Мм "укув кулланма"


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/54
Sana02.12.2023
Hajmi1 Mb.
#1779990
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик

Транскрипция (лат.—кўчириб ёзиш)—матн ёзувининг 
шартли, сунъий тури орқали нутқ товушларининг барча 
хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда хатга туширилиши. 
Академик нашр —Бир шоир ёки адиб ижодий меросини 
мукаммал қамраб олган, танқидий матн билан тенглаштирилган 
нашр тури. Унда муаллиф асарлари матни юзасидан олиб 
борилган ишларнинг охирги ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда 
илмий шарҳ ва изоҳлари бўлади. Одатда транслитерация 
шаклида берилади. 
Илмий 
нашрлар 
матншунослигидаги 
шартли 
белгилар: 
Курсив—ношир томонидан матнга киритилган сўзлар. 
Қалин ҳарфлар—киноварда ёзилган сўз. 
<бурчак қавс>—матннинг тахминий тикланган қисми. 
<...>—тушиб қолган ўрин. 
[ ]—ўчирилган сўз. 


125 
[ ]*—ўчирилган сўз тикланган ёки тахминий ўқилган сўз. 
I — қатордан қаторга ўтиш. 
II — бетдан бетга ўтиш (бунда ҳошияда саҳифа орқали 
берилади). 
Илмий танқидий матн. Нашрнинг бу турига «Кўп 
нусхали матнларни тадқиқ этиш» бобида бирмунча тўхталиб 
ўтган эдик. Алоҳида предмет сифатида ўтилгани учун бу 
мавзуга ортиқча тўхталмаймиз. 
*** 
Саволлар:  

Асарнинг тил хусусиятини тадқиқ этиш учун нега 
биргина қўлёзмага асосланган нашр керак бўлади? 

Факсимиль нашр деганда нимани тушунасиз? 

Қуйидаги 
таянч 
сўз 
ва 
ибораларни 
изоҳланг: 
<Факсимилü, репринт, транскрипция, академик нашр>. 
*** 
ЎН ОЛТИНЧИ МАВУ 
Матнларни нашрга тайёрлаш. Нашр турлари. 
(давоми) 
 
Адабиёт: П р о х о р о в Е.И. Типы изданий. - В сб. Основы 
текстологии. М., 1962, стр. 479—498. 
Дарснинг мазмуни: Оммабоп нашр турлари. Уларга 
қўйиладиган 
талаблар. 
Оммабоп 
нашрларда 
изоҳ 
ва 
шарҳларнинг ўрни. 
*** 
Энди илмий оммабоп нашр турларидан айримларини 
алоҳида кўриб чиқамиз: 
Транслитерация
21
—Бу нашрда асар матни қўлёзма 
графикасидан амалдаги ёзувга ўгирилади. Яъни, бир ёзув 
ҳарфларини бошқа ёзув ҳарфлари билан алмаштирилади. Қадим 
21
Транслитерацияни, транскрипция билан адаштириб юборманг. (I 
графикага, II фонетикага алоқадор ҳодисадир. 


126 
қўлёзмаларни 
ўқиб 
ўрганиш, 
шунингдек, 
орфографик 
қоидаларида қадимий анъанавий ифода усуллари сақланиб 
қолиши билан бундай нашрларнинг аҳамияти алоҳидадир. Бизда 
арабий, форсий ва туркий матнларнинг транслитерацияси 
учрайди. 
Арабий 
жумлалар 
транслитерацияси—иқтибослар 
шаклида, 
форсий 
жумлалар 
транслитерацияси—тожик 
криллицаси ва ўзбек криллицасишаклида; туркий—ўзбек 
криллицасида (М:—«Қиссаи Рабғузий», Навоий томлари
классик шоирлар мероси, «Бобурнома» ва ҳоказолар. 
Табдил. Асар матни муаллиф ёки таржимон давридаги 
тилдан жорий тилга таржима қилиниши табдил дейилади. Бунда 
айрим нашрга тайёрловчилар тилнинг тарихийлигини бир қадар 
сақлаб қолиш ҳоллари ҳам учраб туради. Табдил нашрлар кенг 
китобхонлар оммаси учун тушунарлилиги билан ҳам муҳим 
ҳисобланади. 
(М.: 
«Қобуснома»нинг 
Огаҳий 
таржимаси;«Маҳбуб ул-қулуб»нинг Порсо Шамсиев табдили. 
Насрий баён. Шеърий йўл билан ёзилган эпик асарларни 
ҳозирги тилга насрда таржима қилинади. Алишер Навоий 
«Хамса» достонларининг шу хилдаги нашрлари мавжуд. Бу 
хилдаги нашрлар асар мазмунини ҳозирги китобхон учун 
таништиришда беқиёсдир. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling