ТКС-C
n
H
m
нинг ишчи термосезгир элементининг сигнали 
аралашмадаги H
2
,
СО ва углеводородлар концентрациясига, таққослаш 
сезгир элементи сигнали эса H
2
ва
СО концентрациясига мутаносиб 
бўлиб, ишчи ва таққослаш элементлари сигналлари фарқи аралашмадаги 
углеводородлар концентрациясига мос келади. ТКС-C
n
H
m
нинг сигнал 
қийматига унга бериладиган кучланишнинг таъсири 1,5-3,5 В диапазонида 
текширилди ва ТКС-C
n
H
m
учун энг муқобил кучланиш қиймати 3,0 В га 
мос келиши аниқланди. Кучланишнинг аниқланган муқобил қийматидан 
ортиши ёки пасайиши сигнални камайишига олиб келади. Ишлаб чиқилган 
ТКС-C
n
H
m
нинг сигналини максимал қийматига етишиш вақти 9-10 


66 
секундни ташкил этади ва бу сенсорни углеводородларни экспресс 
назоратида қўллашга имкон беради. Ўрганилган концентрация оралиғида 
сенсор сигналининг углеводород концентрациясига боғлиқлиги тўғри 
чизиқли тавсифга эга. Тажрибада H
2
O ва CO

ҳисобига юзага келувчи 
сенсорнинг хатоси 1,5% дан ошмади. Тадқиқотлар натижасида чиқинди 
газлар таркибидан СО ва углеводородларни термокаталитик усулга 
асосланган селектив аниқлаш методикаси ва сенсорлари (ТКС-СО ва ТКС-
C
n
H
m
) ишлаб чиқилди. Бу сенсорларни ўлчамлари кичик, ишлатишда 
оддий, экспресслиги юқори бўлиб олинадиган натижаларининг аниқлиги 
ва такрорланувчанлиги билан мавжуд аналогларидан қолишмайди. 
Чиқинди газлар таркибидан кислород миқдорини назорат қилувчи 
термокаталитик датчик ТКД-О

текшириладиган газнинг ёнувчи модда 
буғлари билан аралашмасини тайёрлаш блоки ва ТКСдан иборат. 
Кислород концентрациясининг 0,1- 25,0 ҳаж. % диапазонида сенсор 
сигналининг концентрацияга боғлиқлиги тўғри чизиқли тавсифга эга. 
ТКС-О
2
сигналини 90 % қийматига эришиш вақти (t
0,9
)
-19c га тенг бўлиб, 
ўлчашнинг тўлиқ вақти(t
n
) -24 секундга тенг. ТКД-О
2
сигналининг 
барқарорлиги 5000 соатлик тажрибалар давомида ўзгармасдан сақланади. 
Ишлаб чиқилган сенсор иситиш қурулмалари чиқинди газлари 
таркибидан СН
4
, СО, Н
2
, N
2
, Н
2
О ва СО
2
иштирокида кислородни селектив
аниқлаган ҳолда шу типдаги асбобларга тегишли давлат стандартлари 
томонидан қуйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради. Тезкор ТХД-О
2
асосида кислородни аниқлаш методикаси ва аниқлаш диапазони 0-1000 
мг/м
3
ва 0-25,0 ҳаж. % га тенг бўлган анализатори (ГА-О
2
) ишлаб чиқилди. 
Анализаторларнинг оптимал шароитлардаги келтирилган асосий хато 
қийматлари тегишлича 0,40 ва 0,88 % га тенг. Температурни -10 - +50 
0
С, 
босимни 600-900 мм см.уст. ва намликни 0-95 % оралиғида ўзгаришидан 
келиб чиқадиган хато 

1,45 % га тенг бўлиб, бу қиймат асбобни асосий 
хатосидан кичик ва тегишли давлат стандартлари талабларини 
қониқтиради. Таклиф этилган ТКД-О
2
негизида ишлаб чиқилган 
анализатор «ГА-О
2
» юқори сезгирлиги, ўлчаш натижаларининг аниқлиги, 
кичик ўлчамлилиги ва кам энергиядан фойдаланиши билан тавсифланади. 
Ҳавонинг ортиқлиқ коэффициенти (α) печлардаги ёниш жараёни учун 
муҳим омил бўлиб унинг оптимал, қиймати 1,05-1,20 га тенг[1]. α ни 
қиймати газ таркибидан О
2
ни аниқлаш орқали топилади. «ГА-О
2
» ни реал 
шароитларда текшириш Жиззах иссиқлик таъминот корхонаси ва Жиззах 
цемент заводида олиб борилди. Тадқиқотларда «ГА-О
2
» ёрдамида олинган 
натижалар билан ҳозирги кунда ишлатиладиган МН-5106 кислород 
анализатори ва кимёвий таҳлил натижаларини ўзаро мос эканлиги 
кузатилди (2-жадвал) ва бу натижалар ГА-О
2
ни тутун газлари таҳлилида 
қўллаш имкониятларини тасдиқлайди.

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling