Молекуляр биологиянинг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш тарихи


Download 48.5 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi48.5 Kb.
#1408395
Bog'liq
Молекуляр биологиянинг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш тарихи.


КИРИШ


РЕЖА:

  1. Молекуляр биологиянинг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш тарихи.

  2. Молекуляр биологянинг илмий тадқиқот методлари.

  3. Молекуляр биология фанининг назарий ва амалий аҳамияти.



Таянч сўзлар: генетик код, дезоксирибоза, нуклеин кислота. Рибонуклеин кислота, трансляция.

Молекуляр биология фани ҳаётни пайдо бўлишини молекуляр даражада ўрганади, яъни тирик организмларнинг асосий хоссалари, ўсиши ва ривожланиши, кўпайиш ва дифференцияланиш, ирсият ва иммунитет, ҳаракатланиш ва ташқи муҳитга мослашиш ва бошқа жуда кўп биологик макромолекулаларнинг молекуляр асосини ўрганишга ва тушунтиришга қаратилган фан.


Молекуляр биология фани ХХ асрнинг 2-ярмида дунёга келди. Бу даврда умуман биология фанида жуда кўп илмий тадқиқотлар яратилди, баъзан ХХ асрни «Биология асри» деб ҳам аталади.
1944 йилда бир гуруҳ инглиз олимлари микробларнинг наслини ўзгартирадиган микроблар трансформациясини чиқарадиган омилллар ДНК молекуласи эканлигининг кашф этилиши тарихий воқеа бўлди.
Молекуляр биологиянинг фан тариқасида дунёга келиши Жеймс Уотсон билан Жеймс Крикнинг кашфиётига боғлиқ. Бу олимлар томонидан ДНК дезоксирибонуклеин кислотасининг модели кашф этилган, яъни ДНК молекуласи қўш спирал тузилишга эга эканлигини исбот қилдилар (1953). Бу кашфиёт ирсий белгилар қандай сақланади ва авлоддан-авлодга қандай ўтади, деган муаммоларни ҳам ҳал қилиш имкониятини берди. «Транскрипция» ва «Трансляция» механизмлар аниқланди. Сўнгра генетик кодларни «молекуляр генетикадаги» муаммолари хал қилинди. Генетик код муаммосини ҳал қилиниши аввало қайси нуклеотид ёки нуклеотидлар тўплами қандай аминокислотани ифодалаши мумкин, деган масалани ҳал қилишдан иборат.
1953 йилда Гамов (АҚШ) генетик код 3 та нуклеотид тўпламдан (триплетликоддан) ташкил топган бўлиши керак, деган ғояни илгари сурди. Ҳақиқатан ҳам, бунда 4 хил нуклеотид ёрдамида 64 та комбинация ҳосил қилиш мумкин. 1961 йил бошларида инглиз олими Крик генетик код муаммосининг математик анализига асосланиб, код ҳақиқатда ҳам триплетли характерга эга, деган хулосага келган. Триплет Крик ифодасига кўра кодон деб номланган.
Молекуляр биология комплекс фан ҳисобланади, чунки у юксак молекуляр органик бирикмаларнинг тузилиши ҳақидаги энг сўнгги илмий маълумотларига асосланади.
Молекуляр биология энг муҳим биологик макромолекулаларнинг турли шакллари ва уларнинг эволюция формаларини ўрганади. Бу фан энг аввало нуклеин кислоталарнинг, оқсиллар ва бошқа макромолекулаларнинг структурасини, шунингдек энг муҳим ҳужайра компонентлари (хромосом) ядро, плазматик мембрана, митохондриялар, Гольжи комплекси, лизосомалар, рибосомаларнинг структуравий тузилиши билан уларнинг бажарадиган функцияси орасидаги боғланишни ўрганади.
Шундай қилиб, молекуляр биология эволюция қандай боришини, унинг механизмини очиб беради, яъни жонли организмлар учун хос бўлган ривожланиш феноменини ҳам молекуляр текисликда оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг ўзаро муносабати, реакциялари шаклида ифодалайди.
Молекуляр биологиянинг илмий тадқиқот ишларида кенг қўлланиладиган методлари ва асбоблари: электрон микроскоп, ультрацентрифуга, рентген-структура анализи, хромотография, электрофорез, нишонланган атомлар ва хаказо
ХХ асрнинг 2-ярмида кўплаб мамлакатларда ўлимга сабабчи бўлган турли юқумли касалликлар (вабо, ўлат, чечак) йўқотилди. Аммо кейинги вақтда юқумли касалликлар камайган бўлса, рак, юрак қон томир системаларининг жароҳатланиши, моддалар алмашинуви касалликлари, руҳий ва наслий (ирсий) касалликлар жуда ҳам кўпайди. Тирик системаларнинг структуравий тузилиши ва функциясини мукаммал ўрганилгандагина, касалликларнинг табиатини тўғри аниқланади ва даволанади ёки касалликларни олдини олиш мумкин.
Молекуляр биология ва ген инженерлигининг турли тармоқлари ниҳоятда жадаллик билан ривожланмоқда, биринчи даражали аҳмиятга эга масала-инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолати, функцияси, имконияти бошқарилиши молекуляр асосини тушунишдир.

Қуйида шу масалаларга оид интернет маълумоти берилди.





  1. 2000 йили Британиялик олим Джон Салстон ва Америкалик олим Крейгу Вентерлар томонидан биринчи бўлиб одам геномининг харитаси яратилди. Одамнинг генетик коди 3,1 миллиард маълум изчилликдан жойлашган нуклеотиддан иборт бўлиб, улар одам ДНК молекуласини ҳосил қилади, генетик код ДНКда нуклеотид шаклида ёзилган. Юқорида қайд этилган олимлар «Одам геномида» қайси генлар инсон ҳаётига қандай таъсир кўрсатишини, яъни унинг сочининг рангидан то юрак-қон томир ёки рак касалликларига олиб келиш мумкинлигини аниқлашга киришдилар.




  1. Шимпанзенинг геноми расшифрланди.

Генетиклар ақлли одамнинг аждодлрига яқин бўлган шимпанзенинг геномини тўлиқ расшифровка қилишга эришдилар. Шимпанзенинг геноми 2.8млрд.-генетк код «ҳарфлари» ДНК асосини ташкил этади. Олимлар шуни таъкидлашдики, мутациялар оқсилларнинг ўзгариши билан боғлиқ, одамнинг 29% генлари шимпанзеники билан ўхшашдир. Яъни одамдаги баъзи генларгина тўлиқ ёки қисман шимпанзеники билан гомологикдир. Бироқ турлар геноми ўртасидаги ўхшашлик ва фарқ жуда кўпдир. Масалан, сичқоннинг 2 тури- Mus muskulus ва Mus spretus геномидаги фарқ тахминан одам билан шимпанзе ўртасидагидек, лекин юқоридаги сичқон турлари бир-бири билан кўпроқ ўхшашдир. Уй итларининг ташқи кўринишидаги ўхшашлик маълумки кўп бўлиши мумкин, бироқ уларнинг геномининг ўхшашлиги 99,85%. Шундай экан, эволюцион нуқтаий - назардан одам ва шимпанзе ўртасидаги фарқлар турларга зарар ҳам, фойда ҳам олиб келмайди.
Шунинг учун олимлар олдида шундай вазифа қўйилганки, 2 турнинг бир-биридан 5-8 млн йил олдин ажралган бўлса, улар орасидаги пайдо бўлган генетик ўзгаришларни исботлаш керак. Ҳозирча ҳеч қандай далиллар йўқ.
Олимлар 13454 генни тезкор эволюция белгиларни топиш учун солиштириб кўришган. Шу билан бирга 1 та «ҳарф» ва «индамас»мутациялар миқдори ҳам солиштирилган. 2 та тур ДНК сини солиштириш шуни кўрсатадики, мутацияларнинг ўртача миқдори иштирокида табиий танлаш орқали ўзгарувчанлик содир бўлади. Шу изланиш натижасида ўрганилган 585 генларнинг кўпчилиги иммун ва репродуктив системалар билан боғлангандир. Улар эса «индамас» мутациялардан кўра оқсилли мутацияларни ўзида мужассамлаштиради. Шимпанзе ва одам орасидаги фарқни топиш мақсадида оқсилли мутацияларни ҳам ўрганяптилар.


Адабиётлар:

  1. Спирин А.С. Молекулярная биология. Структура рибосомы и биосинтез белка. М. «Высшая школа». 1986 г.

  2. Спирин А.С. Молекулярная биология. Структура и биосинтез нуклеиновых кислот. М. «Высшая школа». 1992 г.

  3. Тўрақулов Ё.Х. Молекуляр биология. Т. “Ўқитувчи” 1993 й.

  4. Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Т. Ўқитувчи. 1998 й.

Download 48.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling