- Раҳбарнинг иш шароитини баён қилиш (ифодалаб бериш) методи. Муассаса ёки ташкилот тўғрисидаги маълумотларни мужассамлаштирган психологик ҳолатлар мажмуаси раҳбар кадрнинг ўз иш (хизмат) шароитига нисбатан муносабатида ўз ифодасини топади. Баёний хусусиятли фактик маълумот, субъектнинг жисмларга, унинг қуршовидаги ходимларига, фаолиятига бўлган ҳис-туйғулари, кечинмалари тўғрисида муайян психологик материал тўплашга шароит яратиб беради.
Можаро ва музокаралар - Ушбу жараёнда қуйидаги психологик ҳодисалар юзасидан ҳам ички, ҳам ташқи мотивларга асосланган мулоҳазалар иерархик тарзда баён қилиниши муайян хулоса чиқаришга замон ҳозирлайди:
- 1) раҳбарнинг касбига нисбатан ички муносабати унинг овоз тони, суръати, жарангдорлиги атрибутларига асосланиб ифодаланса, демак ғурур, фахр туйғу қатъий эканлигини англатиб келади;
Можаро ва музокаралар - 2) раҳбар мулоҳазаларида ишонч, истиқболга нисбатан эзгу ният аломатлари акс этиб турса, у ҳолда меҳнати ёки фаолиятидан қониқиш ҳисси мавжудлигини билдиради, бинобарин, такомиллаштириш, техник жиҳозлаш мақсади заруриятлигини тан олиш ҳодисаси ҳукм суришидан далолат беради;
- 3) праксик хислар (меҳнатдан лаззатланиш) фақат раҳбарга, яъни эгосубъектга эгоцентристик муносабатни акс эттирмаслиги лозим, чунки умумиятга мўлжалланган умумий психологик ҳолат якка шахс билан чекланмаслиги шарт ва ҳоказо.
Можаро ва музокаралар - Раҳбар иш шароитининг объектив ва субъектив томонлари юзасидан билдирилган мулоҳазалар оқилона бўлса, унинг ижтимоий-психологик хусусиятларига мааллуқли маълумотларни тўплаш имконияти тўғилади. Шахснинг ҳар хил таркибларига алоқадор психологик материаллар бўйича фикр юритишга негиз ҳозирлайдиган муайян қатъийлик даражасидаги тавсифномани олишга муваффақ бўлинади.
THE END
Do'stlaringiz bilan baham: |