Модуль. ҚУймакорлик 19-мавзу. Қуймакорлик асослари. Қуйма олиш усуллари. Модел комплекти. Қуйиш системаси. Қўлда қолип тайёрлаш. Шиббалаш усуллари
Модел комплекти ва уларни тайёрлаш принципи
Download 1.72 Mb.
|
19-мавзу
Модел комплекти ва уларни тайёрлаш принципи.
Қуйма детал олиш учун қуйма формасини тайёрлаш керак бўлади. Қуйма формасини тайёрлашда модел комплектиға кирувчи моделдан, cтержен яшигидан, модел плитасидан ва бошқа мосламалардан фойдаланилади. Моделни ташқи юзаси силлиқ, тоза бўлиб, уни форма аралашмасидан онсонлик билан чиқазиб олиш керак бўлади. Булардан ташқари модел мустаҳкам бўлиши керак, форма аралашмасида йётган вақт ўзига намликни тортиб олиб ўз ўлчамини йўл қуймаслиги керак. Модел ва стерженни яшикларни тайёрлаш даврида форма олиш технологиясини, стержен тайёрлашни, қўйиладиган металл хусусиятини ва уни кейинчалик механик ишлов берилишини ҳисобга олинади. Детал чизмаси ёрдамида модел ва стержен яшик тайёрлаб олинади. Қуйилаётган металлни қанчага қисқаришини ҳисобга олган ҳолда модел чизмасини ўлчамлари шунчага оширилади. Агарда қуймага механик ишлов бериладиган бўлса моделни чизмасини чизиш даврида припускни (механик ишлов ёрдамида олиб ташланадиган қатлам) ҳисобга олинади. Моделларни осонлик билан чиқазиб олиш учун ва стерженни ўз яшигидан чиқазиб олиш учун модел ва стержен яшигини бўлакларга ажраладиган қилиб тайёрланади. Моделни вертикал деворига уни форма аралашмасидан чиқазиб олишни ҳисобга олган ҳолда қияликлар қилинади. Кичик деталлар учун қиялик бурчаги 2-4о катта моделлар учун эса 0о30 - 0о45. Модел бурчагига эса боғловчи радиуслар белгиланади. Боғловчи радиуслар модел (қуйма)нинг бир юзалари билан иккинчи юзалари орасидаги боғланиш жойларида ҳосил бўладиган икки зўриқишлар сабабли дарз кетади, тоб ташлаш каби нуқсонларни олдини олиш учун бу юзалар деворининг қалинлигига қараб белгиланади Қуймада бўшлиқлар ҳосил қилиш учун стржендан фойдаланилади. Стерженлар қолипга ўрнатилгандан сўнг суюқ металл қуйиш жараёнида ўз шаклини сақлаши сифатли қуйма олишга сабаб бўлади. Стерженларни қолипга ўрнатиш учун, моделда стержен учун таянч юзалар ҳосил қилиниши керак. Бунинг учун моделда стерженъ белгиси ҳосил қилинади. Бир неча марта ёки кам серияли саноатда модел ва стержен яшикларини тайёрлаш учун ёгочдан, айрим пайтларда гипс ва сементдан фойдаланилади. Кўп серяли саноатда эса алюминий қотишмалари ва пластмассалардан фойдаланилади. Ёғочларни тайёрланадиган модел ва стержен яшиклар бўлак-бўлак қилиб олиниб, сўнг ўзаро сироч ёрдамида ёпиштирилади. Уларни ёпиштиришда ёғоч толалари ҳар томонга жойлашиши керак. У вақтда бундай модел ва стержен яшиги бўзилиб, юқори мустажкамликка эга бўлган ҳолда размери ўзгармайди. Қуйиш формаси қуйидаги кўринишда бўлади. 22.4-расм. Қуйиш формасининг куриниши: 1 – пастги қуйиш опокаси; 2 – устки қуйиш опокаси; 3 – ажратиш текислиги; 4 – формаловчи бурчак; 5 – вентилатсион каналлар; 6 – випор (впор); 7 – қуйиш косачаси; 8 – вертиcал канал(cтояк); 9 – шлаг ушлагич; 10 – таминловчи; 11 – штир(штр)лар; 12 – опока ручкалари; 13 – таминловчини маҳкамлаш; 14 – плитанинг модели; 15 – қолип аралашмаси; 16 – стержен; 17 – форма бўшлиги. 22.5-расм. Қуйиш системаси конструксиялари: А – горизанталлик; б – юқори соддалаштирилган; в – “дождевая”; г – сифонли; 1 – қуйиш косачаси; 2 – стояк; 3 – шлак ушлагич; 4 – таъминловчи; 5 – қуйма. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling