Молия / Аудиторлик фаолияти]
-модда. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви
Download 46.02 Kb.
|
ЎРҚ-677 25.02.2021 АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 37-модда. Хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
36-модда. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви
Олдинги таҳрирга қаранг. Юридик шахс, унинг мулкдори, устав фондида (устав капиталида) камида беш фоиз миқдоридаги улушга эга бўлган иштирокчилар ва акциядорлар, шунингдек назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкин. (36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон) Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббусига кўра аудиторлик текшируви аудиторлик ташкилоти ва ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида ўтказилади ҳамда мазкур шартнома асосида ҳақ тўланади. Бунда назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан айни бир аудиторлик ташкилотини айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини айни ўша асосларга кўра текширишга такроран жалб этишга йўл қўйилмайди. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувини ўтказишга доир ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини ўтказиш ташаббуси билан чиққан шахс ёки орган ҳисобидан амалга оширилади. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувини ўтказиш предмети, муддатлари ҳамда бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси ва аудиторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланади. 37-модда. Хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзига нисбатан аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект аудиторлик ташкилотидан: аудиторлик хулосасини; аудиторлик хулосасида ифодаланган фикр юзасидан тушунтиришларни ва аудиторлик ташкилотининг фикрига асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги ахборотни; бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисобот тузиш ҳамда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни тўғрилаш тартиби ҳақида маслаҳатлар олишга ҳақлидир. Ўзига нисбатан аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект: аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторга шарт-шароитларни яратиб бериши ва унга зарур ҳужжатларни тақдим этиши; аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларга риоя этиши; аудиторлик текшируви давомида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиши ва мазкур ахборот олинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай аудиторлик ташкилотини натижалар ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиши; аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритишга, молиявий ҳисобот тузишга ҳамда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш тартибига доир қоидабузарликларни бартараф этиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект ушбу Қонунга мувофиқ амалга ошириладиган аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш ёки унга тўсқинлик қилиш мақсадида бирон-бир ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этишга ҳақли эмас. Хўжалик юритувчи субъект қонунчиликка ҳамда аудиторлик ташкилоти билан тузилган аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Download 46.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling