Мммк фани 8-лекция


Download 0.49 Mb.
bet3/3
Sana08.11.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1757963
1   2   3
Bog'liq
6-мавзу

ДАВРИЙ ЙЎРИҚНОМА

  • Даврий йўриқнома ишнинг характери ва хавфлилик даражасига қараб иш жойидаги бирламчи йўриқномадан 3 ёки 6 ой кейин ўтказилади. Ўта хавфли технологик жараёнлар ва ишлар мавжуд бўлим ва цехларда қисқа муддатларда ҳам ўтказилиши мумкин.
  • Ушбу йўриқнома ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билимларни текшириш, мустаҳкамлаш ва ошириш мақсадида иш жойидаги бирламчи йўриқнома дастури асосида иш жойида бригада, бўлим, цех бошлиғи томонидан ўтказилади.
  • Йўриқнома ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот йўриқнома ўтказган ходимнинг ҳамда ишчининг имзоси билан бирламчи йўриқнома журналига қайд этилади.

РЕЖАДАН ТАШҚАРИ ЙЎРИҚНОМА

  • Бу йўриқнома:
  • ишлаб чиқариш технологияси ёки техникаси ўзгарганда,
  • ишчи бир ишдан бошқа ишга ўтказилганда,
  • хавфсизлик техникаси қоидалари бузилганда,
  • бахтсиз ҳодиса рўй берганда,
  • шунингдек ишда 60 кундан ортиқ танаффус бўлган ҳолатларда (юқори даражада меҳнат хавфсизлиги талаблари қўйиладиган ишлар учун 30 кун) ўтказилади.

ЖОРИЙ ЙЎРИҚНОМА

  • Ўта хавфли шароитларда ишларни бажаришга кетаётган ишчиларга шу ишни бажаришга рухсатнома вазифасини бажарадиган, ишни тугатгунча ёки бир смена давомида амал қиладиган «наряд-рухсат» деб аталувчи ҳужжат берилади.
  • Бундай ишларга босим остида ишлайдиган идиш ва жиҳозлар, газ билан ишловчи қурилма ва машиналарга хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш, электр жиҳозлари ва қурилмалари билан бажариладиган ишлар, пайвандлаш ишлари ва бошқа хавфли ишлар мисол бўлади.
  • Шу хавфли ишларни бажаришда амал қилиш лозим бўладиган хавфсизлик талабларига ишчилар ишни бажаришга кетишдан олдин ўқитилади. Бу ўқитиш жорий йўриқнома деб аталади.
  • Жорий йўриқнома ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот “наряд-рухсат”га киритилади ва унинг амал қилиш муддати шу ҳужжат муддати тугагунча бўлади.

КУРС ЎҚИШЛАРИ

  • Ишлаб чиқариш жараёни даврида бажариладиган ишнинг турига ва тавсифига боғлиқ ҳолда ишчилар ва мутахассис ходимлар меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича курс ўқишларига юборилади.
  • Курс ўқишлари олий ўқув юртлари қошидаги меҳнат муҳофазаси бўйича малака ошириш курслари ёки факультетларида ҳамда илмий текшириш институтларида махсус дастур асосида олиб борилади.
  • Курс ўқишлари даврида ўтилган мавзу номлари ва улар учун ажратилган соат миқдори махсус журналга қайд қилиб борилади.
  • Меҳнат муҳофазаси бўйича курс ўқишларини ўтаган ишчи – ходимларга гувоҳнома берилади.

Назорат саволлари

  • Назорат саволлари
  • Хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларни ўтишдан мақсад нима?
  • Йўриқномалар қандай турларга бўлинади?
  • Кириш йўриқномасининг мазмуни нимадан иборат?
  • Иш жойидаги бирламчи йўриқнома ким томонидан ва қаерда ўтказилади?
  • Режадан ташқари йўриқнома қандай ҳолатларда ўтказилади?
  • Даврий йўриқнома қандай ҳолатларда ўтказилади?
  • Барча турдаги йўриқномалар учун нечта журнал юритилади?
  • Курс ўқишлари қаерда ва қандай дастур асосида ўтказилади?

Эътиборингиз учун

  • Эътиборингиз учун
  • раҳмат!

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling