Мм "укув кулланма"
Халқ китобларини тадқиқ этиш
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
Халқ китобларини тадқиқ этиш. Ўзбек адабиёти
хазинасида «халқ китоблари» номи билан аталиб келаётган қўлёзма китобларни олайлик. Китоб хазиналарида муаллифи кўрсатилмаган, аммо халқ китоблари жумласидан эканлиги ҳам қайд этилмаган жуда кўп қўлёзма китоблар ҳам борки, улар ўз тадқиқотчиларини кутиб ётибди. XVI—XVII асрларда «Алпомиш», «Гўрўғли», «Тоҳир ва Зуҳра», «Ошиқ Fариб ва Шоҳсанам» каби халқ достонларининг турли вариантлари ёки уларнинг сюжет ва композицияси таркибига кирган айрим қисмлари халқ орасида кенг тарқалган эди. Бу достонларнинг илдизи узоқ замонларга бориб тақалгани сингари, улар кейинги асрларда ҳам мукаммаллашиб борди ва янги-янги вариантлари пайдо бўлди. Халқ китобларини озорбайжон адабиётшунослари Ҳамид Орасли, Мирзо Оғоқулизода, ўзбек фольклоршунослари Ҳоди Зариф, Мансур Афзалов, Музайяна Алавия ва бошқалар кенг ва чуқур тадқиқ этганлар. Бундан ташқари халқ китоблари орасида биз маҳаллий-миллий адабиёт материаллари, шунингдек, ҳинд, форс-тожик, араб ва бошқа адабиёт материаллари асосида яратилган асарларни ҳам кўрамиз. Бунга жумладан, «Калила ва Демна», «Тўтинома», «Китоби Жамсшид», «Рустами достон» каби асарлар мисол бўла олади. Юқоридаги олимларнинг изланишларини ҳисобга олмаганда, ўзбек халқ китоблари ўрганилмаган қўриқ бўлиб ётибди. Одатда, қисса деб юритилган халқ китоблари тарих, этнография, санъатшунослик каби фанлар учун ҳам қимматли манбадир. Халқ китобларини тўплаш уларни матншунослик ва филологик жиҳатдан тадқиқ этиш зарурати шубҳасиздир. Ҳар бир адабий ёдгорлик (асар)ни нашр эттириш чоғида у асарнинг атрофидаги фактлар йиғилиб матн тархини ташкил 64 қилади. Йиғилган фактлар илмий таҳлилдан ўтказилиб, ўзига хос манбашунослик тадқиқоти юзага келади. Унда муайян ёдгорликнинг юзага келиш шарт-шароитлари, унинг сақланиб қолган нусхалари, бу нусхалар орасидаги фарқлар, илк бор илмий муомалага киритилган вақти, дастлабки тадқиқотчиси, нашрлари, хуллас ўрганилиши тарихи ҳақидаги изланишлар ўз аксини топади. Бу тадқиқот одатда ёдгорлик матни ёки таржимаси билан биргаликда чоп этилади. Шу жиҳатдан бирор асарнинг ҳар бир нашри ҳозирги замонда у ҳақидаги изланишларни янгилаб, бойитиб боради ва ўз навбатида янги изланишларга туртки бўладиган ўринлар ҳосил қилади. Саволлар: * Миниатюра санъати ҳамма ерда бирдек ривожлана олмаганининг сабабларини кўрстинг. * Халқ китоблари қайси даврда кўпроқ тарқалди, бунинг сабаблари нимада? * Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <китобат санъати, миниатюра санъати, халқ китоблари> Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling