II.Семинар ўқув материаллари
10-мавзу.Глобал коррупция ижтимоий маданий инқироз оқибати.
Режа
1.Дунё бўйича коррупция ҳолатининг таснифи.Коррупциянинг шакллари ва сабаблари.
2.Коррупциянинг маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят сифатидаги таҳлили.
3.Коррупцияга қарши курашдаги тарихий,миллий ва диний анъаналар аҳамияти.
III.Мустақил таълим машғулоти мавзулари
18.”Жозеф Сентуриянинг коррупцияга оид қарашлари таснифи” эссе тайёрлаш.
22.”Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш механизмлари”мавзусида эссе тайёрлаш.
24.Коррупция тушунчаси ва унинг оқибатлари мавзусида викторина ўтказиш,видео роликлар танлови ташкил этиш.
IV. Глоссарий
Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.
Манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
Коррупцияга қарши курашишни бевосита амалга оширувчи давлат органлари:
Do'stlaringiz bilan baham: |