Мм "укув кулланма"
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
ЎН ЕТТИНЧИ МАВУ
Нашр маълумотномаси Адабиёт: Л и х а ч е в Д.С. Текстология. Краткий очерк. М.Л., 1964; Р е й с е р С. А Основы текстологии. Ленинград, Просвещение, 1978. Дарс мазмуни: Китобларда изоҳ ва шарҳларнинг, нашр маълумотномаларининг берилиш тартиби. *** Ёзма ёдгорликлар нашрининг ҳар бири ўз характерига кўра турлича илмий маълумотномалар (илмий аппарат) берилишига муҳтож бўлади. Илмий нашрлар илм-фаннинг маълум бир соҳасини кейинги ривожланиши учун ўзидан олдинги мтериаллар билан таъминлаш учун яратилади. Жумладан, адабий мероснинг илмий нашри адабиётшуносликнинг назарий масалалари, тил ва адабиётнинг ривожланиш босқичларини унинг алоҳида намояндалари ҳаёти ва ижодини ёритишда бебаҳо манба ҳисобланади. Бу маълумотномалар асар ёки китоб ҳақида имкони борича кўпроқ тасаввур олишга йўналтирилган бўлади. Асар ва унинг матнидан оладиган маълумотларимизни тўлдиради. Маълумотномалар нашрга муаллиф, тадқиқотчилар ва ноширлар томонидан киритилади. Улар қўйидагилардан иборат бўлиши мумкин. * Сўз боши (нашрга тайёрловчидан) * тадқиқот * кириш * саҳифа ости изоҳлари. * иловалар: —асарлар кўрсаткичи —исмлар кўрсаткичи —географик номлар кўрсаткичи —қийин сўзлар луғати... 129 Сўз бошида асарнинг адабиёт тарихида тутган ўрни, муаллифнинг шахсияти, асар нусхаларининг сақланганлик даражаси, матнни қайта тиклаш ва чоп этишда уларнинг қай бири қай даражада эътибор топгани хусусида маълумот берилади. Табдил ёки оммабоп нашрларда сўз боши берилмаслиги ҳам мумкин. Аммо бу иш маъқул деб топилмайди. Тадқиқот—нашрнинг тадқиқот қисмини бошлаб беради. Унда асар ёки матн ҳақида илмий тавсиф, унинг бошқа шу хилдаги ёдгорликлар орасида тутган ўрни, муштарак ёки фарқли томонлари, матннинг сақланганлик даражаси—бир сўз билан айтганда, матн танқиди берилган бўлади. Тадқиқот, кўпинча, факсимель, академик ва илмий-танқидий матн нашрларининг узвий қисмидир. Саҳифа ости изоҳлари—Сўз бошида кам учрайди, тадқиқот қисмида кўпроқдир. У албатта, муайян тартибга бўйсунган ҳолда берилади. Асосий матн ости изоҳларида уларнинг кимники экани аниқ ажралиб туриши керак—(«изоҳ муаллифники» ёки (А.Ҳ.). Иловалар—нашрда матндан кейин берилиб, асосан, изоҳ ва кўрсаткичлардан иборат бўлади. Изоҳланаётган материал имкон берса, улар алифбо тартибида жойлаштирилади (асарлар, исмлар, географик номлар...кўрсаткичлари—алифбо тартибида; муаллиф асарлари рўйхати—ёзилган йиллари тартибида ва ҳ.к.). Иловалар ҳам барча нашрларда берилавермайди. Қийин сўзлар луғати—икки хил усулда берилади: бири— саҳифа остида, иккинчиси нашр охирида. Бу усулларнинг мувофиқроғи нашрнинг характерига қараб танланади. Саҳифада луғатлар кўпайиб кетгудек бўлса, нашр охирида берган маъқул. Луғат ҳам барча нашрларда учрайвермайди. *** Саволлар: * Китобларда нашр маълумотномалари нима учун керак? * Нашрнинг қандай турларида қандай маълумотномалар берилмайди? * Китобларга нималарни илова қилиш мумкин? 130 * Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <илмий аппарат, кўрсаткич, иловалар> *** Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling