Мммк фани 8-лекция


Download 0.49 Mb.
bet2/3
Sana08.11.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1757963
1   2   3
Bog'liq
6-мавзу

КИРИШ ЙЎРИҚНОМАСИ

  • Кириш йўриқномаси ҳар бир янги ишга олинадиган ишчи-ходимга унинг ёши, жинси, иш лавозими, маълумоти, малакаси ва иш стажидан қатъи назар алоҳида ўтказилади.
  • Кириш йўриқномаси корхона раҳбари, хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис ёки бош муҳандис ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси тасдиқлаган дастур асосида ўтказилади.
  • Йўриқнома ишчилар гуруҳига меҳнат муҳофазасига оид замонавий воситалар ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган меҳнат муҳофазаси хонасида олиб борилиши керак.

Кириш йўриқномаси асосан қуйидаги масалаларни ўз ичига олади

  • - корхонанинг иш режими ва ички тартиб қоидалари;
  • - меҳнат интизоми ва унинг меҳнат хавфсизлигига таъсири;
  • - меҳнат муҳофазаси бўйича қонунлар тўғрисида маълумот;
  • - меҳнат муҳофазаси бўйича жамоа шартномалари;
  • - корхонада содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари;
  • - ёнғин хавфсизлиги масалалари ва унинг олдини олиш тадбирлари;
  • - электр хавфсизлигининг асосий қоидалари;
  • - юкларни кўтариш, тушириш, кимёвий моддалар билан ишлашда хавфсизлик қоидалари;
  • - уйдан ишга келиш ёки ишдан қайтишдаги хавфсизлик қоидалари;
  • - махсус кийим-бошлар ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тартиблари.

ИШ ЖОЙИДАГИ БИРЛАМЧИ ЙЎРИҚНОМА.

  • Ишга янги қабул қилинган ишчи кириш йўриқномасидан ўтгач махсус кийим-бош ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади ва иш жойига боради. У ерда унга бўлим (бригада, смена ёки цех) бошлиғи хавфсизлик техникаси бўйича иш жойидаги бирламчи йўриқномани ўтказади.
  • Иш жойидаги бирламчи йўриқнома ташкилот раҳбари ёки бош муҳандис ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тасдиқланган қўлланмалар асосида ўтказилади ва махсус журналга қайд этилади.
  • Бирламчи йўриқнома ўтказиш жараёнида ишчини асосан қуйидагилар билан таништириш лозим бўлади:
  • иш жойдаги технологик жараёнлар ва ташкилий-техник қоидалар;
  • иш жойини ташкил этиш бўйича талаблар;
  • машина ёки агрегатнинг тузилиши, ишлаши ва хавфли жойлари;
  • ушбу иш тури бўйича хавфсизлик техникаси;
  • машина ёки агрегатда ишлашнинг хавфсиз усуллари.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling