Модернизм ва постмодернизм маданияти (XVI- xxi асрлар) Режа
Download 36.84 Kb.
|
modernizm va postmodernizm madaniyat
Оммавий маданиятнинг қиёфаси қуйидагича:
1. У миллати, ёши, жойи, ижтимоий хусусиятларга боғлиқ бўлмаган оммавий истеъмолчиларга эга бўлади; 2. Бу маданият намуналарини яратиш жараёнининг ўзи оммавий хусусият касб этиб, индустриянинг махсус кўринишини ўзида намоён қилади, яъни унда юз минглаб кишилар банд бўлиб, уларнинг «матбуот қироли», - шоу томошабинлари, кино, ТВ, эстрада юлдузлари бўлади. Оммавий маданият кишиларни ҳаётни бефарқ кузатувчи томошабинга айлантиради, ўзлари ҳам мавжуд ҳаётни гўё сароб каби тасаввур қиладилар. Ортега Гассет оммавий маданиятнинг таъсир доирасини таҳлил этиб, омма ўзига, шахсга ўхшамай қолиши, кимки бошқаларга ўхшамаса, шулардек фикрламаса таҳликада қолишини айтиб, шундай деган эди: «Омма – йўриқ-йўналишсиз оқим билан сузаётган одамлардир. Шунинг учун улар қобилият имкониятлари катта бўлишига қарамай, хеч нарса яратмайди. Оммавий одам ахлоқдан маҳрум, чунки унинг моҳияти, онги бурчига итоат қилади». Оммавий маданият умумий истеъмолчилар эхтиёжи билан боғлиқ. Бунинг асосида истеъмол учун талаб, товар сифатида ҳаридоргир бўлиш эхтиёжи ётади. Оқибатда ҳозирги замон маданиятидаги маънавий қадриятлар тор доирадаги эхтиёжларни қондириш воситасига айланади. Маданиятнинг чуқур маъно-моҳияти, хотира чексизлиги “кундалик”, “ҳаммабоп” ҳизматлар билан ижод аввалдан маълум, мавжуд намуна асосидаги «асарлар» яратиш ва ишлаб чиқариш (киносериаллар, саёз ТВ ва адабий асарлар) билан алмашинади. Шахс ўзининг ижодий қобилияти, миллий руҳидан айрилиб, тайёр «маданий маҳсулотлар» истеъмолчисига айланиб қолади. Бугунги глобаллашув жараёни иқтисодий-техник тараққиёт, бошқариш тизими, сиёсий-ҳуқуқий муносабатлар, турмуш тарзигагина дахлдор ҳодиса эмас. Бу замонавий технология ускуналарига асосланган куч, гуруҳлар манфаати назаридан хилма-хил воситалар ёрдамида бошқа халқ ва мамлакатларга маънавий-ахлоқий таъсир кўрсатиш, мафкуравий устуворликка эришиш имконияти ҳамдир. Иқтисодий, молиявий “ёрдам”, “демократия” ниқоби остида маънавий-руҳий экспансия (“ҳужум”) уюштириш, миллатларнинг мустақиллиги ва ўзлигига таҳдид кўрсатишга уринишлар бўлмоқда. Бу ҳол америкалик олим Френсис Фукияманинг “Ғарб тарихининг завол топиши” китобида, америкалик сиёсатчи Патрик Дж. Бьюкененнинг «Ғарб ҳалокати” (Москва, 2004 й.) асарида ҳам таъкидланган. Ёшлар, уларнинг маънавияти ва ахлоқи учун глобаллашув жараёни ва оммавий маданиятнинг салбий таъсири ва хатарли оқибатлари ҳақида Ислом Каримов шундай деган эди: «Дунёда бир қарашда беозор, сиёсатдан холи бўлиб туюлган шундай мафкуравий таъсир воситалари ҳам борки, уларга кўпда етарлича эътибор беравермаймиз, телевидение орқали кўплаб намойиш этилаётган жангари филмлар, бепарда асарлар ёшлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатиб, уларни ўзлигидан, тарихидан, маданиятидан, иймонидан жудо этишга қаратилган. Ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимиз юрагида она-Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур3». Демак, ҳар бир инсон, ёш йигит-қиз икки йўлдан бирини танлаши – ё истеъмолчи тарзда оқим билан сузмоғи, ёхуд ўзига, ўзлигига нисбатан талабчан бўлиб, бу гирдобдан ўзини ҳимоя қилмоғи лозим. Инсоният техника тараққиёти ва оммавий коммуникацияни ижтимоий ва экологик жиҳатдан назоратга олиши, бугунги одам маънавий қиёфасини бир хиллаштириш (стандартлаштириш) га қарши жиддий тўсиқ қўйиши заруриятини англамоқда. Ушбу масаланинг ўта жиддийлигига эътиборни қаратиш, мавжуд муаммоларнинг ечимларини белгилашда 1990–йилларда БМТ Бош Ассамблеяси эълон қилган “Маданиятнинг умумжаҳон ўн йиллиги” муҳим босқич бўлди. “Ўн йиллик”нинг асосий мақсади – иқтисод ва техника тезкор ривожланаётган ҳозирги даврда умуминсоний маданий қадриятларнинг биринчи даражали аҳамиятини тиклашдан иборат бўлди ва бунда қуйидаги вазифаларни ҳал этиш кўзда тутилди: а) тараққиёт маданиятнинг юксалишига хизмат қилиши, моддий ишлаб чиқариш билан ижодкорликнинг алоқадорлиги йўлларини белгилаш; б) маданий ўзига хослик ва маданиятлар мулоқотини эътироф этиш; в) индивидуал ва жамоа тимсолида ижодий потенциал ва ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш; г) халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқалар. Демак, биринчидан, техноген маданият –ўнлаб асрлар мобайнида инсониятнинг яшаш тарзи, оламни англаш мезони бўлиб келган қадимий (Миср, Юнонистон, Византия) маданият асосида шаклланган, вужудгакелган янги давр – одамлар ҳаёти техника асосига қурилган давр маданиятидир. Иккинчидан, техноген маданият-фан амалиёти, техниканинг янгидан-янги шакллари, уларни ишлата билиш уқуви ва маҳорати - умуман маданият такомилининг натижаси бўлишига қарамай, у маданиятнинг таркиби, тақдирига фаол таъсир кўрсатиш воситасидир (нашр қилиш техникаси, радио, телефон, телеграф, телевидение, компьютерлаштириш, электрон ахборот, кимёвий элементларни сунъий яратиш, инсон руҳиятига таъсир в.б.). Техник кашфиётларга асосланган XXI аср маданияти одамларнинг турмуши ва фикр тарзи, қадриятларга, муносабатига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Бу маданият ирқий, миллий, касбий тафовутни, давлат сарҳадларини билмайди. Учинчидан, замонавий техник қурилмаларга асосланган бугунги жаҳон маданиятининг муҳим белгиси оммавийликдир. Миллий мазмун ва қиёфадан йироқ, шакли ранг-баранг, ҳажми енгил мусиқа сингари санъат асарлари, беандиша клип ва рекламалар - савияси саёз мижозларга мўлжалланган бўлиб, улар оммавий маданият намуналаридир. Оммавий маданиятни чеклашга интилишнинг ўзи чекланган ҳолат. Бундай муҳитда маънавияти “бутун” одамгина ўзлиги, миллий руҳиятини асраб қолади. Download 36.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling