Модернизм ва постмодернизм маданияти (XVI- xxi асрлар) Режа


Download 36.84 Kb.
bet1/5
Sana09.02.2023
Hajmi36.84 Kb.
#1180644
  1   2   3   4   5
Bog'liq
modernizm va postmodernizm madaniyat


Aim.Uz

Модернизм ва постмодернизм маданияти (XVI- XXI асрлар)


Режа:



  1. Модерн маданияти. Модерн тушунчасининг фақат санъат, балки фалсафа ва фанга алоқадорлиги.

  2. Постмодерн - ҳозирги фалсафа, санъат ва фаннинг асосий йўналиши эканлиги.

  3. Маданий тараққиётда инсон омили. Инсоннинг индустриал маданиятга муносабати.

  4. Оммавий маданият. Оммавий маданиятнинг салбий ва хатарли оқибатлари.

Маданий ҳодисалар ва жараёнларнинг анъанавий хусусиятга эга эканини юқорида кўриб ўтган эдик. Анъанавийлик бирон маданий ҳодисанинг ўзгаришига йўл қўймайди ёки имкон бермайди, дегани эмас. Инсон онги ҳар бир давр маданиятига қандайдир қандайдир янгилик олиб киради, маданий жараённинг маълум тарихий даврдаги ўзига хослигини, янгилигини белгилайди. Шунинг учун ҳам антик давр маданияти, ибтидоий маданияти, Уйғониш даври маданияти, Темурийлар даври маданияти каби терминлар ва тушунчалар маданиятшуносликда, санъатнинг кўп турларида мустаҳкам ўрнашган. Бир даврдаги маданий жараёнда олдингисига нисбатан қандайдир олға силжиш, янгилик бўлди, шу боис ҳам янгиликка нисбатан маданий давр ўз номи билан аталган.


Маълум бир ҳудуддаги маданиятнинг тарқалиши чегараланмаган. Масалан, антик давр маданияти, Юнонистон, Рим, Шарқ мамлакатларининг кўп ҳудуди, Ўрта Осиё ва бошқа кўп мамлакатларга тарқалган бўлса, Темурийлар даври маданияти Ўрта Осиё ва Шарқнинг айрим мамлакатларига ёйилди.
Маълум маданий босқичларнинг ўзаро нисбатида бир ҳодисани кузатиш мумкин. Бир давр маданиятида ўтмиш маданиятига нисбатан пайдо бўлган янгиликлар бадиий идрок этишда кескин ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бир мисол: ХХ аср бошларида Россияда ранг тасвир санъатида “тушунарсиз”, “бемаъни”, одамни “ғазаблантирадиган” асарлар пайдо бўла бошлади. Тор фикрли одамлар бу асарларни қабул қила олмадилар. Улар: “Рассомлар бизни калака қиляптилар”, деб хулоса чиқардилар. Аммо туғилаётган “янги санъат” тарафдорлари жамиятни ўзининг оммавий маданиятига қарши қўймоқчи эдилар. Бу тоифа одамларга ҳамма нарса бемаъни, телбанамо бўлиб туюлди. Улар оламни доимий телбаликдан иборат деб тасвирлаш учун анъанавий ўтмиш образлардан воз кечишлари керак эди.
Ана шундай санъатнинг алоҳида бир йўналиши суперматизм (лот. энг юқори) оқими шу тариқа илк бор Россияда юзага келган эди. Бу оқимнинг асосчиси Казимер Малевичдир. Бу йўналиш 1910 йили пайдо бўлди. Суперматизм абстракционизмнинг бир кўринишидир.
К.Малевичнинг “Қора квадрат” сурати суперматизм оқимига мансуб дастлабки асарлардан биридир. Томошабин бир қарашда бу квадратда ҳеч нарсани кўрмайди ёки бу сурат нимани англатишини тушуниб етмайди. Оддий тўртбурчак қора рангдаги тасвир, бор–йўғи оддий геометрик шаклни эслатади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу тасвирнинг санъат асари экани ҳеч кимнинг хаёлига келмайди.
К.Малевичнинг сурати онгга таъсир этишга мўлжалланган. Агар бирон одамнинг олдига чойнакни қўйиб, ”бу – этик” деб айтсак, шубҳасиз, у ҳайрон бўлади. Агар бирон суратдаги ҳаётнинг тасвири ўрнига қора квадратни жойлаштирсак, баттар ҳайрон бўлади. Албатта, томошабин яна асарга қўл силтаб кетаверади ва охири бу асарни унутади. Аммо замонавий цивилизациянинг мўъжизасини яхши билган, тушунган томошабин рассом яширган мазмунни излай бошлайди ва ниҳоят топади. Биринчидан, “Қора квадрат” тасвирдаги анъанавий усулни инкор қилади, чунки рассом ўз асарини янги, замондан илгари кетган деб баҳолайди, тасвирнинг анъанавий усулини эса, эскирган деб эълон қилади. Бундан оддий ҳақиқат келиб чиқади: бу рассомнинг фикрича, олдинги рассомларнинг санъати яроқсиз бўлиб қолган, уларнинг асарлари лаш–лушдан бошқа нарса эмас, ташлаб юбориш керак.
Аммо “Қора квадрат” сурати қандай мазмун ифодалашини, унинг маъно–моҳиятини била олганимиз йўқ. Томошабин инсон ҳаёти тасвири ўрнига қоп–қора бўшлиқни кўради. Томошабиннинг онгида, ҳаёт ҳам худди шу қора квадрат каби, бўм–бўш, мазмунсиздир, деган таассурот пайдо бўлиши мумкин. Мухлислар ва назариётчиларнинг дунёқараши шундан иборат. Хуллас, “Қора квадрат” мазмундан холи эмас, балки ўша мазмунни онг, идрокни ишга солган ҳолда билиб олиш мумкин. Бунинг учун томошабиннинг ҳаёт ва унинг мазмуни ҳақидаги тасаввурлари оддийликдан мураккабликка томон бориши лозим. “Маданиятнинг янги руҳи” албатта туғилишини ва анъанавийлик абадий эмаслигини, маданиятда ягона, қотиб қолган шакл бўлмаслигини шу биргина мисол кўрсатади. Маданиятдаги модерн ёки модернизм шудир.
Модерн (фр. modern – замонавий, замонга мансублик) илк бор милодий V асрда қўлланган бўлиб, расмий мақом эгаллаб бораётган замонавий масиҳийликни ўтмишдаги мажусий Римдан ажратиш учун қўллана бошлаган. Зотан, масиҳийлик оқими Рим учун тамомила янгилик эди, чунки Яҳудия узоқ йиллар гарчи Рим империяси таркибида бўлса ҳам, масиҳийликка ашаддий қаршилик қилиб келди, аммо масиҳийлик мажусийликка нисбатан илғор, ўз давридаги Шарқ учун энг прогрессив оқим бўлган, учун барча қаршиликлар беҳуда бўлиб қолди. “Давр онги зарурати” деб баҳоланган ҳамма даврда ҳам эскидан янгига ўтиш босқичи юз берган. Аммо Буюк Карл (768 – 814 йилларда франклар қироли ва императори; унинг ҳукмронлиги даврида Франция ва Германияда янги мактаблар очилди, қиролликка билимдон одамлар таклиф қилинди, антик адабиётга, дунёвий билимларга, тасвирий санъатга ва архитектурага эътибор кучайди; “Каролинг Ренессанси” деган ном унинг давридан қолган) ва Маърифатчилик (XVII асрда Англияда, XVII асрда Ғарбий Европада ёйилган ғоявий оқим; инсон онгининг чексизлигига ишонч пайдо бўлиб, жамиятни онг асосида қуриш ва бошқариш ғоясини илгари сурди) давридан бошлаб ўзларини “модернчи”, “янги”, замонавий деб қаровчи тоифа пайдо бўлди. Ҳар иккаласи ҳам инсон онгига катта аҳамият берди.
Янги ёки модерн маданият антик давр маданиятига янгича муносабат юзасидан шаклланган, яъни антик давр маданияти модерн маданияти учун меъёр бўлиб ҳисобланди, ҳамма замонда ҳам “модерн” рассомлари ўз асарларини антик давр асарлари билан солиштирди, яъни антик давр асарлари “модерн” рассомлари учун акс таъсир вазифасини бажарди. Шуниси диққатга сазоворки, модернчилар антик даврни танқид қилганлари ҳолда, ҳеч қачон бу маданиятдан юз ўгирмадилар.
“Модерн” тушунчаси фақат санъат билан эмас, балки фалсафа ва фанга ҳам алоқадордир. Илк модернчи шоирларнинг кўпчилиги (айниқса, рус модернчилари Валерий Брюсов, Андрей Белий, Вячеслав Иванов кабилар) олим ва файласуф ҳам эдилар. Бу шоирлар рус адабиётида символчи шоирлар сифатида шуҳрат қозондилар, рус шеъриятга янги оқимни олиб кирдилар. Модерн шеъриятнинг эстетик–фалсафий асоси символизмга таянди. Символчи шоирлар ижодида ўлим, севги, азоб–уқубат каби кечинмалар, Инжил лавҳаларидан саҳналар, антик мифология, ўрта асрдаги тарихий ва мифологик воқеалар асосий мавзу бўлди.
Умуман олганда, Россияда модерн шеърият символизм маҳсули ўлароқ юзага келди ёки символизм илк модерн шеърият сифатида пайдо бўлди. Айни пайтда символизмнинг пайдо бўлиши билан Россияда рус адабиётининг Олтин даври бошланди. Бу даврда барча янги шеърият мактаблари ва янги оқимлар символизм таъсири остида қолди. Ҳатто символизмга қарши бўлган санъат ва адабиётдаги футуристлар (улар ижодда фақат жадаллаштиришни эътироф этганлар, улар ўн йил давомида ўз олдиларига қўйган вазифаларини бажариш тўғрисида шиор билан чиққанлар, “акс ҳолда кейин келадиган авлод бизни ахлат челагига улоқтирадилар”, деб ўйлардилар. Уларнинг шиори – анъанавий грамматикадан воз кечиш, шоирнинг ўз имло қоидалари бўлиши кераклигига ҳуқуқ бериш, сўз ижод қилиш, жадаллаштириш ва б. У ўз суратларини цивилизациянинг бир лаҳзалик ютуқларига бағишладилар, уларнинг суратлари ўша давр техникасининг катта ютуғи ҳисобланган поезд, автомобиль, самолётларга бағишланди) ҳам кўп ҳолларда символчиларнинг материалларидан фойдаландилар. Символчилар кундалик ҳаётда ишлатиладиган муомаладаги сўзларга ишончсизлик билан қараб, мажоз ва символлардан фойдаланишни шарт деб билдилар. Шоир Фёдор Тютчевнинг “Изҳор қилинган фикр – ёлғондир” деган гапи бутун символчи шоирларнинг ва рассомларнинг шиорини ўзида ифода этади.
Россияда символизм эстетикаси тасодифан, йўқ ердан пайдо бўлмади, балки ХIХ асрнинг 60–70–йилларида Францияда пайдо бўлиб, Белгия, Германия, Норвегияга ёйилди. Рус символизми ҳам дастлаб – ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида хорижда камол топди. Рус файласуфи ва шоири В.Соловьевнинг Олам Руҳи, Абадий Назокат, Оламни қутқарадиган гўзаллик (бу мифологемани В.Соловьев Достоевскийнинг “Идиот” (Овсар) романидан олган) тўғрисидаги фалсафий ғояларидан рус символчилари фойдаландилар.
Умуман, “модерн” услуби қоришиқликка (эклектизмга) ва ўтмишнинг тарихий услубидан жонсиз равишда нусха кўчиришга қарши таъсир сифатида юзага келди. Модерн учун турланувчан, номуқим чизиқлар, маълум услубга солинган ва ривожланиб борувчи нақшлар ҳарактерлидир. ХIХ аср охирларида Европа ва Американинг йирик шаҳарларида қурила бошлаган йирик савдо дўконларини безашда ғайриодатий безак усулларидан фойдаланилди. Бу безак усуллари савдонинг гуллаб–яшнаётгани ва қудрати ошиб бораётгани рамзи эди.
Модернизмдан кейини йўналиш постмодернизмдир. Постмодернизм – жанр ҳам эмас, услуб ҳам эмас, балки вазият, онгни беглилайдиган ўзига хос “маданий борлиқ”дир. Постмодернизм – ҳозирги фалсафа, санъат ва фаннинг асосий йўналишидир. Модернизм олдинга ҳаракат қилишга уриниш, мутлақ янги белгилар тизимини яратишга уриниш бўлса, постмодернизм – янги белгилар тизимини яратиш имконсизлигини қайд қилишдир(таъкид бизники – Н.Р.). Постмодернизмнинг асосида поструктурализм ётади. Поструктурализм постмодернизмнинг фалсафий асоси сифатида Ғарбнинг энг янги фалсафаси амалга оширган “лингвистик бурилиш” ўзани асосида шаклланди. Шунинг учун постмодернизмнинг диққат марказида тил муаммоси, тафаккурнинг лисоний хусусияти туради. Шу боис ҳам постмодернизмнинг энг машҳур тезисларидан бири “Олам –матндир” деган назариясидир. Постмодернизмда ҳамма воқелик матн, баён сифатида фикр қилинади. “Матндан ташқарида ҳеч нарса йўқ”, деб тасдиқлайди постмодернизмнинг йирик вакилларидан бири Ж. Деррида. Ҳар қандай тарихий давр маданияти матнлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади.
Постмодернизм маданиятга қандай татбиқ қилинади, уларнинг ўзаро алоқалари нималарда кўринади?-деган саволга шундай жавоб бериш мумкин: маданият ғояси ва тушунчаси белгилар тизими сифатида постмодернизмни биринчи ва асосий шартидир. Постмодернизмнинг хусусияти шундан иборат: у онгли равишда қоришиқликка (эклектикликка) мойил бўлади, кесатиқни, анъаналарни, оммавий ва алоҳида санъатнинг бўлинишини идрок қилмайди, санъат билан кундалик ҳаёт ўртасидаги чегарани йўқотади, ўз табиатига кўра хаёлотга тамомила тескари, келажакка юз бурмаган, умиддан маҳрум. Унинг модернизмдан фарқи ҳам шунда.
***
Маданиятдаги маънавий ўзгаришлар, ўзгаришларнинг жамият олға тараққиёти учун, инсоният тафаккури учун қанчалик манфаатли экани муҳим. Ҳар қандай маданий ҳодиса инсон ва жамият манфаати учун хизмат қилмас экан, унинг қиймати бўлмайди. Инсон омили маданиятнинг жамиятдаги ўрнини белгиловчи воситадир. Аммо индиустриал жамиятда инсон омили қандай юзага чиқади? Инсоннинг “индустриал маданият”га муносабати қандай?
Замонавий маданиятни айрим мутахассислар техника, электрон ёки ахборот маданияти деб атайдилар. Бундай муносабат ҳозирги маданиятда техниканинг ўрни муҳимлигини кўрсатади. Ҳозирги фан билиш, яратиш, ихтиро қилиш, лойиҳа тузиш каби жараёнларни ўзида мужассамлаштиради ваинсон ақл-заковати ёрдамида ҳал бўладиган муаммоларга эътиборни жалб этади. Бугунги кунда илмий ҳақиқатни очиш билан бирга, инсоннинг эҳтиёж ва манфаатларига мос келадиган имкониятларни топиш фанда устувор бўлмоқда.
Фан ва маданиятдаги янги йўналиш шаклланишининг бошланиши Ғарбда Уйғониш даври (XIV-XVI асрлар) билан боғлиқ. Уйғониш даври Европа маданияти тараққиётида мухим давр бўлиб, мутлақо янги маданий босқичини бошлаб берди. Шаҳарларнинг кўпайиши, Европада ички ва ташқи савдонинг вужудга келиши, хунармандчиликнинг ривожланиши Европа маданиятида янги йўналишларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Қисқа вақт ичида моддий маданият ва технологиялар ўзгариб, кўплаб муҳим илмий кашфиётлар қилинди. Зотан, янги давр – фан, техника тараққиёти нафақат дунёни, балки одамларнинг фикрлаш тарзини ҳам ўзгартиради.
Фаннинг шаклланиши ва секин-аста жамият ҳаётига муҳим асос бўлиб кириши янги давр кишисининг турмуш тарзи, фикр йўсини сифатида рационализмнинг пайдо бўлишга сабаб бўлди. Рационализмнинг кенг кўламда намоён бўлиши XVIII асрдаги маърифатпарварлик ҳаракати билан боғлиқ. Барча бахтсизлик ва нохақликдан инсониятнинг азият чекиши билимсизликдан эканлигига, фақат маърифатли халқ ва унинг хукмдори “Озодлик, Тенглик, Қардошлик”ни ўрнатишга маърифатпарварлар ишонганлар. Маърифатпарварлар вакиллари Д.Дидро ва Д.Аламбер «Фан, санъат ва ҳунармандчилик энциклопедияси»ни нашр қилдилар. Бу маданиятнинг катта ютуғи бўлди. «Энциклопедия» нафақат инсониятнинг муҳим илмий ютуқларини тартибга солди, балки янги маданий қадриятлар тизимини ҳам тасдиқлади.
Маърифатпарварларнинг рационалистик йўналиши XVIII асрдаги ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, хуқуқ институтлари ва сиёсий партияларнинг шаклланиши, санъат тараққиётида кўплаб тамойилларни белгилаб берди. Маърифатпарварлар Буюк Француз инқилобининг идеологлари ҳисобланиб, Уйғониш даври гуманистлари бошлаб берган маданий қадриятларни улуғлаш жараёнини ниҳоясига етказдилар. XVIII асрда илмий билим жамият онгини бутунлай янги сифат даражасига кўтарди. Фан инсоннинг маънавий ҳаётига чуқур кириб бориб унинг маданиятига мазмун бағишлади. Кишиларнинг табақавий, миллий-ирқий ёки бошқа фарқларидан қатъий назар, барча учун бир хил моҳият касб этди.
Европа ва Шимолий Американинг кўплаб мамлакатларида XIX асрнинг ўрталарида индустрлаштириш ёки саноатдаги бурилиш ниҳоясига етди. Машҳур социолог П. Сорокиннинг хулосаси билан айтганда, «биргина XIX асрдаги кашфиёт ва янгиликларнинг ўзи олдинги асрлардаги кашфиётларнинг ҳаммасини жамлагандан ҳам кўпдир».1 Хусусан, бу асрда 24 8527 та кашфиёт хисобга олинган ва бу макон, замон ва материя устидан техника хукмронлигининг чексиз ўсганлигидан далолат беради. Испан файласуфи X. Ортега Гассетнинг ёзишича: «Биз хақиқатдан ҳам XIX асрда инсоният тақдирида рўй берган радикал ўзгаришлар олдида турибмиз. Замонавий инсон учун ҳам моддий, ҳам ижтимоий жиҳатдан мутлақо янги манзара яратилди. Бу янги дунёнинг қиёфасини учта муҳим жиҳат белгилайди. Бу демократия, экспериментал фан ва индустриализациядир. Иккинчи ва учинчи жиҳатларни «техника» номи билан умумлаштириш мумкин»2.
Цивилизациянинг ўсиши дастлаб макон ва замонга хос кечди: инсоннинг маънавий дунёси ўтмишнинг янги худуди ва янги «қатлами»ни ўзлаштира бошлади. Билишнинг майдони чуқурлашди ва кенгайди. Бироқ шу билан бирга замон ва маконни енгувчи янги усуллар ҳам пайдо бўлди: инсон янги тех­ника воситасида улкан фазовий вақтни қисқа муддатда босиб ўтиб, ер юзининг хохлаган жойида бўлиш имкониятини қўлга киритди. Дунё янги қиёфа касб этди.
XIX асрда техноцентрик дунёқараш кенг тарқалиб, кишилар ўз ҳаётини илмий асосда кўришга урина бошлади. Инженерлик фаолияти тамойиллари табиатга ва ҳаётга кенг ёйилди.
Инсоннинг турмуш жараёнидаги бунёдкорлик, тирикчилик ташвишлари ўрнини бундан буён ихтирочилик, техника ижодкорлиги, эхтиёжларни қондирувчи техника воситалари яратиш эгаллади. Табиат, инсон, маданият каби тушунчалар талқини сезиларли ўзгарди. Табиат материал ва энергиянинг битмас-туганмас манбаи, универсал омборхонага айланиб қолди. Ҳатто, табиат сирларини ўта чуқур англаш ҳам унга яқинлашиш дегани эмас, балки, аксинча қандайдир бегоналикни, фақат тех­ник ёндошувни билдиради. Инсоннинг ўз табиати сирларини англашга уриниши шунчалик қарама-қарши натижаларга олиб келади. XIX аср инсонга «коинот сардори», «барча нарсаларҳукмдори» ёрлиғини берди. Инсон кўпроқ «механик агрегат», «физик-кимиёвий унсурлар мажмуи», «маймунга турдош махлуқ», «турли меҳнат қуроллари тайёрловчи Хомо фабер» каби сифатлар билан атала бошланди. Инсонинг ўзи механизм бўлгани каби, дунё ҳам унга ўхшаш улкан машина ишлаб чиқарувчи фабрикадир. Инсон ўртача меҳнат унумдорлигига эга бўлган маданият ижодкори деган фикрлар пайдо бўлди. Инсоннинг ҳаёти, эҳтиёжлари ва мақсадларинибелгилаб берадиган ғоялар, меъёрлар, тартиблар пайдо бўлди, умумҳаётий андоза, турмуш тарзи қонунийлашди, барчанинг хуқуқи тенглашди, кўп сонли ўрта синф шаклланди, мисли кўрилмаган муваффақиятлар орқали озодликка эришди, муносабат, дид, одатлар янги андозаларга кўчди. Оммавий маданият, ҳиссиз, шахссиз маданият даври келди.
XIX асрда техника тараққиёти ғайриқонуний равишда маданиятнинг бутун ривожини бир хил қолипда ўлчаши жамият фикрида иқтисодий омилларнинг аҳамияти ошувига олиб келди. Бу эса, оламни техник ўзлаштириш суратлари сезиларли ўсишига сабаб бўлди. Натижада тараққиётнинг жадвал ва назоратсиз ўсиши жараёнида цивилизация бутунлай ҳалок бўлиши мумкин деган хавотирлар пайдо бўлди. (И. Хейзинг). Бу муаммолар XX асрда янада яққол кўзга ташланди.
XX асрда техника сурати хаддан ташқари ўсди. Кейинги юз йилда ер юзида саноат ишлаб чиқариши 50 мартадан ошди, бу ўсишнинг 4,5 қисми 1950 йилдан кейинги даврга тўғри келди. Хақли равишда XX аср инсоният тарихига илмий-техника инқилоби асри бўлиб кирди. Инсонларнинг ҳозирги вақтдаги таъсир кучини табиатнинг энг бешафқат кучлари билан тенг қўйиш мумкин. Шунинг учун ҳам, хусусан XX асрда техника муаммоси ва унинг маданиятдаги ўрнига олимлар алоҳида эътибор қаратдилар.

Download 36.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling