Мирзо улуғбек номидаги


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

1-тур 
2-тур 
Ташқи кўриниши 
Бир турдаги масса 
Қовушқоқ оқувчан 
Ранги 
Тўқ жигаррангдан қора ранггача 
Кислота сони, мг КОН 
70…100 
50…70 
Молекуляр масса 
595,3…1000,0 
Кулнинг миқдори, % 
1,0 
1,2 
Учувчан моддалар ва намлик 
миқдори,% 
4,0 
Ацетонда эрувчанлиги, % 
80 
70 
Госсипол смоласининг таркиби, % 
Ёғ ва окси ёғ кислоталари 
52 
Ўзгариш маҳсулотлари 
31 
Азот сақловчи бирикмалар 
12 
Зичлиги, г/см
3
0,98 
0,99 
Совунланиш сони, мг КОН 
80 дан 130 гача 
Кимёвий, 
физик-кимёвий, 
спектроскопик 
изланишлар 
маълумотларига кўра госсипол ароматик бирикма бўлиб, фенол–гидроксил 
ва гидроксил гуруҳга нисбатан орто ҳолатда карбонил гуруҳларни тутади. 


146 
Госсипол смоласи таркибида 12 % гача азот сақловчи бирикмалар, 36% 
госсиполнинг кимёвий ўзгариш маҳсулотлари ва 52 % лактон 
кўринишидаги оксиёғ кислоталари мавжудлиги аниқланган. Госсипол 
кимёвий фаол бўлиб, кислоталик хоссаларини яққол намоён қилади ҳамда 
феноллар ва альдегидларга хос реакцияларга киришишга мойилдир. 
Альдегид гуруҳлари унга альдегидларга хос хусусиятларни беради, аммо, 
молекулада бир вақтнинг ўзида -ОН ва -СООН гуруҳларининг мавжудлиги 
ҳамда мазкур гуруҳларнинг ўзаро ички молекуляр таъсирлашуви 
госсиполнинг фенол ва альдегид сифатидаги хоссаларини бироз 
ўзгартиради.
Икки асосли кучли кислота сифатида госсипол суюлтирилган 
ишқорлар билан тузлар ҳосил қилади. Госсипол смоласининг тўйинган ва 
тўйинмаган кислоталар билан аралашмасида миристин кислотаси (0,5-1%), 
стеарин 
кислотаси 
(30-40%) 
шунингдек, 
полимерланиш 
ва 
поликонденсацияланиш маҳсулотлари мавжудлиги аниқланган. Молекуляр 
оғирлиги бўйича госсипол смоласи паст молекулали полимерлар - 
олигомерларга мувофиқ келади. Госсипол смоласи сирт фаол қўшимчалар 
олиш, қуймачилик саноати, йўл қурилиши, флотация, лак - бўёқ саноати, 
нефть газ саноатида бурғилаш ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилади. 
Госсипол смоласига (120-220 
о
С) термик ишлов берилгандан реакцион 
қобилияти 
ошиши 
аниқланди. 
Унга 
фаол 
модификаторлар, 
стабилизаторлар ва тўлдирувчилар таъсири ўрганилганда барьер типидаги 
зангга қарши қопламалар ҳосил қилиши аниқланди. Унга СаО 
таъсирлаштириб, италган 
қовушқоқликка 
эришиш 
имкониятлари 
аниқланди. Резина қатрони (0,1 мм) олинган воситанинг чўзилувчанлигини 
ва умрбоқийлигини таъминлаши ўрганилди. Таркибга талькни киритиш 
орқали коррозияга чидамлилиги оширилди (98 % гача). 
Госсипол смоласи таркибида фенол, карбоксил, карбонил ва бошқа 
функционал 
гуруҳларининг 
мавжудлиги 
госсипол 
смоласини 
модификациялаш, сувда эрийдиган ҳолатга ўтказиш имконини беради. 
Госсипол смоласининг қобиқ ҳосил қилувчи сифатида сувда эрувчанлиги 
карбоксил гуруҳларнинг асослар билан нейтралланиши ҳисобига 
таъминланади. 
Олинган композицияларнинг коррозияга турғунлигини синаш ҳимоя 
қопламаларининг 
янги 
у 
турларини 
яратиш 
борасидаги 
изланишларимизнинг ажралмас қисми бўлди. Яратилган композициялар 
билан ишланган металлар қуйидаги тўртта асосий муҳитларда синалди: 
1. 
Атмосфера таьсирига турғунлик Урганч шаҳрининг атмосфера 
шароитида, кузги, қишги ва баҳорги даврларда очиқ ва берк майдонларда 
18 ой ва ундан кўп муддатларда синовлар ўтказилди.
2. 
Композициянинг 
сув 
таьсирига 
турғунлиги 
стандарт 
талабларига кўра дистилланган, оқаво сув ва Амударё сувларида 
ўрганилди.


147 
3. 
Қопламаларнинг туз таьсирига турғунлиги 3% ли NaCl 
эритмасида тезкор усулда синалди.
4. 
Композицияларнинг 
кислотали 
агрессив 
муҳитларга 
турғунлиги 20-40 % ли HCI, H
2
SO
4
, H
2
S, HNO
3
кислоталар иштирокида 
стандарт талабларга мувофиқ олиб борилди.
Маьлумотларнинг 
уйғинлигини 
характерлаш 
учун 
коррозия 
тезлигининг ўртача қийматлари олинди. Коррозияни умумий баҳолашда 
қуйидаги 10 баллик шкаладан фойдаланилди ва коррозия тезлиги 0,01-0,1 
мм/йил эканлиги аниқланди. Бу кўрсатгич-барқарорлиги юқори типдаги 
композиция эканлигидан дарак берувчи натижадир.
Синовларда кристалланиш ҳарорати, юза қоплаш қобилияти, сув 
ютиши, силжиганидаги металл билан уланишининг пухталиги
урилганидаги пухталиги, букилиши, электролитик ўтказмаслик, ҳимоянинг 
нафи, кутилаётган ҳимоя муддати, қўлланишининг иқлимий зонаси, 
антикоррозион қатлам тўлиқ шаклланиш вақти кабилар аниқланди ва 
барча стандарт талабларга жавоб бериши исботланди.

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling