Мммк фани 8-лекция


Download 0.49 Mb.
bet1/3
Sana08.11.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1757963
  1   2   3
Bog'liq
6-мавзу

  • МАВЗУ: ХАВФСИЗ ФАОЛИЯТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА ХОДИМЛАР БИЛИМИНИ ТЕКШИРИШ ВА ЎҚИТИШ

РЕЖА:

  • 1. Меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этишда йуриқномаларнинг аҳамияти.
  • 2. Йўриқномаларнинг турлари ва ўтказиш тартиби.

Йўриқномаларнинг аҳамияти

  • Ҳозирги замон қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқаришида ишларнинг даврийлиги ва мавсумийлиги, фойдаланилаётган энергиянинг турлилиги (механик, иссиқлик, электр, ёруғлик ва бошқалар), моддалар ва материалларнинг ҳар хиллиги, бажарилаётган ишларнинг об-ҳаво ва бошқа сабабларга боғлиқлигини, меҳнат шароитларини шакллантиришда, меъёрлаштиришда ва шунақа шароитларда меҳнат хавфсизлигини таъминлашда ҳисобга олиш керак.
  • Хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини яратиш мос технологияни танлаш, хавфсизлик талабларини бажариш, техник-меъёрий ҳужжатларга хавфсизлик талабларини киритиш билан таъминланади.

Техника хавфсизлиги бўйича ўтказиладиган йўриқномаларнинг мақсади ва вазифаси

  • Ишлаб чиқаришда фаолият юритаётган ҳар бир ишчи, техник ходимлар ва бошқалар ўзига берилган ёки топширилган ишни хавфсиз бажариш қоидаларини пухта билиши зарур. Бунинг учун эса уларни меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича малакали ўқитишш лозим.
  • Ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамма ишчиларга, ишлаб чиқаришдаги барча ишларнинг тавсифи, хавфлилик ёки хавфсизлик даражасидан қатъий назар, улар меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ўқитилиб билимлари текширилиб кўрилгандан кейингина ишлашга рухсат берилади.
  • Ишчиларни меҳнат хавфсизлиги талаб ва қоидаларига ўқитиш уларга турли шакл ва мазмундаги билимлар бериш керак.

Техника хавфсизлиги бўйича йўриқномаларнинг турлари, мазмуни ва ҳужжатлаштириш тартиби

  • Техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар мазмуни ва ўтказилиш даврига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
  • -кириш йўриқномаси;
  • -иш жойида бирламчи йўриқнома;
  • -даврий йўриқнома;
  • -режадан ташқари йўриқнома;
  • -жорий йўриқнома;
  • -курс ўқишлари.
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқаришида даврий йўриқнома мавсумий равишда, яъни баҳорда, экиш ишлари бошланишидан олдин ва кузда, йиғим-терим ишлари бошланишидан олдин ўтказилади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling