1978 йилда Чикаго шаҳрида 2 минг абонентга мўлжалланган биринчи тажриба - сотали алоқа тизимининг синовлари бўлиб ўтди. Ўша йили Бахрейнда Batelco телефон компанияси биринчи симсиз телефон алоқаси тизимини тижорат хизматини бошлади. Шунинг учун 1978 йилни сотали алоқа турини амалий ишлатилишининг бошланиш йили деб ҳисоблаш мумкин. AMPS стандарти асосидаги биринчи тижорат сотали алоқа тизими яна Чикаго шаҳрида 1983 йилнинг октябр ойида ишга туширилди. NMT-450 стандарти асосидаги биринчи тижорат тармоқлари эса Саудия Арабистонида 1981 йилнинг 1 сентябрида ва роппа-роса 1 ойдан кейин Стокгольмда (Швеция) фаолият кўрсата бошлади. - 1978 йилда Чикаго шаҳрида 2 минг абонентга мўлжалланган биринчи тажриба - сотали алоқа тизимининг синовлари бўлиб ўтди. Ўша йили Бахрейнда Batelco телефон компанияси биринчи симсиз телефон алоқаси тизимини тижорат хизматини бошлади. Шунинг учун 1978 йилни сотали алоқа турини амалий ишлатилишининг бошланиш йили деб ҳисоблаш мумкин. AMPS стандарти асосидаги биринчи тижорат сотали алоқа тизими яна Чикаго шаҳрида 1983 йилнинг октябр ойида ишга туширилди. NMT-450 стандарти асосидаги биринчи тижорат тармоқлари эса Саудия Арабистонида 1981 йилнинг 1 сентябрида ва роппа-роса 1 ойдан кейин Стокгольмда (Швеция) фаолият кўрсата бошлади.
БИРИНЧИ АВЛОД - 1G СТАНДАРТЛАРИ - AMPS (ингл. Advаnced Mobilе Phone Service - “Такомиллаштирилган мобил телефон хизмати”, шунингдек, “Шимолий Америка стандарти” номи билан машҳур. 800МГц диапазонда ишлаган, 1983 йилда фойдаланишга туширилган) - АҚШ, Канада, Марказий ва Жанубий Америка, Австралия каби худуд ва давлатларда кенг қўлланилган, Жумладан, Россияда AMPS регионал стандарт сифатида тасдиқланган ва энг кенг тарқалган стандарт ҳисобланган. Ўзбекистонда AMPS/D-AMPS стандартлари “Уздунробита” ҳамда ”Rubicon Wireless Communications” операторлари томонидан ишлатилган.
- TACS (ингл. Total Access Communication System - “Умумуланишли алоқа тизими”, 900МГц диапазонда ишлаган, 1985 йилда ишга туширилган) - Буюк Британия, Италия, Испания, Австрия, Ирландия давлатларида фойдаланилган, Американинг AMPS стандарти асосида ишлаб чиқилган. 1995 йилда абонентлар базаси бўйича ҳам у жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаган, лекин 1997 йилга келиб тез ривожланган рақамли стандартлар томонидан тўртинчи ўринга тушириб қўйилган;
Do'stlaringiz bilan baham: |