144
тутган 1,2,3-триазол ҳосилалари ва уларнинг реакцион қобилияти
тўғрисидаги маълумотлар унчалик кўп эмас. Мазкур йўналишда олиб
борилаётган мақсадли тадқиқотларимизни давом эттириб [1-2], янги синтез
қилиб олинган 1-(пара-нитрофенил)-4(5)-(R-хлорфеноксиметил)-1,2,3-
триазол ҳосилаларини Cu(II) иони билан реакциясига таъсир қилувчи
омиллар, регентлар нисбати ва турли мис тузларини комплекс ҳосил
қилувчанлик қобилиятларини ўрганишга муваффақ бўлдик. Ҳосил бўлган
комплекс бирикмаларни физик-кимёвий
параметрлари, ИҚ-спектр ва
атом-абсорбцион анализларнинг дастлабки натижалари қуйидаги
структурани кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: