Мм "укув кулланма"


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/54
Sana02.12.2023
Hajmi1 Mb.
#1779990
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54
Bog'liq
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик

ва монографик тавсиф тарзида амалга оширилади
4

Қўлёзмалар тавсифи берилган каталоглар алфавитли 
каталог, мавзу каталоги, инвентарь рақамлар тартибига 
асосланган каталог, бирор муаллифнинг асарлари каталоги 
шаклида бўлади. 
Тавсифлаш жараёнига қўйиладиган тахминий т а л а б л а 
р қуйидагилар: 
–қўлёзмаларга дастлабки ишлов берилиб, инвентар 
дафтарга қайд этилади ва уларга махсус рақам берилади; 
–манба номи, ёзилган ва кўчирилган вақти; асар муаллифи, 
кўчирувчи хаттотларни аниқланади; 
–улар қайд этилиши лозим бўлган маълумотлар билан 
тўлдирилган картотекали карточкаларга киритилади; 
–қоғоз тури, хат тури, варақлар ўлчами, варақдаги сатрлар 
сони, пойгирлар, муқова ва унинг безаклари ҳамда бошқа 
палеографик хусусиятлар кўрсатилади ҳамда белгиланган 
тартибда қайд этилади; 
–монографик тавсифлар учун каталогларнинг илмий 
аппарати (шахслар кўрсаткичи, жой номлари кўрсаткичи, 
асарлар номига тузилган кўрсаткич, муаллиф номларига 
тузилган кўрсаткич ва бошқалар) тузилади. 
4
Бу ҳақда тўлиқроқ маълумотни «қўлёзмаларни тавсифлаш» курсида 
ўтилиши назарда тутилган. 


54 
Турли давр ёзма манбалари учун хос бўлган ташқи 
белгилар юзасидан аннотация тузилади. “Абжад” ва “тарихлар”, 
йил ҳисоби бўйича фактлар мавжудлиги аниқланади. Муайян 
манба юзасидан қўшимча маълумотлар топишнинг тахминий 
манбалари белгиланади. Колофонсиз кўчирилган қўлёзмаларнинг 
кўчирилиши тарихини белгилашда илмда қўлланилиб келинган 
усулга мувофиқ қоғоз хили, хат услуби, формати, безак йўллари 
ва бошқаларни қиёсий ўрганиш зарур бўлади. 
Қўлёзмаларни тавсифлаш принциплари турли илмий гуруҳ 
ва фондларда бир-бирларидан бирмунча фарқ қилиши мумкин. 
Бу, албатта, мазкур соҳа мутахассисларининг изланишда 
эканини, соҳа эса тинмай ривожланиб бораётганини кўрсатади. 
Жумладан, каталог маълумотларини компьютерлаштириш 
талабнинг ҳар бир бандини бир хилликка келтиришни тақозо 
этади. 
Маълумотларни 
«Интернет» 
ахборот 
тизимига 
киритишни бусиз тасаввур қилиб бўлмайди.
*** 
Саволлар:  

Қўлёзмаларни тавсифлаш принциплари турли илмий 
гуруҳ ва фондларда бир хилда эмаслиги нимани кўрсатади? 

Колофонсиз кўчирилган қўлёзмаларнинг кўчирилиши 
тарихини белгилашда илмда қандай усул қўлланилади? 

Тавсифлаш жараёнига қандай талаблар қўйилади? 

Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <қисқача 
тавсиф, тўлиқ тавсиф ва монографик тавсиф; алфавитли каталог, 
мавзу каталоги, инвентарь рақамлар тартибига асосланган 
каталог, бирор муаллифнинг асарлари каталоги> 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling