Моддалар ва биологик тўҚималарнинг магнит хоссалари (мрт)


Организм тўқималарининг магнит хоссалари. магнитобиологиянинг физик


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana24.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1294088
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
МАГНИТ МАЙДОН ВА УНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ (2)

Организм тўқималарининг магнит хоссалари. магнитобиологиянинг физик 
асослари. 
 
Организм тўқималари сувга ўхшаб маълум даражада диамагнитдир. Бироқ организмда 
парамагнит моддалар, молекулалар ва ионлар ҳам мавжуд. Организмда ферромагнит 
заррачалар йўқ. 
Организмда ҳосил бўладиган биотоклар кучсиз магнит майдонларининг манбаидир. 
Баъзан бундай майдоннинг индукциясини ўлчаш мумкин. 
Масалан, юракнинг магнит майдони индукциясининг вақтга боғлиқлигини юрак 
биотокларининг қайд қилиш асосида диагностика методи — магнитокардиография 
яратилган. 
Магнит индукция ток кучига, ток кучи (биоток) эса, Ом қонунига асосан кучланиш 
(биопотенциал)га пропорционал бўлгани учун умумий ҳолда, магниткардиограмма 
электрокардиораммага ўхшашдир. Бироқ магнитокардиография электрокарди-ографиядан 
фарқ қилиб, контаксиз услуб ҳисобланади, чунки магнит майдони биологик объектдан 
майдон манбаидан бир қанча масофа нарида ҳам қайд қилиниши мумкин. Магнит 
кардиографиянинг тараққиёти мумкин қадар кичик магнит майдонларини ўлчаш 
имкониятига боғлиқ. 
Магнит майдони ўз ичидаги биологик системаларга таъсир қилади. Бу таъсирни 
биофизиканинг магнитобиология деб аталувчи бўлими ўрганади. 
Бир жинсли бўлмаган магнит майдонида дрозофилларнинг ўлиши, доимий магнит 
майдонида бўлгандан сўнг ҳайвон ва ўсимликларда морфологик ўзгаришларнинг рўй 
бериши, ўсимликларнинг магнит майдонида ориентацияланиши, магнит майдонининг 
нерв системасига ва қон характеристикасининг ўзгаришига таъсири ва ҳоказо тўғрисида 
маълумотлар мавжуд. 
Барча ҳолларда физик ва физик-кимёвий жараёнларининг бирламчилиги табиийдир. 
Молекулаларнинг ориентацияси, бир жинсли бўлмаган магнит майдонида 
молекулалар ёки ионлар консентрациясининг ўзгариши, биологик суюқлик билан бирга 
ҳаракатланувчи ионларга куч таъсири (Лоренц кучи), магнит майдонида қўзғалиш, электр 
импульсининг тарқалиши вақтида ҳосил бўлувчи Холл эффекти ва ҳоказо шундай 
жараёнлардан бўлиши мумкин. 
Ҳозирги вақтда магнит майдонининг биологик обектга таъсирининг физик табиати 
ҳали аниқлангани йўқ. Бу масала текширилиш босқичида турибди.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling