Мм "укув кулланма"
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вақтли матбуотда
- Нашрда асарларни жойлаштириш
Бошқа оммабоп нашрлар. Адабий мерос кенг халқ
оммаси учун танланган асарлар, анталогиялар, тарнслитерация, совға нашрлар, алоҳида асарлар шаклида ҳам нашр қилиниши мумкин. Бунда илмий-танқидий матни бўлган асарлар шу матндан, бўлмаса, одатдаги тартибда нусха танлаш ва матншунослик изланишларидан кейингина матн тузиш орқали бу ишлар амалга оширилади. Вақтли матбуотда адабий меросни бериш. Матбуот нашрлари ўзларининг чекланган ҳажмлари билан адабий меросни ёритишда кенг имкониятга эга эмас. Газеталарда кўпи билан 0.3 босма табоқ, журналларда кўпи билан бир босма табоққа яқин ҳажмда материал жойлаштириш мумкинлигини ҳисобга олсак, адабий меросни ёритиш нашрнинг бу турида ниҳоятда чегараланганлигини тушуниб етамиз. Бунда муаллиф 127 томонидан бериладиган изоҳ мақола ниҳоятда иҳчам ва лўнда баён тарзига эга бўлмоғи керак. Нашрда асарларни жойлаштириш. Ҳар бир нашрда, агар у бир таркибли бўлмаса, маълум бир тартиб бўйича жойлаштирилади. Жуладан, девонлар нашри, араб алифбоси ёки криллица тартибида учрайди. (Қаранг: Биноий. Тушлар таъбири.–Т., «Мерос», 1991; Фурқат: Танланган асарлар. –Т., 1958.). Оммабоп нашрларда, одатда, достон, қисса ва баъзан илмий асарларнинг бош қисмидаги матннинг анъанавий таркибини ташкил этувчи басмала, ҳамд, муножот, наът қисмлари қисмлар тушиб қолган. Мустақиллик давригача матннинг асосий қисми ҳам саралашдан ўтказилган. Жумлалар орасидаги диний руҳдаги (Саллолоху алайҳи васаллам, Разияллоҳи анҳу каби) сифатлашлар қолдириб кетилаверган. Тушириб қолинган парчага баъзан уч нуқта қўйилган. Оммабоп нашрларни ҳозирда «Чўлпон», «Меҳнат», «Мерос», «F. Fулом», «Ўзбекистон» ва яна хусусий нашриётлар нашр этади. Бу нашр учун одатда кўп нусхали матнларданбир таянч нусха танлаб олиниб, унинг камчиликлари бошқа нусхалар ёрдамида ёрдамида бартараф этилади ва бу ишлар нашр сўз бошисида батафсил ёритилади. (Бир нусхали қўлёзмалар бундан мустасно.) Бундай нашрлар лозим топилса изоҳлар, қийин сўзлар луғати каби маълумотномалар билан таъминланади. *** Саволлар: * Транслитерация нашри нима ва у оммабоп нашрларнинг бошқа турларидан нимаси билан фарқ қилади? * Вақтли матбуотда адабий мерос намуналаридан қайсиларини бериш мумкин? * Оммабоп нашрлар учун қандай матн асос бўлиши мумкин? * Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <Транслитерация, табдил, насрий баён>. *** |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling