КИРИШ ЙЎРИҚНОМАСИ - Кириш йўриқномаси ҳар бир янги ишга олинадиган ишчи-ходимга унинг ёши, жинси, иш лавозими, маълумоти, малакаси ва иш стажидан қатъи назар алоҳида ўтказилади.
- Кириш йўриқномаси корхона раҳбари, хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис ёки бош муҳандис ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси тасдиқлаган дастур асосида ўтказилади.
- Йўриқнома ишчилар гуруҳига меҳнат муҳофазасига оид замонавий воситалар ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган меҳнат муҳофазаси хонасида олиб борилиши керак.
Кириш йўриқномаси асосан қуйидаги масалаларни ўз ичига олади - - корхонанинг иш режими ва ички тартиб қоидалари;
- - меҳнат интизоми ва унинг меҳнат хавфсизлигига таъсири;
- - меҳнат муҳофазаси бўйича қонунлар тўғрисида маълумот;
- - меҳнат муҳофазаси бўйича жамоа шартномалари;
- - корхонада содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари;
- - ёнғин хавфсизлиги масалалари ва унинг олдини олиш тадбирлари;
- - электр хавфсизлигининг асосий қоидалари;
- - юкларни кўтариш, тушириш, кимёвий моддалар билан ишлашда хавфсизлик қоидалари;
- - уйдан ишга келиш ёки ишдан қайтишдаги хавфсизлик қоидалари;
- - махсус кийим-бошлар ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тартиблари.
ИШ ЖОЙИДАГИ БИРЛАМЧИ ЙЎРИҚНОМА. - Ишга янги қабул қилинган ишчи кириш йўриқномасидан ўтгач махсус кийим-бош ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади ва иш жойига боради. У ерда унга бўлим (бригада, смена ёки цех) бошлиғи хавфсизлик техникаси бўйича иш жойидаги бирламчи йўриқномани ўтказади.
- Иш жойидаги бирламчи йўриқнома ташкилот раҳбари ёки бош муҳандис ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тасдиқланган қўлланмалар асосида ўтказилади ва махсус журналга қайд этилади.
- Бирламчи йўриқнома ўтказиш жараёнида ишчини асосан қуйидагилар билан таништириш лозим бўлади:
- иш жойдаги технологик жараёнлар ва ташкилий-техник қоидалар;
- иш жойини ташкил этиш бўйича талаблар;
- машина ёки агрегатнинг тузилиши, ишлаши ва хавфли жойлари;
- ушбу иш тури бўйича хавфсизлик техникаси;
- машина ёки агрегатда ишлашнинг хавфсиз усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |