Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти


Download 471.5 Kb.
bet12/19
Sana22.01.2023
Hajmi471.5 Kb.
#1110002
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
МОДДА ЭНЕРГИЯ

Натрий алмашинуви. Натрий организмга асосан натрий хлорид (ош тузи) шаклида киради. Одатда суткасига 4-5 гр. натрий истеъмол қилинади, бу эса 10-12.5 гр. ош тузига мос келади. Аммо организмга зарур натрий миқдорини анча чеклаш мумкин. Организмга киритилувчи натрий 2—2,5 гр. камайтирилса, дастлабки 2 кунда натрий баланси манфий бўлади, сўнгра натрий чиқиши камайиб; мувозанат вужудга келади. Натрий тузлари ортиқча киритилса заҳарланиш аломатлари пайдо бўлади. Болаларнинг гавда температураси кўтарилиши мумкин, бу туз иситмаси деб аталади. Гавда температурасининг кўтарилишига сабаб шуки, модла алмашинуви кучаяди. Масалан, катта ёшли киши организмига 9 гр. натрий киритилса, модда алмашинуви 20% ортади.
Натрий организмдан асосан (киритиладиган жами натрийнинг 45% гачаси) сийдик билан чиқади. Натрий тер безлари орқали камроқ чиқади. Аммо ташқи муҳит температураси ошганда натрий тер билан кўпроқ чиқиши мумкин. Шу сабабли ташқи температура орттанда NаСL нинг гипертоник эритмасини истеъмол қилиш терлашни, организмнинг натрий ва сув йўқотишини кескин даражада камайтира олади. Иссиқ кунда узоқ йўлга чиқишдан олдин ва иссиқ цехларда ишлаганда 10-15 гр. натрий хлорид истеъмол қилиш яхши натижа беради, деган маълумотлар бор.
Калий алмашинуви. Одам аралаш овқат еб турганда организми суткасига қарийб 2-5 гр. калий олади, овқатга ўсимлик махсулотлари, жумладан картошка солинса, организмга кирувчи калий миқдори анча ортади. Калийнинг сийдик билан чиқишини кучайтирувчи баъзи дорилар таъсирида қондаги калий камаяди (гипокалиемия). Гипокалиемия оқибатида миокарднинг қисқариш функцияси бузилиши мумкин.
Кальций алмашинуви. Кальций ионлари кўпгина ферментатив реакцияларга таъсир эта олади. Улар қоннинг ивишида муҳим роль ўйнайди. Мускуллар ва нерв системасининг фаолияти учун кальций ионларининг аҳамияти бор.
Катта ёшдаги одамга бир суткада 0,6—0,8 гр. кальций керак. Аммо овқатда кальций анча кўп бўлиши зарур, чунки кальцийнинг карбонат ва фосфат тузлари ёмон сўрилади. Шу сабабли организмга овқат билан бир суткада хатто 3—4 гр. кальций кириб турганда ҳам, кальций баланси манфий бўлиши мумкин. Хомиланинг эмбрионал тараққиёти даврида организмда 30 гр. кальций тўпланади. Модомики шундай экан, хомиладорлик даврида она организмининг кальцийга эҳтиёжи ортади.
Суякларнннг тузилиши учун кальций зарур, суякларда кальцийнинг қўшалок тузлари: Саз(РО)2СаСОз тўпланади. Суякларда кальций тўпланиши учун организм етарлича фосфор олиб туриши зарур. Сутда кальций ва фосфор оптимал нисбатда бўлади.
Суяклардаги кальций миқдори қон плазмасидагига нисбатан 1000 баравар ортиқ. Суяклар организмдаги кальций депоси, резерви ҳисобланади. Суяклардаги кальций запаслари доимо янгиланиб туради. Структураси узлуксиз қайта тузилиб ва янги суяк ҳосил бўлиб тургани туфайли кальций запаслари шу тариқа янгиланиб туради. Бир гурух суяк хужайралари-остеокластлар фаолияти туфайли суяк моддаси емирилади ва ундан бўшаб чиқадиган кальций қонга ўтади. Иккинчи гурух суяк хужайралари - остеобластлар фаолияти туфайли айни вақтда қарама-қарши процесс рўй беради: қон билан келган кальций ҳисобига, емирилган суяк ўрнида янгиси ҳосил бўлади. Шундай қилиб оранизмда суяк билан қон ўртасида доимо кальций алмашиниб туради.
Баъзан, кальций ва фосфор етарлича кириб турганда ҳам организмда нормал миқдорда тўпланмаслиги мумкин. Витамин О йўқлигидан келиб чиқадиган рахит касаллигида ва паратиреоид безлар гормони етарлича ҳосил бўлмаганда авж олувчи тетанияда кальций алмашинуви бузилиб, кальций организмдан сийдик ва ахлат билан кўп чиқиб кетади.

Download 471.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling