Модулидан ўҚув услубий мажмуа


Ҳамма нарсани қамраб оладиган назоратнинг мумкин эмаслиги


Download 175.55 Kb.
bet13/32
Sana09.05.2023
Hajmi175.55 Kb.
#1449705
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
2-modul. Korrupsiyaga qarshi kurash

Ҳамма нарсани қамраб оладиган назоратнинг мумкин эмаслиги. Маълумки,давлат бор экан,унинг назорат қилиш функсияси ҳам мавжуд бўлади. Баъзида назорат қилиш давлат учун жуда қимматга тушади. Ҳаддан ташқари назорат қилиш бошқариш сифатига ҳам зарар етказади ва ижодкор истеъдодларнинг пасайишига олиб келади. Бу дэган сўз бошқарув тамойилининг ўзида ҳам коррупсия эҳтимолининг мавжудлигини англатади.. Ушбу имконият объектив шароитда ривожланиб, потенсиал рента(фойда) олиш хавфдан устун туради. Бу муаммо бюрократик аппаратда бир неча бор такрорланмоқда. Бунга сабаб эса юқори даражадаги маъмурларнинг ўзлари бўйсунувчиларини тайинлашидир. Вакиллик дэмократиясига эга тизимларда эса энг юқори ҳокимият лавозимларини сиёсий элита эгаллайди ва кейинги сайловларда ҳокимиятни йўқотиб қўйиш хавфи мавжудлигидан ҳадиксирайди.
Юқори даражадаги коррупция сабаблари. Кўпчиллик мутахассисларнинг фикрича юқори даражадаги сабаби ғайриинсоний ҳатти-ҳаракатларнинг ички ва ташқи чэклаш механизмларини таъминловчи сиёсий институтларнинг номукаммаллигидадир. Бунга баъзи объектив ҳолатлар:
– икки хил маъноли ноаниқ қонунлар;
– аҳолининг қонунларни билмаслиги ёки тушунмаслиги;
– мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалик билан бюрократик процедураларга тўсқинлик қилиш ёки тегишли тўловларни ошириб юбориши;
– мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг бэқарорлиги;.
– давлат идоралари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг шаклланган механизмларининг этишмаслиги;
– бюрократик аппарат фаолияти асосидаги стандартлар ва принсипларнинг ҳукмрон элита сиёсатига боғлиқлиги;
– бюрократиянинг касбий лаёқацизлиги;
– қариндошлик ва сиёсий ҳомийлик; (бу коррупсияни назорат қилиш механизмларини заифлаштирадиган махфий келишувларни тузишга олиб келади);
– ижро этувчи ҳокимият тизимида бирликнинг йўқлиги, яъни бир хил фаолиятни турли ҳокимият органлари томонидан тартибга солиш;
– фуқароларнинг давлат устидан назоратдаги иштироки даражасининг пастлиги бошқалар ҳам ўзининг ҳиссасини қўшади.

Download 175.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling