Mojaro va muzokaralar


Download 69.99 Kb.
bet2/3
Sana14.01.2023
Hajmi69.99 Kb.
#1093353
1   2   3
Bog'liq
Taqdimot 10

Можаро ва музокаралар

  • Ҳужжатларнинг тадрижий, изчил, иерархик равишда тузилганлиги, зарур маълумотларни ундан олиш имконияти мавжудлиги юзидан муайян қарорга келиш уларнинг тузувчилари тўғрисида илмий психологик таассурот олиш, хулоса чиқаришга пухта асос яратади. Жумладан, қуйидаги маълумотларни олиш мумкин:
  • 1) раҳбар ёки унинг қўл остидаги ходимнинг биринчи навбатда фаолиятга нисбатан масъулият ҳисси шаклланганлигини билдиради;
  • 2) уларнинг у ёки бу нарсага нисбатан майли, интилиши, қобилияти мавжуд эканлигини англатади;

Можаро ва музокаралар

  • 3) юксак ҳис-туйғулар, нафосат кечинмалари таркиб топганлигидан далолат беради;
  • 4) маълумотга сероблиги, бойлиги раҳбар ходимнинг савияси, дунёқараши, эътиқоди юзасидан таъсирот олишга имкон туғдиради;
  • 5) ҳар қайси ахборот ёки маълумотнинг батартиблилиги мантиқий юксакликни акс эттиради;
  • 6) ҳужжатларни ўз ўрнида сақланиши, уларга нисбатан эътиборлилик мобилизацион қобилият мавжудлигига кафолатдир.

Менежер ва унинг қўл остидаги одамларнинг биографиясини ўрганиш методи.

  • Одатда биографик маълумотлар бир неча манбаларни таҳлил қилиш орқали тўпланиши мўлжалланган бўлиб, шахснинг автобиографияси, унга берилган тавсифнома, деворий газета, маҳаллий матбуотлардаги муассасаларининг ҳужжатлари, бадиий хусусиятли маълумотнома кабилардаги субъектга тааллуқли психологик жабҳалари умумлаштирилади.

Менежер ва унинг қўл остидаги одамларнинг биографиясини ўрганиш методи.

  • Умумлаштирилган маълумотлар асосида раҳбар ўз қўл остидаги тобе ходимлар, кичик бўғиндаги раҳбарлар юзасидан ғоялар банкини тузади. Уларга асосланган ҳолда турли соҳа бўйича резерв раҳбарлар рўйҳатини тузиш, оддий ходимлар хизмати, салоҳияти, юксак кўрсаткичи мезонларига суянган тарзда моддий ва маънавий рағбатлантириш ишлари йўлга қўйилиши мумкин. Бу борада таваллуд кунига бағишланган кечалар зарур маълумотлар тўплашга муҳим имконият яратади.

Можаро ва музокаралар

  • Умуман олиб қаралганда биография методи раҳбарлар ва тобе кишилар тўғрисида муайян маълумотлар йиғишга хизмат қиладиган эмпирик методлар таркибига кирадиган услуб ҳисобланади. Ҳудди шу боисдан ундан ҳам раҳбар кадрларнинг, ҳам хизматчиларнинг психологик хусусиятлари тўғрисида фактик материалларга асосланган маълумотлар тўплаш имконияти мавжуд бўлиб, статистик ҳисоблашга берилувчан миқдорлар орқали сифат таҳлили амалга оширилади.

Download 69.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling