Модулидан ўҚув услубий мажмуа
Хусусий шахснинг қизиқишлари
Download 175.55 Kb.
|
2-modul. Korrupsiyaga qarshi kurash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коррупциянинг бойиб бориш соҳалари.
- Инвестиция лойиҳалари
Хусусий шахснинг қизиқишлари. Ҳаётда ҳар бир шахснинг ўз қизиқишлари бўлади. Айниқса,кимдир оддий ишчи бўлишга,кимдир олим бўлишга,кимдир амалдор бўлиб халқнинг оғирини енгил қилишга,кимдир амалдор бўлиб шахсий бойлик орттиришга қизиқади. Буларнинг ичида энг ёмони давлат хизматчисининг товламачилик қилишидир.
Товламачилик ("ҳукумат рекети") – бу давлат амалдорлари томонидан ўзига бэрилган ваколатлар доирасида бошқа шахсларга лицензияларни, махсус рухсатномаларни ёки бошқа хизматларни бажаришга рухсатномани бэришни атайлаб пора эвазига бажаришидир. Шу билан бир қаторда, агар мансабдор шахс тўлаш керак бўлган тўловлар миқдорини (масалан, солиқлар ёки йиғимлар) баҳолаш ҳуқуқига эга бўлса, бу ҳам товламачилик, яъни пул талаб қилиш имкониятларини очиб бэради. Давлат хизматчисининг товламачилик қилиши устидан ички ёки ташқи назорат органи орқали шикоят қилиш ҳуқуқи мавжуд. Қарор апелляция тартибининг қанчалик қимматга тушишига, шунингдэк, фуқаро давлат хизматчиси сифатида ўзининг қонуний ҳуқуқлари ва мажбуриятларини билишига боғлиқ. Ўзаро тил бириктириш. Бу товламачилик билан бир хил шароитда содир бўлади, лекин у иккала томон учун фойдали бўлиши ва давлатга зарар етказадиган битим тузишдан иборатлиги билан фарқ қилади. Масалан, божхона инспектори пора эвазига импорт миқдорини камайтириши ва шу билан импорт қилувчи фирманинг божлар учун тўлаши керак бўлган миқдорни камайтириши мумкин. Битим расмий шахсни назорат қилиш учун масъул бўлган тузилмаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Коррупциянинг бойиб бориш соҳалари. Ҳар бир давлатнинг бюджети бўлиб, у асосан даромадлар ва харажатлар дэган қисмларни ўз ичига олади. Ана шу бюджетдаги давлат харажатлари бюрократия, айниқса юқори сиёсий элита учун коррупсияни бойитишнинг асосий соҳаларидан бири ҳисобланади. Булар жумласига инвестиция лойиҳалари,давлат харидлари,бюджетдан ташқари маблағлар киради. Инвестиция лойиҳалари асосан юқори лавозимли шахсларнинг ўз ихтиёри билан қабул қилган қарорлари билан бэлгиланади. Йирик инвестиция лойиҳалари (хусусан, хорижий корпорациялар иштирокида) кўпинча монопол ҳуқуқларни танлов ғолибига топширишни ўз ичига олади. Ғолибликни қўлга киритиш учун расмийларга катта пора бэришни ваъда қилинади. Баъзи бир лойиҳалар маълум бир гуруҳлар лойиҳанинг ижрочиси сифатида тайинланганлардан ижара ҳақи ("ҳукумат ижараси" олишлари учун махсус яратилади. Download 175.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling