Мирзо улуғбек номидаги
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
- Bu sahifa navigatsiya:
- Худойбердиев Б.Ш., Бегматов Р.Х., Абдурахманов Э. Самарқанд давлат университети. Самарқанд. ш. ergash50@yandex.ru
61 3-СЕКЦИЯ КИМЁВИЙ СЕНСОРЛАР ИС ГАЗИНИ АНИҚЛОВЧИ СЕЛЕКТИВ ТЕРМОКАТАЛИТИК СЕНСОР Худойбердиев Б.Ш., Бегматов Р.Х., Абдурахманов Э. Самарқанд давлат университети. Самарқанд. ш. ergash50@yandex.ru Иқтисодиётнинг турли соҳаларини айниқса автотранспорт, энергетика ва саноатнинг тезкор ривожланиши атмосфера ҳавоси ва газ аралашмалари таркибидан ис газини аниқлашга бўлган талабларни кескин оширмоқда[1]. Шу сабабли СОни атмосфера ҳавоси, технологик, чиқинди ва тутун газлар таркибидан селектив аниқловчи термокаталитик сенсорлар (ТКС) ва автоматик анализаторларнинг янги авлодини яратиш замонавий аналитик кимёнинг долзарб муаммоси ҳисобланади. Ишда ёнувчи моддаларни табиатан турли каталитик тизимлар иштирокида оксидланиш қонуниятлари ўрганилган ҳамда СОни селектив ТКС учун каталитик тизимлар таркиби аниқланган. СОни аниқлашнинг селективлигини таъминлашнинг таркибида аралашма компонентларига нисбатан фаолликлари турлича бўлган катализаторлар сақлаган термосезгир (ўлчов ва компенсацияловчи) элементлардан фойдаланишга асосланган усули ишлаб чиқилган. СОнинг ТКСини метрологик, эскплуатацион ва бошқа параметрларига турли омилларнинг таъсири ўрганилган. Тажрибалар чиқинди, тутун ва технологик газлар таркибидаги СО миқдорини назорат қилишда қўлланиладиган ТКС-СО намуналарида ўтказилди. Сенсорларни синовдан ўтказиш дастурига унинг динимик ва градуировка тавсифи ҳамда селективлиги ва барқарорлигини аниқлаши билан боғлиқ бўлган махсус тажрибалар киритилди. Тажрибалар одатий ва эксплуатацион режимда газларнинг стандарт аралашмаларида олиб борилди. Сенсор сигналини унга бериладиган ток кучланиши қийматига боғлиқлигини ўрганиш натижалари унинг энг юқори сигнали (44,4мВ) унга бериладиган токнинг 2,0 В га тенг бўлган қийматида мос келишини курсатди. Шу сабабли барча кейинги тажрибалар кучланишнинг шу қийматида олиб борилди. ТКС динамик тавсифларини аниқлаш натижасига кўра ишлаб чиқилган сенсорлар сигналини бошланғич 10 % қийматига эришиш вақти (t 0,1 ) 1-2 с, 65 % қийматига эришиш вақти (t 0,65 )- 5c, 90 % қийматига эришиш вақти (t 0,9 ) -7 cекундга тенг келади ва ўлчашнинг тўлиқ вақти (t n )-9c ни ташкил этади. Бу ишлаб чиқилган сенсорларни СО ни экспресс аниқланишда қўллаш имконини тасдиқлайди. Сенсор сигналини концентрацияга боғлиқлиги СО ни аралашмадаги 0,1- 10,0 ҳаж.% оралиғида ўрганилди. Концентрациянинг ўрганилган диапазонида ТКС–СО сигналининг СО нинг аралашмадаги миқдорига 62 боғлиқлиги тўғри чизиқли тавсифга эга. Сенсор сигнали барқарорлигини текшириш ТКСни 3000 соатлик узлуксиз тажриба жараёнида амалга оширилди ва текширилган вақт давомида сенсор сигналини барқарор сақланиши аниқланди. Сигналнинг 3000 соатлиқ тажриба оралиғидаги ўзгариши ( tg) 1,5% га тенг. Ишлаб чиқилган сенсорнинг СОни аниқлаш жараёнидаги селективлиги аралашмадаги H 2 , бензин буғлари, CH 4 , H 2 O ва CO 2 иштирокида текширилди. Олиб борилган тадқиқотлар ишлаб чиқилган сенсор СО ни концентрациянинг кенг диапазонида тутун ва чиқинди газлар таркибидан узлуксиз селектив назорат қилиш имконини тасдиқлайди (жадв.6) ва бундай сенсорни чиқинди газлар таркибидан СО ни узлуксиз аниқловчи автоматик газ анализаторлари таркибида ишлатиш мумкин. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling