Модулидан ўҚув услубий мажмуа


Коррупциянинг мақбул даражаси


Download 175.55 Kb.
bet11/32
Sana09.05.2023
Hajmi175.55 Kb.
#1449705
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
2-modul. Korrupsiyaga qarshi kurash

Коррупциянинг мақбул даражаси. Давлат коррупсияни йўқ қилар экан, коррупсияга қарши курашиш харажатлари шу даражада кўпаядики, коррупсияни бутунлай йўқ қилиш учун чэксиз ҳаракатлар қилиш керак бўлади. Коррупсиядан кўрилган зарарлар ва унинг ҳар бир даражаси учун коррупсияни йўқ қилиш харажатларини таққослаш орқали энг кичик умумий йўқотишларни акс эттирган ҳолда коррупсиянинг мақбул даражасини топиш мумкин. Кўриниб турибдики, коррупсияни охиригача йўқ қилмаслик, шунчаки ушбу жараённинг қимматлиги сабабли жамият учун фойдалироқдир дэб ўйловчилар ҳам бор. Бироқ, коррупсияга қарши курашга сарфланган маблағларнинг янада самарадорлироқ қилиш ҳақида тинмай ўйлаш зарурлигини унутмаслик керак. Бундан ташқари, коррупсияга қарши курашиш учун ҳаддан ташқари иштиёқни кучайтириб юбориш, унинг сабабларини йўқ қилиш оқибатида келиб чиқадиган зарари маъмурий тизимни мослашувчанликдан ва фуқароларнинг фуқаролик эркинликларидан маҳрум қилиши мумкин. Коррупсиялашган ҳукмрон гуруҳ жамият устидан назоратни кучайтириш ва сиёсий мухолифларни таъқиб қилиш учун жазолаш қонунчилигидан унумли фойдаланиши ҳам мумкин. Буни ҳам ҳисобга олиш керак бўлади.
Халқаро савдо. Коррупсия халқаро савдода миллиардлаб доллар йўқотишларни келтириб чиқаради. Сўнгги йилларда халқаро коррупсия муаммосига қизиқиш кучайиб бориши сабабларидан бири бу масалан, товар ва хизматларни экспорт қилувчи фирмаларининг кўпинча қонунчиликка биноан чэт эл амалдорларига пора бэришга рухсат бэрилмаганлиги сабабли сунъий равишда фойдали шартномаларни йўқотишади. Аксинча, аксарият ОБСЕ14 мамлакатларида чэт эллик шэрикларга пора бэриш нафақат тақиқланмаган, балки солиқ тўлашда ҳатто даромаддан ушлаб қолиниши мумкинлиги қайд этилган. Масалан, немис корпорациялари учун бундай харажатлар йилига 5,6 миллиард долларни ташкил этади15. Вазият фақат 1997 йил охирида, мамлакатлар "Халқаро бизнес операцияларида хорижий давлат амалдорларининг пора олишига қарши кураш тўғрисидаги конвенсия" ни имзолагандан кейингина ўзгарди. Конвенсияни бажариш учун кейинги йилларда миллий компанияларнинг бировга пора бэришини ман қилувчи бир қатор қонунлар қабул қилинди.

Download 175.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling