Модуль. Конструкцион материаллар технологияси


КИРИШ “Конструксион материаллар технологияси” фанини ўрганишдан мақсад ва унинг вазифалари


Download 85.08 Kb.
bet2/3
Sana21.04.2023
Hajmi85.08 Kb.
#1368430
1   2   3
Bog'liq
16-мавзу

КИРИШ

Конструксион материаллар технологияси” фанини ўрганишдан мақсад ва унинг вазифалари


Конструксион материаллар технологияси” фани металл ва нометалл материалларнинг ички тузилиши, структураси, хоссаси, ишлатилиши, маркаланиши ва бу катталикларнинг ўзаро алоқасини ҳамда уларнинг турли тасирлар натижасида ўзгариш қонуниятлари билан билан боғлиқ бўлган билимларни қамраб олади. Машинасозликда қўлланиладиган ва қўлланилиши режалаштирилган металл ва нометалл материалларнинг турлари, тузилиши, структураси, хоссаси, маркаланиши ва уларга турли хил ишлов бериш усуллари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиради.


Конструксион материаллар технологияси” фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 2-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Конструксион материаллар технологияси” фани умумкасбий фанлар туркумига киради ва 5320100 – Материалшунослик ва янги материаллар технологияси бакалавриат талим йўналиши талабаларига ўқитилади.
Конструксион материаллар технологияси” фанини ўқитишдан мақсад – талабаларга материалшуносликнинг фундаментал асосларини, материалшуносликнинг фундаментал асослари бўйича асосий тушунчалари ва малумотларни, материалшуносликнинг асоси ва назариясини ўргатиш ҳамда уларни амалиётда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Бу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалалар, Конструксион материаллар технологияси бўйича рўй берадиган жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Талаба:

  • материалшуносликнинг фундаментал асослари, унинг назарияси ҳамда материалларнинг тузилиши ва хоссалари, пухталаниш ва пластик деформасияланиг ҳамда қотишмалар назарияси тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;

  • материалшуносликнинг фундаментал асосларини, материалларнинг тузилиши, хоссаси, пухталаниш ва қайта кристалланиш, пластик деформа-сияланиш ҳамда ҳолат диаграммалар бўйича назариялар, қонунлар, тушун-чалар ҳамда материалшунослик бўйича рўй берадиган жараёнларнинг хусусиятларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • талаба материалшуносликнинг фундаментал асосларини таҳлил қилиш усулларини қўллаш, материалшунослик ва янги материаллар технологияси муаммолари бўйича ечимлар қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Материалларга қуйидаги талаблар қўйилган, яни Республикамизнинг техник-иқтисодий ва сосиал тараққиётини жадал суратлар билан ривожланишида машинасозлик соҳаси алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, такомиллашган технологияни жорий этиш билан бир қаторда техника-иқтисодий талабларга тўла жавоб берадиган юқори сифатли материаллар яратиш, улардан тежамли фойдаланиш каби вазифаларни ҳал қилиши лозим.
Давлатни, турмушни фаровонлигида техник ва иқтисодий сабабларга кўра ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эга. Технология жамиятни ва уни аъзоларини керак маҳсулотлар билан таъминлаш йўлида илмни қўлланишидир. Технология сўзи лотинча техне-ҳунар, логос-ўрганиш; ҳунар ўрганишни англатади.
Иқтисод нуқтайи назаридан ишлаб чиқариш моддий фаровонликни, мулкчиликни яратувчи қуролдир. Ҳозирги замон дунё иқтисодиётида мамлакат кучли ишлаб чиқариш базасига эга бўлиши керак.
Бу кириш қисмида ишлаб чиқаришни умумий масалаларини кўриб чиқамиз. Ишлаб чиқаришни ўзи нима? Саноатда бу қандай ташкил этилган?
Ишлаб чиқариш лотинча икки сўздан келиб чиқган: “манус” –қўл; “фактус”- қилинган-ясалган. Маҳсулот қўл билан ясалган, табиатдан тайёр эмас. Албатта, ҳозирги замонда маҳсулотлар автоматлаштирилган машиналар, компютерлар воситасида ясалади.
Маҳсулот олиш тарихини икки бўлакка ажратиш мумкин: 1-материал ва жараёнларни ихтиро қилиш; 2-ишлаб чиқаришни ривожланиши. Қуйиш, болғалаш жараёнларига 6000 йил ва ундан кўп бўлган.
Саноат револютсияси йилларида (1760-1830) сув, шамол ва ҳайвонлар кучларини ўрнини бир қатор машиналар ва буғ кучлари эгаллади. Деталларни ўзаро алмашиш имконини берадиган ишлаб чиқариш технологияси тадбиқ қилинди. 1881 йилда биринчи электростансия қурилди. Детал ва маҳсулотларни олишда физик-кимёвий жараёнлар ишлатилди. Маҳсулотларни поток - оқим усулида ишлаб чиқариш усули тадбиқ қилинди. Стандартлаш қабул қилинди. Ўз даврини янги ва илғор материаллари ихтиро қилинди.
Оддий оператсиялар учун станоклар 1770-1850 йилларда ишлаб чиқарилган. 1913-йилда Генри Форд машиналарни йиғиш тизимини (“линиясини”) тадбиқ қилди – конвеер ишга тушди.
Ҳозирда ишлаб чиқаришни икки усулда аниқлаш мумкин: 1-технологик; 2-иқтисодий. Технологик деганда материалларга (машина механизмларга) физик, кимёвий, механик ва ҳ.к. жараёнларни таъсир эттириб, деталлар ёки маҳсулот ишлаб чиқаришга айтилади. Иқтисод нуқтайи назаридан ишлаб чиқариш – бу материални кўпроқ аҳамиятли (таннархли) маҳсулотларга айлантириш. Ишлаб чиқариш технологик-иқтисодий қонуни: бу кам меҳнат (жисмоний, ақлий) сарф қилиб, сифатли маҳсулот олиш. Ишлаб чиқаришни калитли вақти шундаки, ишлаб чиқариш материални қийматини (тутган ўрнини, таннархини) оширади (формаларини, хоссаларини ўзгартириб; уларни бошқа материаллар билан қўшиб ва ҳ.к). Масалан, темир рудаси пўлатга айланади; қум шишага. Маҳсулот бор; ишлаб чиқариш бор.
Машинасозликда уч хил ишлаб чиқариш тури мавжуд: оммавий-кўплаб, сериялаб, донабай. Намунавий, тажрибавий ишлаб чиқаришлар доналаб ишлаб чиқаришга тоғри келади. Лекин, уларни технологик таърифлаш, лойиҳалаш бошқача ўзига хос. Оммавий ишлаб чиқариш - бу шундай ишлаб чиқариш тури бўлиб, бунда бир хил маҳсулот ўзгармас чизмалар асосида узоқ вақт муддатда тўхтовсиз ишлаб чиқарилади. Сериялаб ишлаб чиқаришда маҳсулот сериялаб-партиялаб ишлаб чиқарилади. Технологик жараён вақти-вақти билан такрорланиб турилади. Сериядаги маҳсулотларнинг сонига қараб уч турга бўлинади: йирик, ўрта ва майда серияли. Доналаб ишлаб чиқаришда маҳсулот бир-икки дона ясалади.
Завод қуввати деб йилига ишлаб чиқилган маҳсулот бирлигига айтилади: заводда бир йилда эритилган пўлат миқдори (неча тонна), заводда ишлаб чиқилган автомобиллар сони (неча дона) ва ҳ.к.



Download 85.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling