Моддалар ва биологик тўҚималарнинг магнит хоссалари (мрт)


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana24.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1294088
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
МАГНИТ МАЙДОН ВА УНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ (2)

ЯМР спектрлари. ЯМР спектрларида кенглигига кўра икки турдаги чизиқлар 
фарқланади. Қаттиқ жисмлар спектрлари кенглиги каттароқ бўлади ва ЯМРнинг ушбу 
соҳаси кенг чизиқли ЯМР дейилади. Суюқликларда ингичка чизиқлар куза-тилади, бу 
юқори ажратиш қобилиятли ЯМР дейилади. Юқори даражадаги ажратиш қобилиятига эга 
ЯМР имкониятлари шунга боғлиқки, бир элемент ядроси доимий магнит майдон 
мавжудлигида ҳар хил кимёвий элементлар билан ўраб олин-ганда, яънибита элемент 
ядролари турли кимёвий муҳитдатур-ли частоталарда юқоричастотали майдон 
энергиясини ютади, бу эса ядроларнингтаъсир этаётган магнит майдонга боғлиқ равишда
турли даражадаги экранлаштирилишинибилдиради. Юқори даражадаги ажратиш 
қобилиятига эга ЯМР спектрлари одатда турли кимёвий муҳитларда магнит ядроларнинг 
энергия-сига мос келувчи ингичка аниқ чизиқлардан (сигналлардан) ташкил топади. 
Сигналларнинг (майдоннинг) жадалликлари спектрларни ёзилишида ҳар қайси гурухдаги 
магнит ядролари сонига мутаносиб бўлиб,бу дастлаб шкалани даражаламасдан ҳам ЯМР 
спектрлари бўйича миқдорий таҳлил ўтказиш имконини беради. 
ЯМРдан 
 
тиббий-биологик 
 
тадқиққотларда 
фойдала-ниш: 
ЯМР-
интроскопия(магнит-резонансли томография). 
Ядро магнит резонанси деб, магнит майдонида жойлашган (ушбу холатда инсон 
танаси томонидан) модда томонидан электромагнит тўлқинларнинг (радиотўлқинлар деб 
ўқинг) танлаб ютилишига айтилади ва бу ноль магнит моментига эга бўлган ядролар 
мавжудлигида ҳам бўлиши мумкиндир. Ташқи магнит майдонида ушбу ядроларнинг 
протон ва нейтронлари кичик магнитчалар сингари аниқ ориентацияга эга бўладилар ва 
шу сабабдан ўзининг энергетик холатини ўзгартиради. Энергия қийматлари ўртасидаги 
фарқ шу қадар кичикки,шундай бўлса ҳам бундай энергетик холатлар орасидаги ўтишлар 
радионур-ланишларни юзага келтира олади. Радиотўлқинлар энергияси рентген 


нурланишларига қараганда миллиардлар марта кичик, шунинг учун улар молекулаларга 
шикаст етказмайди. Шундай қилиб, аввал радиотўлқинларнинг ютилиши содир бўлади. 
Сўнг ядролар томонидан радиотўлқинларнингнурланиши ва уларнингқуйи энергетик 
сатхларга ўтиши содир бўлади. Бу жараённи ютилиш спектрларининг ва ядро 
нурланишларини ўрганган холда қайд этиш мумкин. Ушбу спектрлар кўплаб факторларга 
ва энг аввал – магнитмайдони катталигига боғлиқ бўлади. КТ (компьютерли 
томограмма)дан фарқли равишда, ЯМР-томографда фазовий тасвир ҳосил қилиниши 
учун ман-бага – детектор тизимда ишлайдиган механик сканирлашгажожат йўқ (ЯМР 
усулда антенна,узаткич ва қабул қилгич тизим фаолият кўрсатади). Ушбу масала турли 
нуқталардаги магнит майдон кучланганлигини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Бунда сигналнинг узатилиши ва қабул қилиниши-ни таъминловчи частота (тўлқин 
узунлиги) ўзгаради. Агар биз берилган нуқтадаги магнит майдон кучланганлиги
миқдорини билсак, узатилувчи ва қабул қилинувчи радиосигнални аниқ тавсифлашимиз 
мумкин бўлади. Яъни, турли жинсдаги магнит майдонини ҳосил қилинишига кўра, 
антеннани аъзо ёки тўқиманингмаълум қисмига,уни механик силжитмасдан
мослаштирилиши ва тўлқиннинг қабул қилиш чатотасини ўзгартириш билангина,ушбу 
нуқталардан кўрсатишларни олиш мумкин бўлади. 
Кейинги босқич – барча сканирланган нуқталардан олинган ахборотларни қайта 
ишлаш ва тасвирни шакллан-тиришдан иборат. Ахборотни компьютерда қайта ишлаш 
натижасида аъзолар ва “қирқимлардаги” тизимлар ҳамда турли текисликлардаги қон-
томир структураларининг тасвирлари олинади, аъзолар ва тўқималарнинг юқори сифатга 
эга учўлчамли конструкциялари шаклланади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling