Мирзо улуғбек номидаги


УГЛЕВОДОРОДЛАРНИНГ ТАБИИЙ МАНБАЛАРИ


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

 
УГЛЕВОДОРОДЛАРНИНГ ТАБИИЙ МАНБАЛАРИ 
МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Сапаева Г.И., Ибодуллоева М.И.,
Низомий номидаги ТДПУ, Тошкент ш. 
Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни 
замон талаблари даражасига кўтариш, келажак учун баркамол авлодни 
тарбиялаш ишлари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.


217 
Ҳозирги кунда ватанимиз келажаги бўлган ёшларни замон талаблари 
асосида пухта билим олиши, кўникма ва малакаларга эга бўлиши, 
ватанпарвар, маънавияти юксак шахс этиб шакллантиришда таълим 
тарбиянинг улкан беқиёс ҳиссаси бор. Шундай экан, кимёда 
“Углеводородларнинг табиий манбалари” мавзуси бўйича талабаларнинг 
кимёвий билим, кўникма ва малакаларини бугунги давр талаби доирасида 
шакллантириш ва ривожлантиришда, ўқитишнинг янги педагогик 
технологияларининг ўрни катта.
Кимё таълимини ривожлантиришда ўқитишнинг янги педагогик 
технологиялари ўрни муҳим аҳамият касб этади. Ўқитишнинг янги 
методлари орқали мавзулар мазмунини талабаларга етказиб бўлмайди, 
шундай экан, Республикамизда ёш авлодга таълим тарбия берилиши 
давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир даврда, талабаларда кимё 
таълимини ривожлантиришда углеводородларнинг табиий манбалари 
мавзусини ўқитиш янги таълим технологиялардан фойдаланиш 
масалалари долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. 
Органик кимёда “Углеводородларнинг табиий манбалари” мавзусини 
ўрганишда аниқ мақсад қўйилади, бу мавзуда олинган билимларни 
педагогик технологиялардан фойдаланиб такомиллаштириш энг муҳим 
мақсад ҳисобланади. Ушбу мақсад асосида қуйидаги вазифалар 
белгиланади:
Биринчидан, углеводородларнинг табиий манбалари мавзусини 
ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш;
Иккинчидан, табиий манбаларни қайта ишлаш жараёнларини кейс 
технологияси тўғрисида маълумотлар тўплаш;
Учинчидан, табиий манба маҳсулотларини ишлатилиш соҳалари ва 
уларнинг истиқболларини ўрганишни “Ассесмент” технологиясидан 
фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш. 
Кейс таълим олувчиларга таҳлил қилиш, қиёслаш йўлларини қидириш 
ва муаммони ечиш эркинлигини беради. Кейс- таълим олувчиларни 
ўрганилаётган муаммони ифодалаш ҳамда унинг мақсадга мувофиқ ечими 
вариантларини излашга йўналтирадиган аниқ реал ёки сунъий равишда 
яратилган 
вазиятнинг 
муаммоли-вазиятли 
таҳлил 
этилишига 
асосланадиган таълим методидир.
«Кейс-стади» методини амалга ошириш учун органик кимё 
курсининг, 
“Углеводородларнинг 
табиий 
манбалари” 
юзасидан 
билимларни аниқлаш мақсадида ўқитувчи томонидан ғоялар тузиб 
берилади. Маъруза ва лаборатория машғулотида дарс режаси бўйича 
тузилган ҳар бир ғоя ўқувчиларга ўқиб эшиттирилади. Бу ғояларни икки 
гуруҳ бўйича ҳал қилишда гуруҳдаги ўқувчилар муҳокама қиладилар ва 
бир ўқувчи олган билимлари асосида жавоб беради. Жавобларни 
гуруҳдаги бир ўқувчи ёзиб боради. «Кейс-стади» охирида иккала гуруҳ 
ғояларини талабаларга эшиттирилади. 


218 
Масалан, Кейснинг баёни: Алканлар асосан табиий манбалардан ва 
синтез усули билан олинади. Алканларнинг асосий манбаи нефт ва табиий 
газдир. Табиий газ 95-98 % метан, 2-5% этан, пропан, бутандан иборат 
бўлади.
Кейс топшириғи: Расмларда акс еттирилган табиий манбаларни 
изоҳланг. Нима учун нефт қайта ишланади? Ундан қандай маҳсулотлар 
олинади? 
1 2 3 
Kейснинг 
ечими 
талабалар 
томонидан 
топилади. 
Углеводородларнинг энг муҳим табиий манбалари нефт, табиий газ
нефтнинг йўлдош газлари ва тошкўмирдир. 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling