Модда ва энергия алмашинувининг аҳамияти
Download 471.5 Kb.
|
МОДДА ЭНЕРГИЯ
Бошқа электролитларнинг чақалоқ плазмасидаги миқдори қуйидагича: калъций - 2,2 ммол/л, магний - 0,73 ммол/л, фосфор - 2,03 ммол/л.
Бола ҳаётининг дастлабки кунларида тана вазнининг камайишига эътиборни қаратган эдик. Боланинг тана массасини камайишига асосан сувнинг ўпка, тери, сийдик, ҳамда нажас орқали йўқотилиши сабаб бўлади. Бунда кўпроқ ҳужайралараро фазадаги сув йўқотилади. Шунинг учун бола туғилгандан кейинги дастлабки 3 кун давомида манфий сув баланси кузатилади. Аммо бу даврда сув йўқотиш организмнинг сувсизланиб қолишига олиб келмайди. Болаларда сув алмашинуви катта ёшдаги одамдагига нисбатан жадалроқ кечади. Жумладан, катта ёшдаги одам организмида сув молекулаларининг сақланиш даври 15 кунга, эмизикли болаларда эса 3-5 кунга тенг. Бола организми тезда сувсизланиш ёки сувни организмда тўплаш хусусиятига эга. Боланинг сувга бўлган эҳтиёжи катта ёшдаги одамнинг эҳтиёжидан ортиқроқ (30-жадвал). Болаларнинг сувга бўлган эҳтиёжи 30-жадвал
Болаларда сув алмашинувининг яна бир хусусияти – оралиқ алмашинув жараёнида ҳосил бўладиган оксидацион сувнинг кўплиги. Чақалоқ организмида катаболик жараёнлар устунлиги (оқсил, ёғ ва гликогеннинг жадал парчаланиши) тана вазнининг 1 кг га 16-27 мл оксидацион сув пайдо бўлишига олиб келади. Катта ёшдаги одамларда бу кўрсаткич бир кеча-кундузда 6,4 мл га тенг. Махсус тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чақалоқ организми ички муҳит доимийлигини сақлаши учун у туғилган кунидан бошлаб она сутига қўшимча ҳолда суюқлик қабул қилиши зарур. Сутдаги сув билан қўшиб олганда тана массасининг ҳар 1 кг га биринчи кун - 35 мл, иккинчи кун - 75 мл, учинчи кун - 100 мл сув бериш бу даврда чақалоқнинг сувга бўлган эҳтиёжини тўла қоплайди. Сув алмашинувининг жадаллиги ҳамда нерв ва эндокрин бошқарув механизмларининг етарлича ривожланмаганлиги бола организмининг юқори гидролабиллигини белгилайди: уларда сув етишмовчилиги ҳам сув тўпланиши ҳам тез ривожланади. Организмдаги турли маъданли тузлар нисбати ёшга боғлиқ. Ўсаётган организм учун калъций ва фосфор алоҳида аҳамиятга эга. Калъций ҳомилага йўлдош орқали ўтади. Йўлдошда калъцийнинг фаол ташилишини таъминловчи тизим бор. Ҳомиладорликнинг охирги ойларида ҳар куни ҳомила организмига 100-150 мг/кг миқдорда калъций ўтади. Етук чақалоқ организмида ўртача 30 г калъций бўлади. Организмдаги калъцийнинг 97 % и фосфатли тузлар кўринишида суяк тўқимасига тўғри келади. Қондаги ва бошқа тўқималардаги калъций миқдори ҳаммаси бўлиб 3 % га тенг. Калъций суяк тўқимасини шакллантиради, нерв тўқимасида қўзгъалиш жараёнларида, мускуллар қисқаришида ва қон ивишида қатнашади, томирлар деворининг ўтказувчанлигини камайтиради. Организмдаги калъций миқдорининг доимийлиги қалқонсимон без ва қалқонсимон без ёнидаги безларнинг гормонлари билан бошқарилади. Боланинг калъцийга бўлган эҳтиёжи бир кеча-кундузда 1 гр га тенг. Бу эҳтиёжни она сути таркибидаги калъций тўла қондиради. Фосфор ҳам организмнинг ҳаёт фаолиятида муҳим рол ўйнайди. Фосфор ҳомила қонига йўлдош орқали консентрацион градиентга қаршифаол йўл билан ташилади. Фосфорли бирикмалар организмнинг барча ҳаётий жараёнларида қатнашади. Аммо моддалар алмашинуви, нерв ва мия тўқимаси, мускуллар, жигар, буйрак фаолиятида, суяклар, ферментлар, гормонлар, Б гуруҳ витаминларининг фаол шакллари ҳосил бўлишида уларнинг роли катта. Фосфор ирсий белгиларни ўзида тутувчи – нуклеин кислоталар ва энергия манбаи бўлган - АТФ тафкибига киради. Фосфорга бўлган эҳтиёж бир кеча-кундузда ўртача 1-2 гр га тенг. Болаларнинг фосфорга бўлган эҳтиёжи катта одамга нисбатан (тана вазнининг 1 кг га нисбатан ҳисобланганда), 1,5 баравар кўп. Натрий ва хлор организмга асосан ош тузи кўринишида киради. Натрий ҳужайра ичидаги ва ҳужайралараро моддалар алмашинувида, ҳужайраларда, тўқималарда, қонда кислота-ишқор мувозанатина, ҳамда осмотик босимни бошқаришда катта аҳамиятга эга. Болаларнинг натрийга бўлган эҳтиёжи катта одамдагига нисбатан камроқ. Кичик ёшдаги болалар организмига натрийли тузларни киритиш гипергилемияга ва шишлар пайдо бўлишига олиб келади. Бунга болаларда буйракнинг натриюретик фаолияти етарли эмаслиги сабаб бўлади. Темир қон ҳосил бўлиши ва тўқима нафаси жараёнлари учун зарур. У эритроцитлардаги гемиглобин, мускуллардаги миоглобин, ҳужайралардаги оксидланиш жараёнларида қатнашувчи ферментлар таркибига киради. Болаларнинг темирга бўлган эҳтиёжи - 0,6-1,0 мг/кг, катта одамники эса - 0,2 мг/кг. Мис ҳам қон ҳосил бўлиши жараёнларида қатнашади. Рух эндокрин тизимнинг меъёрида ишлаши учун зарур. У қон ҳосил қилиш ва липотроп хоссаларга эга бўлиб, нафас жараёнини таъминловчи ферментлар таркибига киради. Бир кеча-кундузда болаларнинг рухга бўлган эҳтиёжи 0,3 мг/кг ни ташкил қилади. Йод ва фторга бўлган эҳтиёж аниқ эмас, ваҳоланки, ушбу унсурлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, йод қалқонсимон без гормонларининг ҳосил бўлишида қатнашса, фтор суяк, айниқса, тиш тўқимаси шаклланиши учун зарур. Кобалътга бўлган эҳтиёж кам ўрганилган. Г.Н.Сперанскийнинг маълумотларига кўра, 1-3 яшар болаларнинг бир кеча-кундуздаги кобалътга бўлган эҳтиёжи 0,008-0,010 мг га тенг. Марганес чойда, сабзавотлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларида бўлади. Болаларнинг марганесга бўлган эҳтиёжи 0,2-0,3 мг/кг, катта ёшдаги одамларники - 0,1 мг/кг ни ташкил этади. Download 471.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling