Модулидан ўҚув услубий мажмуа
-мавзу. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Download 175.55 Kb.
|
2-modul. Korrupsiyaga qarshi kurash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар
- 1-савол баёни
10-мавзу. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Режа 1.Коррупцияга қарши курашда тизимли ёндошувнинг аҳамияти. 2.Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро қонунларнинг Ўзбекистонда ратификация қилинишининг аҳамияти. Таянч тушунчалар Коррупция, парадигма, Сингапур тажрибаси, Швеция тажрибаси, коррупцияга қарши кураш стратегияси ва тактикаси, ҳалоллик вакцинаси, ахборот олишнинг очиқлиги Кишилар жамият ҳаётида юз бэраётган барча жараёнларни кузатар экан,уларга нисбатан хайрихоҳ ёки қарши, ёки бэфарқ муносабатда бўлаётганликларини кўришимиз мумкин. Шу нуқтаи назардан қараганда коррупсияга қарши кураш масаласида ҳам шундай муносабат мавжудлигини кузатиш мумкин. Бироқ,коррупсиянинг жамият тараққиётининг кушандаси эканлигини англаган одамлар,бу иллатга қарши кураш бўйича бир қатор тактик усулларни қўллаш ва стратегик йўналишларини бэлгилаб олиш борасида илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган ишланмаларни фалсафий парадигмалар шаклида ишлаб чиққан ҳолда ҳаётга жорий қилишга ҳаракат қилмоқдалар.Коррупцияга қарши кураш ҳақидаги ғоялар,қарашлар ва тушунчаларнинг етакчи тизимини бэлгилаш учун ишлатиладиган дастлабки консептуал схемалар,муаммоларни қўйиш ва уларни ҳал қилиш модэллари,тадқиқот усуллари, уларни амалга оширишнинг тактикаси ва стратегияси ҳақидаги постулатлар ва стандартлар тизимига айтилади. Бу борада яратилган фалсафий парадигмаларни; а) тарихий макон ва замонда жойлашган ўрнига қараб – қадимги,ўрта аср,янги ва энг янги даврдаги; б) жазоларни қўллаш усул ва воситаларига қараб – қилмишига яраша қонунларда бэлгиланган тартибда жазолаш; в) субъектлари бўйича – индивидуал, жамоавий; г)ахлоқий-маънавий таъсирига қараб – жамоа олдида уялтириш, тадбирларига қўшмай изза қилиш ва бошқа шу кабиларга ажратиш мумкин. Бу парадигмаларни қуйидаги давлатлар мисолида кўриш мумкин. 1-савол баёни:- Сингапурнинг коррупсияга қарши курашдаги фалсафий парадигмаси ва уни амалга ошириш стратегияси. Сингапур коррупсияга қарши кураш стратегияси ўзининг қатъийлиги ва изчиллиги билан ажралиб туради. Бу мамлакатдаги фалсафий парадигма "коррупсияни назорат қилиш мантиғи" га асосланиб: "коррупсияни йўқ қилишга уринишлар ҳам рағбатлантирувчи, ҳам шахсни коррупсиявий ҳаракатларни содир этишга ундаш учун имконият яратадиган шароитларни минималлаштириш ёки йўқ қилиш истагига асосланган бўлиши керак"21,– дэган ғояга асосланади. Бу парадигмада: биринчидан, мансабдор шахсларнинг ҳаракатларини тартибга солиш; иккинчидан, бюрократик процедураларни соддалаштириш; учинчидан, юксак ахлоқий-маънавий меъёрларга риоя қилиш устидан қатъий назоратни кучайтириш масаласи илгарилган эди. 1965 йилда мустақиллик даврида Сингапур коррупсия даражаси юқори бўлган мамлакат эди. Ундан қутилиш учун қонунчилик кучайтирилди, суд ҳокимиятининг мустақиллиги оширилди (юқори иш ҳақи ва судяларнинг имтиёзли мақоми билан), пора бэргани ёки коррупсияга қарши терговда қатнашишдан бош тортганлиги учун иқтисодий санксиялар жорий этилди ва божхона ходимлари ва бошқа давлат хизматларини тўлиқ ишдан бўшатишгача қаттиқ чоралар кўрилди. Бу иқтисодиётни тартибга солиш, мансабдор шахсларнинг иш ҳақини ошириш ва маъмурий кадрларни тайёрлаш билан бирлаштирилди. Коррупсия ҳолатларини тергов қилувчи автоном Бюро тузилди ва у фуқароларнинг давлат хизматчилари устидан шикоятини ва улар томонидан етказилган зарарни ундириб бэрувчи марказга айлантирилди. Шу тариқа,айни пайтда Сингапур коррупсия, иқтисодий эркинлик ва ривожланишнинг йўқлиги бўйича дунёда этакчи ҳисобланади. Download 175.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling