Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти
Сув ва туз алмашинувининг бошқарилиши
Download 471.5 Kb.
|
МОДДА ЭНЕРГИЯ
Сув ва туз алмашинувининг бошқарилиши. Организм ички мухитининг осмотик босими доим бирдай туриши ҳаёт учун муҳим бўлиб, сув ва тузлар миқдорига боғлиқ. Организмга кирадиган ва ундан чиқадиган сув ва тузлар миқдори бошқарилиб туриши туфайли организм ички мухитининг осмотик босими доим бир даражада туради. Чанқов сувга эҳтиёж (сувсираш) ифодасидир, ичиладиган сув миқдори шу эҳтиёжга боғлиқ. Тузсираш эса тузга эҳтиёж ифодаси ҳисобланади. Тузсираш шунда намоён бўладики, хайвонлар узоқ вақт тузсиз овқат егандан кейин кўп миқдордаги тузни иштаха билан ейди ёки, аксинча, организмда туз хаддан ташқари кўп бўлганда туздан воз кечади. Организмдан сув ва тузларнинг чиқиб кетиши нерв системасининг ва гуморал факторларнинг буйракларга ва тер безларига таъсир этиши йўли билан бошқарилади. Сув ва туз алмашинувининг бошқарилишида гипофиз орқа бўлагининг гормони - вазопрессин ва буйрак усти безлари пўстлоғининг гормонлари - минералокортикоидларнинг аҳамияти катта. Вазопрессин сувнинг буйраклар орқали чиқиб кетишини камайтиради. Минералокортакоидлар эса натрийни организмда ушлаб қолиб, хужайрадан ташқаридаги тўкима суюқлигини кўпайтаради (бу шишга сабаб бўлиши мумкин) ва организмдан калий чиқиб кетишини кучайтиради.
Сув ва туз алмашинувини бошқарувчи марказ оралиқ мияда - гипоталамусда. Бу ерда электролитлар концентрациясининг ўзгаришига сезувчан бўлган махсус нерв хужайралари - осморецепторлар бор. Ана шу хужайраларнинг қўзғалиши рефлектор реакцияларга сабаб бўлади, қоннинг ўзгарган осмотик босим доимийлиги бу реакциялар туфайли аввалги аслига келиши мумкин. Чақалоқнинг танасидаги сув миқдори унинг массасига боғлиқ: 2500 гр массага эга бўлган чақалоқ танасида сувнинг миқдори - 77 %, 3000 гр ли чақалоқда - 75 %, 3500 гр бўлганида - 60 % га тенг. Танадаги сув икки фазада жойлашган: ҳужайралардан ташқаридаги (экцрацеллюляр) ва ҳужайра ичидаги (интрацеллюляр) суюқлик фазаларида. Ҳужайрадан ташқаридаги суюқлик томирлар ичида (қон плазмаси, лимфа) ва интерцициал суюқликларга бўлинади. Интерцициал суюқликни тўқима оралиғидаги ва бириктирувчи тўқима суюқликлари ташкил этади. Чақалоқ танасидаги сувнинг кўп қисми ҳужайрадан ташқаридаги суюқликка тўгри келади. Тана массасининг 70-75 % ини ташкил қилувчи умумий сувдан 42-50 % и ҳужайрадан ташқаридаги сувдир. Катта ёшдаги одамда сувнинг умумий миқдори 60 %, ҳужайрадан ташқаридаги сув эса 20-25 % га тенг. Демак, чақалоқ танасидаги ҳужайрадан ташқаридаги сув миқдори катталардагидан 2 марта кўп. Бола туғилиши билан ҳижайрадан ташқаридаги суюқликнинг таркибий қисмлари ўртасида қайта тақсимланиш бошланади: томирдаги сув интерцициал фазага чиқади. Бир неча соатдан кейин жараён тескари йўналишга ўтади. Томирлардаги сув миқдори интерцициал ва ҳужайра суюқлиги ҳисобига ортади. Натижада 2-3 кунлик болаларда плазманинг осмоляр консентрацияси пасаяди. Танада сувнинг тақсимланиши тана суюқликларининг электролит таркибига боғлиқ. Натрий, калий, калъций, магний - бу суюқликларнинг энг муҳим катионлари. Асосий анионлар - хлор, гидрокарбонат, ортофосфат, ва сулфатлар. Ҳужайрадан ташқаридаги суюқликда катион ва анионлар консентрацияси мувозанатлашган. Шунинг учун бу суюқлик кучсиз ишқорий муҳитга эга. Ҳужайра ичидаги суюқлик эса кислота табиатли. Натрий - ҳужайрадан ташқаридаги суюқликнинг асосий катиони. Унинг қон плазмасидаги консентрацияси 135-152 ммол/л. Қон плазмаси осмотик босимининг ярмини натрий ҳосил қилади. Чақалоқ ҳаётининг биринчи кунлари тана массаси камайганида, натрийнинг плазмадаги миқдори сал кўпаяди. Ҳужайрадан ташқаридаги натрий суякларда заҳира пайдо қилади. Калий - ҳужайра ичидаги суюқликнинг асосий катиони. Калийнинг плазма осмотик босимини ҳосил қилишдаги иштироки оз бўлсада, унинг қондаги миқдорини доимийлиги организм фаолиятлари учун жуда муҳим. Чақалоқнинг қонида калийнинг миқдори 4,14-5,07 ммол/л. Ҳужайрадан ташқаридаги суюқликнинг энг муҳим аниони хлордир. У натрий билан биргаликда қон осмотик босими доимийлигини таъминлайди. Хлорнинг плазмадаги консентрацияси 96-108 ммол/л бўлиб, у ўсиш жараёнида кам ўзгаради. Download 471.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling