Мирзо улуғбек номидаги
-боғи қисман заифлашган, чунки бу электрон жуфти ароматик бензол ҳалқасининг яхлит -
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
-боғи қисман заифлашган, чунки бу электрон жуфти ароматик бензол
ҳалқасининг яхлит -электрон булути билан - -туташ тизим ҳосил қилади С(7) атоми эса sp 2 -гибридланган ҳолатда бўлади. Пировард натижада бу фрагментдаги атомлар орасида ўзаро копланарлик вужудга келади. Фазода тригонал-текис тузилишдаги С(9) ва С(13) атомлари атрофида ҳам худди шундай локаллашган туташ тизимлар ҳосил бўлади, бунинг оқибатида молекуланинг -кетоэфир қисмида ҳам алоҳида копланарлик кузатилади. 1,а-расмдан кўринадики, ҳақиқатдан ҳам, H 2 L 4 лиганд молекула-лари чизиқли гидразон шаклда кристалланган. а б 1-расм. 5,5-диметил-2,4-диоксогексан кислота этил эфири молекуласининг тузилиши – (а) ва кристалл ячейкада xy-ўқлари бўйича молекуланинг жойлашуви – (б). Олинган моддаларнинг эритмадаги тузилишини аниқлаш учун ПМР спектроскопия-сини қўлладик. Лигандларнинг CCl 4 +ДМСО-d 6 эритмасидаги ПМР спектрлари, чунончи H 2 L 4 нинг спектрида ҳам 2,90 ва 3,29 м.ҳ. майдонидаги ССТК J AB =19 Гц бўлган АВ-системага хос сигналлар қайд этилди. (2-расм). Бу сигналлар пиразолин ҳалқасининг 5- ҳолатидаги асимметрик (С*) атоми билан қўшни СН 2 -гуруҳи борлигини исботлайди. С(СН 3 ) 3 ўринбосарнинг 9 та протони 1,03 м.ҳ., гетероциклнинг 5-С атоми билан боғланган ОН-функционал протони 6,00 м.ҳ., -кетоэфир қолдиғининг С 2 Н 5 -радикали протонлари 102 интенсивлиги 3:2 каби 1,26 ва 3,84 м.ҳ. майдонида триплет ва квадруплет шаклида сигналлар намоён қилади. Ацил қисмидаги фенил ҳалқасининг протонларидан 7,34; 7,42 ва 7,91 м.ҳ. майдонида мультиплет сигналлар қайд этилди. Аммо шу билан бирга H 2 L 4 ПМР спектридаги якка N–H- боғига тегишли 11,18 м.ҳ. майдондаги синглет сигнал бирикманинг қисман гидразон (А Z ) таутомер шаклда бўлишини исботлайди. Олинган материал муҳокамасидан кўринадики, ДМСО-d 6 каби қутбли эритувчида ҳам 5,5-диметил-2,4-диоксогексан кислота этил эфири ароилгидразонларининг енгидразин (Б) таутомер шаклнинг мавжудлигини таъминлай олмайди. Маърузада бошқа лигандларнинг тузилиши ва уларга тегишли маълумотлар ҳам муҳокама этилади. 2-расм. 5,5-диметил-2,4-диоксогексан кислота этил эфири (Н 2 L 4 ) молекулаининг ССl 4 +ДМСО-d 6 эритмасида олинган ПМР спектри. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling