Модуль. ҚУймакорлик 19-мавзу. Қуймакорлик асослари. Қуйма олиш усуллари. Модел комплекти. Қуйиш системаси. Қўлда қолип тайёрлаш. Шиббалаш усуллари


Download 1.72 Mb.
bet2/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1588519
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
19-мавзу

Қолип аралашмаси -

Бир марта ишлатиладиган колипларни ясашда ишлатиладиган материаллар аралашмаси: кварс қуми, қолип гили, органик моддалар (мой, смола, нефтни кайта ишлаш махсулотлари, чирк ва х.к.), анорганик моддалар (семент, суюк шиша, сулфат ишкори), нам ва х.к

Шаблон -

Андоза

Шиббалаш -

Қолип аралашмасини зичлигини ошириш.

Кокил -

Металл қолип.

Ажралиш текислиги -

Қолипни икки қисмини бир-биридан ажралиш текислиги.

22.1 Қуймакорлик асослари

Қуймакорлик бўлимида турли металларни қолипларга қуйиш йўли билан хилма-хил ва ўлчамли қуймалар ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ўрганилади. Зарур шароитда қуймаларга механик ишлов берилади. Қуйма массаси бир неч грамдан 300 тоннагача бўлади, узунлиги эса бир неча сантиметрдан 20 метргача бўлади. Машинасозликда 50% деталлар қуйма шаклида олиниб унга механик ишлов берилади.


Қуймакорликда олинган деталларни шакли шунчалик мураккаб бўлиши мумкинки, уни бошқа усуллар билан олиб бўлмайди, яъни болғалаб, штамповкалаб, пайвандлаб. Қуйма деталларни оғирлиги бир неча граммлардан, то бир неча тоннагача бўлиши мумкин.
Қуйма усули билан жуда ҳам мураккаб деталлардан цилиндр блоки, насоснинг ишчи ғилдираклари, газ трубниларни лопаткалари, станокни станиналари ва бошқалар куйиб олинади.

22.1-расм. Қуймакорлик цехининг металл эритиб куйиш жараёни.





22.2-расм. Қуйиш усули билан олинган хар хил қуймалар.

22.3-расм. 1.5 тонна оғирликдаги қуйма қўнғироқнинг куриниши.


Қуйма деталларнинг шакли асосан қум, тупроқ ва сувдан ташкил топган форма аралашмаларидан тайёрланади. Бундай формалар бир марта қуйма деталл олиш учун ишлатилади. Айрим пайитларда формадан бир нечта марта қуйма олиш керак бўлса металлдан тайёрланган формалар ишлатилади. Графит, шамол ва бошқа материаллар ҳам форма олиш учун ишлатилади.


Қуйма деталлар чўяндан, пўлатдан, мисдан, алюминийдан, магнийдан ва бошқа қотишмалардан қўйилиши мумкин.
Хозирги вақтда қуймакорларни олдида шундай вазифа турибдики, қуйма деталлни шакли ва размерлари тайёр деталникига яқин бўлиб, энг мураккаб бўлган механик ишлов беришни максимал даражада камайтириб майин ишлов беришни максимал даражада камайтириб майин ишлов бериш билан чегаралаш. Бунинг учун махсус қуйма олиш усулларини (коқил, босим остида, марказдан қочма, эрийдиган моделлар ёрдамида оболочкали форма) жорий этиш билан бажариш мумкин.
Қуймакорлик саноатида стержен ва қуйма формасини тайёрлаш технологияси асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бундан бир неча ўн йиллар олдин бу ишларни ҳаммаси қўлда бажариларди, хозирги вақтда эса асосий стержен ва форма олиш жараёни механизациялашган.


    1. Download 1.72 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling