Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти


Download 471.5 Kb.
bet14/19
Sana22.01.2023
Hajmi471.5 Kb.
#1110002
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
МОДДА ЭНЕРГИЯ

Сув алмашинуви. Организмда химиявий тоза сув йўқ: унда кристаллоидлар эриган ёки сув коллоидлар билан боғланган бўлади. Органнзмдаги сувнинг уч тури ажратилади:
1. Ҳужайра ичи ва сиртидаги суюқликларнинг эркин суви органик ёки анорганик бирикмалар эритувчиси ҳисобланади;
2. Боғланган сув, коллоидлар таркибига кириб, уларнинг бўкишига сабаб бўлади:
3. Конституцион ёки молекула ичидаги сув оқсил, ёғ ва углсводлар таркибида бўлиб, улар оксидланганда юзага чиқади.
Органнзмдаги эркин ва боғланган сув миқдорини қон оқимига «нишонланган» сув (дейтерий оксиди - Н2О) юбориб аниқлаш мумкин. Катта ёшдаги эркак гавдасида 61% ва катта ёшдаги аёл гавдасида 51% сув борлиги шу метод билан аниқданган. Янги туғилган болада сув кўпроқ-80% бўлади, Ҳар хил орган ва тўқималардаги сув миқдори вазнига нисбатан ҳар хил. Суякларда (22%) ва ёғ тўқимасида (30%) сув ҳаммадан кам. Мускуллар вазнининг 70% ини ва ички органлар вазнининг 76-86% ини сув ташқил этади. Қондаги сув миқдори кўпроқ (92%) ва доимий бўлади. Қонга кўп сув ўтганда қондаги миқдори ортмай, тўқималардаги сув миқдори ортади. Худди шунингдек, гавдадаги сув камайганда қондаги сув миқдори салгина камаяди, тўқималар эса аксинча сувдан маҳрум бўлади. Тўқималар, жумладан тери ости клетчаткаси организмда сув депоси ҳисобланади.
Ташқи муҳитдаги оддий температура ва намликда катта ёшли одамнинг суткалик сув баланси тахминан 2,2-2,8 л. Организм бир суткада сийдик билан 1,5 л, тер билан 400-600 мл, нафасдан чиқадиган, ҳаво билан 350-400 мл, ахлат билан 100-150 мл. сув йўқотади. Йўқотилган сувнинг ўрни ичилган сув (ўртача 1,5 л), овқат таркибидаги сув (ўртача 600- 900 мл) ва оксидланиш процессида ҳосил бўлган сув (300-400 мл) билан тўлиб туради. Суткалик сув баланси кўп ўзгариб туради. Юқори температурада ва сув алмашинуви бузилганда сув кўп йўқотилганига яраша суткалик эҳтиёжи ортади. Овқат ҳарактери сув эҳтиёжига кескин таъсир этади. Шўр овқат истеъмол қилингач сувга эҳтиёж ортиб, чанқов сезгиси вужудга келиши ҳаммага маълум.

Download 471.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling